25.04.2003 йилдаги 478-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.04.2003 йилдаги 478-II-сон
Kuchga kirish sanasi
11.08.2003
Ҳужжат 11.08.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан буён матнда – фуқаролар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (бундан буён матнда – Қуролли Кучлар деб юритилади) резервидаги хизматни ўташи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар резерви (бундан буён матнда – резерв деб юритилади) – Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган, фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тинчлик ва уруш даврида ҳаракатдаги қўшин гуруҳларини кучайтириш ҳамда янги қўшин гуруҳларини тузиш учун, шунингдек мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлашга доир бошқа вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган ҳарбий таълим олган одам ресурслари ҳамда моддий-техника воситалари захиралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
резервдаги хизмат – ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган фуқароларнинг ҳарбий хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
резервчилар – ҳарбий хизматни ўтаган ва резервда турган ҳарбий хизматга мажбурлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Резервга киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли қуйидаги фуқаролар резервдаги ҳарбий хизматга киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтаган фуқаролар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни ҳарбий рўйхатга олиш мудофаа ишлари органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервдаги хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Резерв тоифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий тайёргарлик даражаси ва ёшига қараб, резервчилар биринчи ва иккинчи тоифали резервга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резерв тоифалари ва резервда бўлиш ёшининг чегараси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Биринчи тоифали резерв сафини тўлдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи тоифали резерв сафи ҳарбий хизматни чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар, кичик офицерлар лавозимларида ўтаган – ўттиз беш ёшгача бўлган, катта офицерлар лавозимларида ўтаган – қирқ беш ёшгача бўлган, генераллар таркиби лавозимларида ўтаган – эллик ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи тоифали резерв биринчи ва иккинчи навбатга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи навбатдаги резерв сафи Қуролли Кучларнинг тегишли қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларига бириктириб қўйиладиган, энг яхши тайёргарлик кўрган резервчилар орасидан Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг таркибида бундай резервчиларнинг жанговар тайёргарлиги амалга оширилади ва жанговар мақсадларда қўлланилиши режалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи навбатдаги резерв сафи Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари, жанговар таъминот бўлинмаларига бириктириб қўйилмаган резервчилар орасидан тўлдирилади ҳамда зарурат бўлганда биринчи навбатдаги резерв сафини тўлдириш учун мўлжалланган бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи тоифали резервда турган ҳарбий хизматга мажбурлар резервда бўлиш ёшининг чегарасига етганда ёки саломатлигига кўра иккинчи тоифали резервга ёҳуд захирага ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Иккинчи тоифали резерв сафини тўлдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи тоифали резерв сафи ҳарбий хизматни чақирув, контракт бўйича ёки сафарбарлик чақируви резервида оддий аскарлар, сержантлар, кичик офицерлар лавозимларида ўтаган – қирқ беш ёшгача бўлган, катта офицерлар лавозимларида ўтаган – эллик беш ёшгача бўлган, генераллар таркиби лавозимларида ўтаган – олтмиш ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий қўшилмалар, қисмлар ҳамда ички ва техник таъминот бўлинмаларига бириктириб қўйилади, ҳамда уларнинг сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун, фавқулодда вазиятлар рўй берганда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз юз берган тақдирда эса уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи тоифали резервда бўлиш ёшининг чегараси тегишинча резервда бўлиш ёшининг чегараси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда Қуролли Кучларнинг уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасидаги ички ҳамда техник таъминот қисмлари ва бўлинмалари, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмалар сафини Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларига бириктириб қўйилмаган биринчи тоифали резервчилар билан тўлдиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Резервчиларни танлаб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланган резервчиларни танлаб олиш ҳарбий округлар қўшинларининг қўмондонлари буйруғи билан тузиладиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади. Комиссиялар таркибига ҳарбий округлар штабларининг, сафи тўлдирилаётган