Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2017 24.06.2004 йилдаги 293-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 24.06.2004 йилдаги 293-сон
Kuchga kirish sanasi
24.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2017
Ҳужжат 17.11.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 508-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат тест марказига абитуриентларнинг олий ўқув юртларига сифатли қабул қилинишини таъминлаш, мутахассисларни, шунингдек таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини тайёрлаш сифатини, республика таълим муассасаларида тест ва рейтинг балларининг холисоналигини назорат қилиш юзасидан жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олиш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлиги холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

абитуриентлар, ўқувчилар, талабалар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ва давлат талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;

тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;

узлуксиз таълим тизимида банд бўлган педагоглар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш;

идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажариш;

хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни эътироф этиш ва нострификациялаш (тенглигини аниқлаш) тартиби амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимларининг чекланган умумий сони 104 нафар этиб, шу жумладан бошқарув ходимлари — 89 нафар этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 14 майдаги 258-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 28-модда) 3 ва 5-бандлари, 6-бандининг биринчи хатбоши ва 7-банди ҳамда ушбу қарорга 3-илованинг 3-банди тўққизинчи хатбоши, шунингдек 4 ва 5-иловалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 мартдаги 109-сон қарори 1-бандининг иккинчи—еттинчи хатбоши, 3 ва 6-бандлари ҳамда мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 24 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 24 июндаги 293-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказ ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказ фаолиятини молиялаштириш, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Марказга ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Марказнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олиш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлиги холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентлар, ўқувчилар, талабалар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ва давлат талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қобилиятли ёшларни излаш ва танлаш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мураккаблик даражаси таълим дастурларига мувофиқ бўлган тест материалларини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида таълим муассасаларига кираётган абитуриентларни тест синовларидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва ўқитиш сифатини, тест баҳолари ва рейтинг балларининг холисоналигини текширишни ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз таълим тизимида банд бўлган педагоглар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таълим тизими раҳбар органлари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензияларни расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагоглар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар кадрларни, шунингдек таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун талаблар ва мезонларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни эътироф этиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш) тартиби амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари ва давлат талабларини, шунингдек улар асосида таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш сифати мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига лицензиялар (рухсатномалар) беришда экспертиза ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низомларга таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тест синовлари натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мураккаблик даражаси таълим дастурларига мувофиқ бўлган тест материалларини ишлаб чиқади ва улар асосида таълим муассасаларига кираётган абитуриентларни тест синовларидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар ва талабалар билимларининг жорий ва якуний баҳоларини таҳлил қилиш асосида тест ва рейтинг балларининг холисоналигини, республиканинг барча таълим муассасаларида таълим, ўқитиш, ўқув режалари ва дастурлари сифатини баҳолайди ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларидан ўтувчи шахслар учун ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқади ва нашр қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларини тайёрлаш ва тест синовларини ташкил этишда қатнашадиган шахсларни ўқитишни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида тест синовлари технологиясини такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларини ишлаб чиқишда ҳамда улардан фойдаланишда таълим муассасаларига ва бошқа муассасаларга маслаҳат ёрдами кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари тартиботларини ўтказиш учун мўлжалланган тест материаллари мазмунининг махфийлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар ва муассасаларнинг буюртманомаларига биноан тест синовларини ўтказиш учун тўлов нормативларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларидаги тест синовлари якунларини умумлаштиради ва ўқитиш сифатини такомиллаштириш ишларида фойдаланиш учун уларни манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ўтказиш масалалари билан шуғулланувчи хорижий таълимни бошқариш органлари ва ташкилотлари билан бевосита алоқалар ўрнатади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида улар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва таълим тўғрисидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига тааллуқли талабларининг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиш ва кадрлар тайёрлаш сифатининг аҳволига доир масалалар бўйича мунтазам равишда эксперт хулосалари, ҳисоботлар, таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди ҳамда уларни ишда фойдаланиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагоглар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар кадрларни, шунингдек таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвалларини тузади ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш устидан назоратни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўяди;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 489-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларининг мақоми ва йўналишларини ўзгартириш, шунингдек ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда зарур таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) ҳамда уларнинг мақомини қайта кўриб чиқиш бўйича материаллар экспертизасини ва тегишли хулосалар тайёрлашни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун вазирликлар, идоралар, таълим муассасаларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари раҳбарлари томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг амал қилишини ўз ваколатлари доирасида тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида таълим ҳамда ўқувчилар ва талабаларни ўқитиш сифатини, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида илмий-методик ва ахборот консалтинг хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга юкланган вазифаларни ҳал этиш учун олимлар, етакчи педагог-мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб этиш, шунингдек ихтисослаштирилган, мақсадли ва вақтинчалик илмий-тадқиқот гуруҳлари ва ижодий гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва йиғлишлар ишида иштирок этиш, шунингдек давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказ абитуриентларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган ўқув юртларига сифатли қабул қилиниши таъминланиши, мутахассисларни, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини тайёрлаш сифати, республика таълим муассасаларида якуний тестлар ва рейтинг баҳоларининг холисоналиги назорат қилиниши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказ ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказ ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошқаради.
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директорнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан директор ўринбосари — Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси бошлиғи бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор мақомига кўра Вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган.
(12-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказ директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимлари ва унинг ҳудудий вакиллари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси штатлари асосан илмий даражага, илмий-педагогик стажга ва камида 5 йил методик иш тажрибасига эга бўлган шахслар билан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказда 15 киши — Марказнинг директори, директор ўринбосарлари, бўлим раҳбарлари ва юқори малакали ходимларидан иборат таркибда Илмий-методик кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилади. Кенгашнинг шахсий таркиби директор буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мазкур Низомга мувофиқ Марказга юкланган вазифаларни илмий ва норматив-ҳуқуқий таъминлашнинг асосий масалаларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш қарорлари директор буйруғи билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Марказ аппарати тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Низомга ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 24 июндаги 293-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 289-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 47-сон, 489-модда)