1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонига мувофиқ ҳамда мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг энг муҳим вазифаларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (кейинги ўринларда Ҳисоб палатаси деб юритилади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларини мустақил ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ҳамда унга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдордир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентига ўз фаолияти, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича тизимли равишда ахборот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи, бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилиш, замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи, бюджет тизими бюджети ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш ва барча даражада уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлаш, бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи, солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликларнинг сабаблари ҳамда ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи, республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятлари белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи бўйича давлат ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни амалга оширишнинг тўлиқлиги ва самарадорлиги бўйича назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи, Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсати, давлат активлари ва мажбуриятларининг ҳолати, олтин-валюта захираларини бошқариш, шунингдек қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан бажарилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларининг чекланган сони 70 нафар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) ходимларининг сони 41 нафар миқдорда белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади ҳамда мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳисоб палатасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базасига кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларга уларнинг маълумотлар базасидаги номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети даромадлари прогнозининг тўғрилигини баҳолаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлигини ва солиққа тортиш объектларининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларига молия, солиқ ва бошқа органларнинг ходимларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирлари натижалари бўйича қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, самарасиз солиқ ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ солинадиган базанинг тўлиқ қамраб олинганлигини яхшилашга қаратилган солиқ ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудий давлат солиқ ва молия органлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сонли Фармонига асосан 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда маълумотлар базасига Ҳисоб палатасига кириш ҳуқуқи бериладиган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда реал вақт режимида солиқ солинадиган базани, солиққа тортиш объектлари тўлиқ ҳисобга олинганлигини солиқ органлари ва бошқа органлар, шунингдек банкларнинг маълумотлар базасини солиштириш орқали баҳолаш имконини берувчи дастурий комплексни ишлаб чиқсин ва ишга туширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатасини Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бинолари мажмуасига жойлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатасини зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарь ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳисоб палатаси ходимларига нисбатан 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг амал қилиши татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан Ҳисоб палатасига маълумот тақдим этмаганлик ёхуд била туриб нотўғри маълумот тақдим этганлик, унинг тақдимномаларини бажармаганлик, шунингдек фаолиятига аралашганлик ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев, У.С. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 10 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5147-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларининг умумий сони 70 та штат бирлигини ташкил этади.
LexUZ шарҳи
1-илованинг изоҳига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (кейинги ўринларда — Ҳисоб палатаси) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини мустақил ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ҳамда унга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳисоб палатаси олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади, ўзининг баҳолашида мустақил ва холис, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети), давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорларига асосан ташкил этилган бошқа жамғармаларга тушумларни тўлиқлиги, мақсадли ва самарали шаклланиши ва ижро этилишини, давлат активлари ва пассивлари ҳолати ва ҳаракатини, олтин-валюта захиралари ҳамда ташқаридан жалб қилинган маблағларни қайта тўлдирилиши, бошқарилиши ва тасарруф этилиши устидан мониторинг ва давлат назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳисоб палатасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини давлат органлари ва мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъий назар ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳисоб палатаси ўзига юклатилган функцияларни қонунийлик, холислик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўйидагилар Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилиш, замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш ва барча даражада уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлаш, бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликларнинг сабаблари ҳамда ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятлари белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминланиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи бўйича давлат ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни амалга оширишнинг тўлиқлиги ва самарадорлиги бўйича назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсати, давлат активлари ва мажбуриятларининг ҳолати, олтин-валюта захираларини бошқариш, шунингдек қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан бажарилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳисоб палатаси ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини олиб борилаётган сиёсат ҳамда қабул қилинган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурларининг устувор йўналишларига мувофиқлигини танқидий баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг шакллантирилиши ва ижро этилишини тармоқ ва ҳудудлар кесимида моддалар, омиллар бўйича таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджети лойиҳаси ҳамда келгуси йил солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича хулоса бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг бюджетлари шакллантирилиши ва