қўшилмалар, қисмлар ва бўлинмалар қўмондонлигининг, мудофаа ишлари органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакиллари ҳамда тегишли қўшин турлари ва хизматларнинг мутахассислари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларига бириктириб қўйиш учун танлаб олиш ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги, оилавий аҳволини, шунингдек ҳарбий тайёргарлик даражасини, интеллектуал қобилиятини ва жисмоний кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда якка тарзда ўрганиб чиқиш йўли билан, қоида тариқасида, ҳудудий принцип асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун зарур бўладиган резервдаги офицерлар етишмай қолса, олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича тегишли ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтган, энг яхши тайёргарлик кўрган захирадаги офицерлар резервга танлаб олиниши мумкин. Мазкур тоифадаги шахслар резервга танлаб олинганидан кейин резервдаги офицерларни қайта тайёрлаш ҳарбий йиғинларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни танлаб олиш, танлов комиссиялари иши ҳамда резервчиларни бириктириб қўйишни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Резервчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни мудофаа ишлари органлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этади ва ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Резервчиларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни тайёрлаш ҳарбий қисмлар, ўқув марказлари ҳузурида ҳарбий йиғинлар ташкил этиш ва ўтказиш йўли билан, шунингдек сафарбарлик ўқув-машқлари ва машғулотларини ўтказиш вақтида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни тайёрлашнинг асосий моҳияти резервчилар бириктириб қўйилган бўлинмалар таркибида жанговар тайёргарлик юзасидан шахсий билим, кўникма ва маҳоратни такомиллаштириш, ҳаракатлар тактикасини пухталаб олишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни тайёрлашга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оддий аскарлар, сержантлар ва офицерларни сафарбарликда улар учун белгилаб қўйилган штат лавозимларига тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафарбарлик режасига кўра оддий аскарлар, сержантлар ва офицерларни Қуролли Кучлар сафини тўлдириш учун зарур ихтисосликлар бўйича қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларини уруш даври штатлари даражасида жанговар тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар қўшилмалари ва қисмларининг сафарбарлик режаларида назарда тутилган айрим чора-тадбирларнинг бажарилиши муқаррарлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий йиғинларни ўтказиш ва жанговар вазифаларни ҳал этиш даврида белгиланган қурол-яроғ ва техникаларни ўрганиш, улардан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни сақлаш, уларни ишлатиш кўникмаларини орттириш, қурол-яроғ ва техникаларнинг янги турларини ўзлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ҳарбий йиғинларнинг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчилар тинчлик даврида қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сақлаб туриш, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича мажбуриятларни бажариши учун зарур бўлган кўникмаларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар базасида, қоида тариқасида, ҳудудий принцип асосида ташкил этиладиган ҳарбий йиғинларда қатнашишга жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинлар ўқув-машқ, синов йиғинлари ва махсус йиғинларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-машқ ҳарбий йиғинлари ҳарбий қисмларнинг бўлинмалари таркибидаги ихтисосликлар ҳамда штат лавозимлари бўйича биринчи ва иккинчи тоифали резерв тайёрлаш мақсадида, резервчиларнинг хизматни ўташи назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан тасдиқланадиган дастурлар бўйича ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синов ҳарбий йиғинлари Қуролли Кучларнинг уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасидаги қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларининг сафарбарлик тайёргарлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ҳарбий йиғинлар Ўзбекистон Республикасининг нормал ҳаётий фаолиятига таҳдид солувчи фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни ҳарбий йиғинларга жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ҳарбий йиғинларнинг муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар йилига кўпи билан уч марта ўқув-машқ ҳарбий йиғинларига жалб этилиши мумкин. Бу ҳарбий йиғинларнинг умумий муддати бир йил ичида ўттиз суткадан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар йилига кўпи билан икки марта ўқув-машқ ҳарбий йиғинларига жалб этилиши мумкин. Бу ҳарбий йиғинларнинг умумий муддати бир йил ичида ўн беш суткадан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи ва иккинчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг муддати беш суткагача бўлган синов ҳарбий йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штабининг