30.09.2017 йилдаги 780-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.2017 йилдаги 780-сон
Kuchga kirish sanasi
04.10.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни ижросини таъминлаш, шаҳар инфраструктурасини такомиллаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг фаровонлигини таъминловчи кенг кўламли дастурлардаги тадбирларнинг амалга оширилишида қўшимча молиявий манбалардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси» ни (кейинги ўринларда — Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда унинг таъсисчилигида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ажратмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар инфраструктурасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп қаватли турар жойларни умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Жамғарманинг молиявий манбаларини кенгайтириш юзасидан икки ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 30 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
780-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/780/0055; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)