02.08.2017 йилдаги 575-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2017 йилдаги 575-сон
Kuchga kirish sanasi
07.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида юридик шахс мақомисиз Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория (кейинги ўринларда Илмий лаборатория деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лаборатория мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар (уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари бундан мустасно) — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораториянинг илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шунингдек формали кийим-бошни лойиҳалаштириш, сарфлаш материаллари, хом ашё, дастурий маҳсулотлар, махсус адабиётлар харид қилиш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича харажатлар — буюртмачилар — вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияни зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар билан жиҳозлаш (шу жумладан махсус лаборатория мебели ва инвентарь) — Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияни мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлаш (махсус лаборатория мебели ва инвентардан ташқари), шунингдек зарурат туғилганда лаборатория хоналарини таъмирлаш ишларини олиб бориш — Илмий лабораториянинг буюртманомалари ва асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Илмий лаборатория фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораториянинг илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бошларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияни зарур лаборатория ускуналари ва приборлар (шу жумладан махсус лаборатория мебели ва инвентарь), мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлаш тузиладиган шартномаларнинг ҳажмидан ҳамда буюртмачи билан келишилган формали кийим-бош ва фарқлаш белгиларини лойиҳалаштиришга техник топшириқларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб илмий тадқиқотларни бажариш устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лаборатория фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича алоҳида ғазначилик шахсий ҳисобварақлари очилади, белгиланган тартибда алоҳида харажатлар сметаси (бюджет маблағлари бўйича), шунингдек даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджетдан ташқари маблағлар бўйича) тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лаборатория томонидан ишлаб чиқиладиган ва буюртмачилар томонидан тасдиқланадиган формали кийим-бошни тайёрлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг формали кийим-бошларини тайёрлашда қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Илмий лаборатория мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилда «Таълим» тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарорни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларни ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса «Фан» тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бош намуналарини лойиҳалаштиришга танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва «Республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг махсус электрон порталида эълон жойлаштирмасдан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан, истисно тариқасида, шартномалар тузишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Илмий лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси, 5-уй манзили бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биносида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳудудида Илмий лаборатория биносини қуриш зарурлиги тўғрисидаги масалани уч ой муддатда ўрганиб чиқсин ва натижалари бўйича, ижобий хулосага келинганда, молиялаштириш манбалари ва амалга ошириш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Илмий лабораторияни юқори технологик лаборатория ускуналари ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
575-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 783-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)