ижро этилиши бўйича назорат ва мониторингни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларнинг тўлиқ ва самарали бажарилишини ҳамда уларни молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ва баҳолаш, улар бўйича Вазирлар Маҳкамасига хулосалар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилиш, замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар турлари ва ҳудудлар кесимида солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, унинг тармоқ ва ҳудудлар кесимида пасайишига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг оқибатларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуалари, истеъмол бозори, савдо, қурилиш соҳалари ва бошқа даромад келтирувчи тармоқларнинг корхоналари фаолиятининг бюджет тизими бюджетларига қўшимча тушумлар захираларини аниқлашга йўналтирилган таҳлилини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ тўлаш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларининг холислиги ва асослилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, манзилли йўналишлар ва назорат дастурларини, шу жумладан солиқ ва бошқа молия органларининг ахборот тизимлари маълумотларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даромадлар прогнозини сифатли шакллантириш ва бажариш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги ва солиқ тўловчилар ҳисобининг тўлиқлигини таъминлашда молия ва солиқ органларининг масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини сотиш билан боғлиқ бўлган масалаларни таҳлил қилиш ва назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш ва барча даражада уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлаш, бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг харажат қисмини шакллантириш ва ижро этилиши бўйича мониторингни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджетини ижро этилиши, давлат маблағларини бюджет тизими бюджетларининг барча даражаларида сарфланиши устидан назоратни ташкил этиш ва таъминлаш ҳамда давлат харажатларини қисқартириш захираларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия органлари, шу жумладан ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш функцияларини бажарилишининг самарадорлигини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигининг банк ҳисоб рақамларидаги маблағларни шакллантириш, мақсадли ва самарали фойдаланишнинг қонунийлигини текшириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликларнинг сабаблари ҳамда ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида аниқланган бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини ҳисобга олиш ва классификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирлари натижаларини, шу жумладан бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини, бундай ҳолатларга олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатларини ва бундай ҳолатларга олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш, солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш ҳамда уларнинг ставкаларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрлаш,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет қонунчилиги меъёрларини амалга оширилишини мониторинг қилиш ва бюджет жараёнидаги фарқларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет жараёни ва бюджет қонунчилигини халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятлари белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминланиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари шаклланиши ва ижро этилишини, уларнинг баланслилигини мунтазам таҳлил қилиш ва текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори ва қуйи бюджетлар ўртасида ўрнатилган умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари, бюджетлараро трансфертлар ажратилишининг асослилигини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори ва қуйи бюджетлар ўртасида харажатлар бўйича мажбуриятлар белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш учун уларни реал молиявий маблағлар билан таъминлаш вазифасини ҳал этиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, барча даражалардаги бюджетлар ўртасидаги нисбатни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи бўйича давлат ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни амалга оширишнинг тўлиқлиги ва самарадорлиги бўйича назоратни ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилиши устидан назорат Ҳисоб палатасига юклатилган Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларнинг маълумотлар базасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни амалга оширилиши устидан жорий мониторинг ва назоратни ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича берилган ваколатлар доирасида чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни бажарилиши бўйича вазирлик ва идораларнинг маълумотларининг асослилигини бирламчи ҳужжатлар асосида текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга давлат ташрифи давомида имзоланган келишув ва ҳужжатларни бажарилиши юзасидан ўтказиладиган мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсати, давлат активлари ва мажбуриятларининг ҳолати, олтин-валюта захираларини бошқариш, шунингдек қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан бажарилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий валютани мустаҳкамлаш, уни харид қобилиятини ошириш, пул массаси ва пул агрегатларини мақбуллаштириш, банкдан ташқари пул айланишини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ташқи савдо айланмаси аҳволини таҳлил қилиш, республика тўлов балансини шакллантириш ва ундан фойдаланишини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички валюта бозорида валютага бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, миллий валютанинг эркин алмаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқаридан олинадиган қарзларнинг ҳажмлари ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, олинадиган хорижий кредит ва грант маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланилишини, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг Давлат кафолати остида олинган ташқи кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини қаттиқ назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин-валюта захираларининг тикланиши ва ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш, ташқи активларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва уларни хорижий банкларда самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта, экспорт ва импорт операциялари ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қарзини самарали бошқариш бўйича мониторинг ўтказиш, уларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифа ва функцияларни амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ҳисоб палатасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳисоб палатаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлар ҳамда ташкилотлардан ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базасига кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкдан давлат маблағларини банк ҳисоб рақамларидаги ва ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш ўтказиш ва унинг натижалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишлар ўтказиш учун ўз ваколати доирасида давлат органлари ва уларнинг вакиллари, нодавлат аудитор хизматлари ва алоҳида мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети даромадлари прогнозининг тўғрилигини баҳолаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги тўлиқлигини ва солиққа тортиш объектларининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларига молия, солиқ ва бошқа органларнинг ходимларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирлари натижалари бўйича қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, самарасиз солиқ ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ солинадиган базанинг тўлиқ қамраб олинганлигини яхшилашга қаратилган солиқ ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларга уларнинг маълумотлар базасидаги номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудий давлат солиқ ва молия органлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси билан олдиндан келишилиб олиниши белгиланган барча масалалар бўйича тегишли хулосалар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳисоб палатаси қуйидагилар учун жавобгар бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажарилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф ва масалаларни киритилишида миллий ва давлат манфаатларини кўзлаб иш тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳисоб палатасининг тузилмаси, штатлар жадвали ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳисоб палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатасининг раиси Ҳисоб палатаси раиси йўқлигида унинг фаолиятига раҳбарлик қиладиган иккита ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси томонидан қабул қилинган қарорларни ижроси юзасидан назоратни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси фаолиятига тегишли масалаларни кўриб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва унинг қўмиталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий мажлиси палаталарига Ҳисоб палатасининг фаолияти бўйича йиллик ҳисоботларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентига Ҳисоб палатасининг, шу жумладан Давлат бюджетига тушумларни тўлиқлигини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида тизимли равишда маълумот бериб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган ваколатлари доирасида бошқа вазифаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низом билан белгиланган вазифа ва функцияларига мувофиқ Ҳисоб палатаси фаолиятининг аниқ йўналишларини амалга оширилиши бўйича масъул бўлган мансабдор шахс ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида ўзлари бошчилик қиладиган йўналишлар фаолиятини ташкил этиш масалаларини мустақил ҳал қилади ва унинг натижаси учун шахсан жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси фаолиятига тегишли масалаларнинг кўриб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг йиғилишларида, Вазирлар Маҳкамаси, ижро ҳокимияти органлари ҳайъатлари ва бошқа давлат органлар мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчилик ва илмий фаолиятдан ташқари тижорат ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ҳисоб палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисига, раиснинг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчисининг ўринбосарига, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президент девонининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун қуйидаги миқдорларда: 5 йилдан 10 йилгача — 0,1; 10 йилдан 15 йилгача — 0,15; 15 йилдан 20 йилгача — 0,25; 20 йилдан 25 йилгача — 0,35; 25 йилдан ортиқ -0,45 рағбатлантириш коэффициентлари қўшилган ҳолда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳисоб палатаси ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳисоб палатаси ходимлари учун аввалги иш жойи бўйича белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, Ҳисоб палатасида амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳисоб палатасида ишланган даври ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳисоб палатасида иш фаолияти даврида ҳарбий ва махсус унвонлар бериш олдинги иш жойи бўйича кўзда тутилган тартибда тегишли ҳарбий ва махсус унвонлар бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳисоб палатаси ходимларига уларнинг меҳнат фаолияти тугатилгандан сўнг муқаддам эгаллаган ёки унга тенг лавозим берилиши кафолатлари таъминланади, бундан ходимнинг малакаси етишмаслиги ёки соғлиги ҳолати бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёхуд меҳнат мажбуриятларини бажармаганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳисоб палатаси фаолиятининг ички масалалари, масъул ходимлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти, иш юритиш тартиби, назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган Ҳисоб палатаси Регламенти билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини, Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан амалий тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган йиллик назорат ишлари дастури асосида ташкил этади. Назорат ишлари дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ва Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
23-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталарига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳисоб палатаси тақдим этилган ваколатлари доирасида хорижий давлат олий молиявий назорат органлари ва уларнинг халқаро бирлашмалари билан алоқаларни ўрнатади, улар билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар тузиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳисоб палатасининг моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президент девони Ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳисоб палатасининг кўрсатма ва тақдимномаларини бажармаслик, маълумот тақдим этмаслик ёхуд била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ҳисоб палатаси фаолиятига аралашиш ҳамда юклатилган вазифа ва функцияларни қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28.Ҳисоб палатасини қайта ташкил ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида амалга оширилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сонли Фармонига асосан 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим Фармонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» ПФ-1923-сон Фармонининг 4 ва 5-бандлари, шунингдек унинг иловаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-3093-сон Фармонининг 1-банди иккинчи — тўртинчи хатбошилари ва 4-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-3592-сон Фармони.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 796-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон, 31.10.2018 й., 06/18/5565/2138-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)