18.09.2017 йилдаги 736-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2017 йилдаги 736-сон
Kuchga kirish sanasi
25.09.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш асосида қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш, шунингдек маҳорат сабоқларини ўтказиш ҳамда мамлакатимиз мутахассисларини тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий технологиялари бўйича ўқитиш учун республикага малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш йўли билан уларни қайта тайёрлаш, малакаси ва касб кўникмаларини оширишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларга юбориш, шунингдек республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш учун юбориладиган давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрлари танлов асосида танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра республикага хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасалардан малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича жалб этишда — хорижий тиббиёт мутахассисларининг яшаши давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан уларни республика меҳмонхоналарига жойлаштириш йўли билан ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга мамлакатимизда бўлиш даврида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 20 АҚШ доллари эквивалентида ҳар кунлик норма бўйича миллий валютада суткалик пул тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга юбориш, шунингдек республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш харажатларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ва тасдиқланган Режа-жадвалга мувофиқ 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Соғлиқни сақлаш» соҳаси параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга юбориш, шунингдек республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса — ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда ушбу маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишга юбориш учун танлов асосида танлаб олиш, шунингдек республикага етакчи хорижий тиббиёт ҳамда илмий муассасалардан таклиф этиладиган малакали хорижий тиббиёт мутахассисларининг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт ташкилотларининг етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишга юбориладиган тиббиёт кадрларини танлаб олиш сифати, шунингдек бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан зарур назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жалб этиладиган малакали хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича ўз вақтида берилиши ва муддати узайтирилишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
736-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1045-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)