режаси асосида, қоида тариқасида, беш йилда кўпи билан бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ҳарбий йиғинлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ ўтказилади. Резервчилар бу ҳарбий йиғинларга бир йил ичида кўпи билан икки ой муддатга жалб этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчи мудофаа ишлари органидан ҳарбий йиғинлар ўтадиган жойга жўнаб кетган кун ҳарбий йиғинларнинг бошланиши ҳамда у ҳарбий қисм қўмондони томонидан берилган буйруқда кўрсатилган мудофаа ишлари органига бориб учрашган кун йиғинларнинг тугаши деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатда белгиланадиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Резервчиларни тайёрлашга раҳбарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни ҳисобга олиш ва уларни ҳарбий йиғинларга жалб этиш мудофаа ишлари органлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларнинг ҳарбий тайёргарлигини ташкил этиш ва ўтказиш улар Қуролли Кучларнинг қайси қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларига бириктириб қўйилган бўлса, шу қўшилма, қисм ва бўлинма қўмондонлиги томонидан тайёргарлик дастурлари ҳамда режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни тайёрлашга раҳбарлик, ўтказилаётган тайёргарликнинг сифати ҳамда самарадорлигини назорат қилиш ҳарбий округлар қўмондонлиги томонидан, резервчилар хизмат ўташи назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби резервчилар тайёрлашга умумий раҳбарликни ҳамда бу борадаги ишларни режалаштиришни амалга оширади, тинчлик ва уруш даврида, фавқулодда вазиятлар рўй берганда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган тақдирда, резервчилардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Резервчиларнинг ҳарбий унвонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларнинг ҳарбий унвонларига «резервдаги» деган сўз қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-машқ ҳарбий йиғинларида қатнашган ва таълим дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган резервчиларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда навбатдаги ҳарбий унвонлар – резервдаги подполковникликка қадар бўлган ва подполковник унвонлари берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий унвонга эга бўлмаган фуқаролар мудофаа ишлари органлари томонидан резервга киритилиши билан бир пайтнинг ўзида уларга оддий аскар ёҳуд матрос ҳарбий унвони берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Резервчилар тайёрлашнинг моддий-техника таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчилар тайёрлашни қурол-яроғ, техника, ўқ-дори ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш Қуролли Кучлар қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларининг жорий таъминоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчиларни тайёрлашда моддий-техника воситалари, қурол-яроғ ва техника захираларидан фойдаланиш тартиби, ишлатиладиган ресурслар нормалари, шунингдек резервчиларни тайёрлашда фойдаланилган моддий воситаларнинг ўрнини тўлдириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Резервчиларга бериладиган кафолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинларга жалб этилган резервчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда пул ҳамда бошқа турдаги таъминот оладилар. Ҳарбий йиғинлар даврида, шу жумладан, улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида резервчиларнинг иш жойи (лавозими) ҳамда иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳарбий йиғинлар вақтида резервчи касал бўлиб қолса ва йиғин тугаганидан кейин ҳам касаллиги давом этса, унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб қонун ҳужжатларига мувофиқ унга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий йиғинлар ўтказиладиган жойга темир йўл ҳамда автомобиль транспортида (таксидан ташқари) бепул бориш ва қайтиб келиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларни бепул юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий хизмат билан таъминланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ревервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурталанади. Резервчиларни давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида резервчилар муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган бошқа ҳуқуқлар ва имтиёзлардан ҳам фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинларда қатнашиб, ҳар жиҳатдан ўзини кўрсата олган биринчи навбатдаги биринчи тоифали резервчиларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўланиши мумкин. Бунда улар мазкур пул мукофоти бўйича жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ тўловидан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлик даврида жанговар ҳаракатларда иштирок этган резервчиларнинг меҳнат стажини ҳисоблашда жанговар ҳаракатларнинг ҳар бир куни уч кунга ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 25 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
478-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)