Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021 22.06.2001 йилдаги 264-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.06.2001 йилдаги 264-сон
Kuchga kirish sanasi
22.06.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА- ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилган текширишлар жараёнида сотилган товарлар ва хизматлар учун олинган тушумни банклар кассаларига ўз вақтида топширишдан бўйин товлаш, тижорат банклари томонидан ҳисоб рақамлари очишни кечиктириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун нақд пул беришнинг белгиланган тартибини бузиш, мижозларнинг ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчириш бўйича тўлов талабномалари ва топшириқномаларини ўз вақтида бажармаслик ҳоллари аниқланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органлари, банк муассасалари ва ички ишлар органларининг савдо тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилинишини ташкил этиш ва назорат қилиш, бир қатор истеъмол товарлари, шу жумладан тамаки ва алкоголли маҳсулотлар билан ноқонуний савдо қилинишига чек қўйиш борасидаги ўзаро ҳамкорлиги суст амалга оширилаяпти. Айрим минтақаларда, айниқса Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида нақд пул эмиссиясининг даражаси юқорилигича қолаётганлиги мутлақо чидаб бўлмайдиган ҳолдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳоллар мамлакатдаги пул муомаласи жараёнларига салбий таъсир этмоқда, банк тизимига бўлган ишончга путур етказмоқда, банкдан ташқари муомаланинг ўсишига сабаб бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул муомаласини мустаҳкамлаш, нақд пул тушумининг тўлиқ инкассация қилинишини таъминлаш, тижорат банкларининг хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш борасидаги масъулиятини ошириш, тижорат банкларига нисбатан ишончни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, тижорат банклари томонидан савдо ташкилотларининг кунлик тушумлари ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши, нақд пул беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши, ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчириш бўйича тўлов ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилиши устидан зарур назорат амалга оширилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси нақд пул тушумини ўз вақтида ва тўлиқ инкассация қилишни ташкил этиш, тижорат банкларининг мижозларга хизмат кўрсатиш борасидаги масъулияти масалаларини қўшма кенгайтирилган мажлисда кўриб чиқсинлар. Йўл қўйилган ҳар бир тартибни бузиш ҳолати батафсил текширилсин ва айбдор шахслар эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача қатъий маъмурий жавобгарликка тортилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, барча даражалардаги солиқ органларининг раҳбарлари белгиланган нақд пул муомаласи қоидалари ва нормаларининг сўзсиз бажарилиши, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса интизомига қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган савдо қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланилмаган, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш терминаллари билан жиҳозлаш ва тўловни пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда қабул қилишга доир белгиланган талаблар бузилган, шунингдек, нақд пул маблағлари банк кассаларига қонунчиликда белгиланган тартибда топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўяди ёхуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар (товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни улгуржи етказиб берувчилар) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорида белгиланган халқ истеъмол товарларини улгуржи сотиш қоидалари бузилиши савдо қилиш қоидаларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади, бунинг учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинчалик бўш маблағларини жалб этиш бўйича фаолиятни, шу жумладан депозит омонатларнинг манфаатли ютуқли турларини ташкил этиш, депозит сертификатлари чиқаришни кенгайтириш йўли билан фаоллаштириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассация хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 201-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкларга инкассация хизматлари орқали етказиб берилиши бўйича хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи, яъни инкассация хизматлари кўрсатилишининг ташаббускори (хўжалик юритувчи субъект ёки банк) томонидан тўланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон — 2020 йил 18 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тижорат банклари томонидан хизмат кўрсатилаётган мижозларга нисбатан ўз шартномавий мажбуриятлари бузилишига доир қисми бўйича хўжалик судларининг қарорларини кўриб чиқиш ва ижро этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида юзага келадиган низоларнинг ҳал этилишига оид даъво аризаларини қабул қилиш ва судда кўриб чиқиш, давлат божи тўлашни суд муҳокамаси якунлангунга қадар кечиктириш ҳамда кейинчалик божни айбдор томондан ундириб олиш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда тадбиркорлик фаолиятининг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириш рухсат этиладиган турлари мезонлари ва рўйхатини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ўрганиб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 22 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
264-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 79-модда; 2005 й., 40-сон, 307-модда; 2006 й., 6-7-сон, 35-модда; 46-47-сон, 458-модда; 2009 й., 22-сон, 258-модда, 25-сон, 288-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон; 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон; 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)