27.09.2017 йилдаги 772-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.09.2017 йилдаги 772-сон
Kuchga kirish sanasi
28.09.2017
Ҳужжат 28.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб объектларнинг, шу жумладан бозорлар ва йирик савдо мажмуаларининг ёнғинга қарши ҳолати учун масъул бўлган мансабдор шахслари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқсинлар, ушбу объектларнинг ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларини қўйиладиган талабларга мувофиқлаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг ёнғинга қарши ҳолати учун масъул бўлган шахсларини ушбу қарорга мувофиқ моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
772-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 772-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг юксак касб маҳоратини намойиш этаётган, ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмалари сафдорлар таркиби ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш (пул мукофоти билан тақдирлаш) йўли билан уларнинг хизмат фаолиятини такомиллаштириш ушбу Низомнинг мақсади ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юксак касб маҳоратини намойиш қилаётган ва ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ходимлар қуйидаги тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги инспекторлари — ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага биноан ҳар чорак якуни бўйича бир лавозим маоши миқдоригача миқдорда бир йўла пул мукофоти билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчилари — ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага биноан йил якунлари бўйича бир лавозим маошигача миқдорда бир йўла пул мукофоти билан рағбатлантириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу пул мукофоти ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришнинг амалдаги тизимига қўшимча ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пул мукофоти билан тақдирлаш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шартлар ва мезонларга мувофиқ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини баҳолаш натижалари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишлаб чиқилган рейтинг тизими бўйича ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг касбий яроқлилигини баҳолаш натижалари ҳар бир йил чораги якунлари бўйича ёнғин хавфсизлиги инспекторларини пул мукофоти билан тақдирлаш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг касбий яроқлилигини баҳолашнинг рейтинг тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Касб маҳоратининг юксак даражасини намойиш қилаётган, ёнғинларнинг олдини олишга салмоқли ҳисса қўшаётган, ёнғинларни ўчиришда алоҳида намуна бўлаётган ёнғин хавфсизлиги инспекторларига, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларига хизматни ўташ вақтида касбий ва жисмоний тайёргарлик даражасидан, хизмат фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш натижаларидан, шунингдек, бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб моддий тақдирлашнинг қуйидаги тоифалари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-тоифа — лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-тоифа — лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Пул билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий (объект) бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларининг билдиргилари буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пул билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқнинг матни тақдирлашга тавсия этилган ходимнинг бажарган ишининг асосланган баҳосини, тақдирлаш учун асосни ва унинг тоифасини ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ тегишли бўлинманинг бутун шахсий таркибига эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Пул мукофоти билан тақдирлаш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика бюджети ҳисобига молиялаштириладиган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ходимлари ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобига, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалари ходимлари ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш шартнома асосида кўрсатилган хизматлар учун тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Пул мукофотини холисона ва тўғри тўлаш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғига ва ёнғин хавфсизлиги ҳудудий (объект) бошқармалари бошлиқларига, шунингдек, билдиргилар тақдим этган ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Пул маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ёнғин хавфсизлиги инспекторларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартлари ва мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезони

Пул мукофоти билан тақдирлаш шартлари ва тоифалари

Буйруқ қабул қилиш
учун асос

Ёнғин хавфсизлиги инспектори

1.

Йил чораги якунлари бўйича хизмат фаолиятидаги юқори натижалари, махсус билимлар ва кўникмаларни мунтазам равишда такомиллаштириб борганлиги учун

Йил чораги якуни бўйича рейтинг баллари асосида1 ва 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

2.

Бириктирилган ва бошқа худудларда, объектларда, қурилмаларда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

3.

Спорт мусобақалари ва танловларда юқори натижалар кўрсатганлиги учун

Тадбирлар натижалари
бўйича —
2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

4.

Жиноятчиларни ушлашда иштирок этганлиги, жиноятларнинг олдини олганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 2-тоифа

5.

Оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш бўйича махсус тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун

Ўтказиладиган махсус тадбирлар натижалари
бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

6.

Муҳофаза қилинаётган объектларда ёнғинларнинг олдини олиш ва тугатиш бўйича кўнгилли ёнғин муҳофазаси аъзоларини ҳамда ишчилар ва хизматчиларни ўқитганлик (тайёрлаганлик) учун

Машғулотлар ва машқлар натижалари
бўйича — 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

Ёнғинларни ўчириш бўлинмаларнинг сафдорлар таркиби ва хизматчилари

7.

Одамларнинг соғлиғи ва хаётига хавф солаётган ёнғинларда, табиий офатларда, фавқулодда ҳолатларда ва бошқа вазиятларда профессионалликни, қаҳрамонлик ва мардликни намоён этганлиги ва одамларни қутқарганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

8.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ёнғинлардан асраб қолиш жараёнида жонбозлик кўрсатганлиги учун

Содир бўлган ёнғин натижалари
бўйича —
2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

9.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда содир бўлган ёнғинларни ўчиришда жонбозлик кўрсатганлиги учун

Содир бўлган ёнғин натижалари бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

10.

Ўтказилган спорт мусобақаларида, танловларда, ёнғин-техник амалий машғулотлар ва машқларда юқори профессионаллик ва малакага эга эканлигини кўрсатганлиги учун

Ўтказилган тадбирлар якуни бўйича — 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

11.

Жиноятчиларни ушлашда иштирок этганлиги, жиноятларнинг олдини олганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

12.

Оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш бўйича махсус тадбирларида фаол иштирок этганлиги учун

Ўтказилган махсус тадбирлар натижалари бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2017 й., 09/17/772/0023-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)