Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021 30.08.2017 йилдаги ПҚ-3249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.08.2017 йилдаги ПҚ-3249-сон
Kuchga kirish sanasi
11.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021
Ҳужжат 11.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария нормаларининг бажарилиши устидан давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мақбул фитосанитария шароитларини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 20 нафардан иборат марказий аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекцияларнинг намунавий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган сони, шунингдек, автомобиль йўлларидаги, темир йўл станциялари, аэропортлар ва дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт рўйхати 3-, 3а, 3б-иловаларига* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғига, зарур ҳолларда, ўсимлик карантини инспекциясининг марказий аппарати тузилмасига, ҳудудий инспекциялар, шунингдек, Инспекция таркибига кирувчи бошқа ташкилотларнинг тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий штатлари сони чегарасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2017 — 2019 йилларда Ўзбекистон Республикасининг карантин хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда чора-тадбирлар Дастури деб аталади) 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига чора-тадбирлар Дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган юкларга карантин рухсатномасини расмийлаштиришдан олинган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитария сертификатларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказилиши учун олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишлари ўтказилганлиги учун олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ичида карантин фитосанитария сертификатини расмийлаштирганлик ва тақдим этганлик учун олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларни ҳал этиш, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликлар карантини давлат хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 30 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3249-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 947-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 07/18/3626/0957-сон)