27.07.2017 йилдаги ПҚ-3150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3150-сон
Kuchga kirish sanasi
31.07.2017
Ҳужжат 15.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5120-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бошқарув ходимларининг чекланган сони 164 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) директорига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади), нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик директори икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг зарур назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлган, Агентликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга оширишни таъминлайдиган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг фаолият соҳаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилик қиладиган хўжалик субъектларига нисбатан татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни амалга ошириш натижаларини тизимли ўрганиш асосида Агентлик Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари билан ўзаро боғлиқликда Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилишининг назорати ҳамда мониторингини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик лойиҳа ишлари ва давлат харидларини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция муҳитини яхшилаш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, бизнес-ҳамжамиятнинг эксперт ишчи гуруҳлари ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини ташкил қилиш ва жорий этиш концепциясини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими доирасида лойиҳа ва техник ҳужжатлар, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, аппарат-дастурий комплекслар ўрнатиш ва жорий этишни амалга оширувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторни ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини ташкил қилиш ва жорий этиш бўйича лойиҳа ҳамда техник ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда давлат ахборот тизимларини ташкил қилиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш қийматини баҳолаш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг тизимли таҳлили ва прогнозини амалга ошириш имконини берувчи, давлат ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинган Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини 2019 йил 1 январга қадар муддатда ишга туширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл инвесторларининг маблағлари билан бирга марказлашган капитал қўйилмалар, шунингдек, халқаро ва хорижий молия институтларининг кредитлари, заёмлари, грантлари — Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини ташкил қилиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўз маблағлари — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларини Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимига интеграция қилиш ва мослаштиришни молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 1 январдан бошлаб Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари билан ўзаро боғлиқликда Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурлари бўйича хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурлари, давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари шакллантирилиши ва амалга оширилишини назорат ҳамда мониторинг қилиш Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ҳисоб палатаси, «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти билан биргаликда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда лойиҳа олди ҳужжатларни ишлаб чиқишдан бошлаб лойиҳалар амалга оширилишини якунлашгача бўлган лойиҳа бошқаруви жараёнининг барча босқичларини тартибга солишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурлари, давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашнинг амалдаги тизимини танқидий ўрганиш якуни бўйича уларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини ташкил қилиш, жорий этиш ва самарали эксплуатация қилиш юзасидан тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича Агентлик директори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик фаолиятини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини эксплуатация қилишни молиялаштиришга маблағларни асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича 2017 йил 1 августдан бошлаб ажратсин ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларида назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда Агентликни унга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бино билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 сентябрга қадар муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3150-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3150-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкага, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади), нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини (кейинги ўринларда Ягона миллий ахборот тизими деб юритилади) яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурсларнинг ҳақиқий бозор қийматини шакллантириш ҳамда нотўғри техник топшириқ ва сметаларни юритишга йўл қўймаслик имконини берадиган ресурслар ягона миллий маълумотномасини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга ошириш учун ягона ахборот майдонини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетлари маблағларининг тушуми ва сарфланишини таҳлил қилиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни, шу жумладан, амалга оширилаётган лойиҳаларни коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатлари мавжудлиги юзасидан комплекс техник-иқтисодий таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. 2018 — 2020 йилларда устав фондида давлат улуши устувор бўлган давлат корхоналари ва бошқа юридик шахсларни трансформация қилиш дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) амалга ошириш доирасида Агентликка Дастурда иштирок этувчи устав фондида давлат улуши устувор бўлган давлат корхоналари ва бошқа юридик шахсларга (кейинги ўринларда давлат компаниялари деб юритилади) нисбатан қуйидаги вазифалар юклатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ва давлатнинг ишончли вакилларининг давлат мулкини самарали бошқариш бўйича фаолиятининг натижадорлиги мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компанияларининг давлат пакетлари (улушлари) бўйича, шу жумладан, уларни давлатнинг ишончли вакилларига, бошқарувчи компанияларга ва хўжалик бошқаруви органларига ишончли бошқарувга бериш йўли билан акциядор (қатнашчи)нинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари фаолияти самарадорлигини, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳисобига ошириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари томонидан дивидендларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашга кўмаклашиш.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3720-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3720/1218-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ягона миллий ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларига интеграция қилишни назарда тутувчи Ягона миллий ахборот тизимини ягона технологик ёндашув асосида шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизимини юритиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизимига функционал талабларни белгилайди, техник топшириқларни ишлаб чиқади, лойиҳа фаолияти иштирокчиларини тизим билан ишлашида функционал бошқариш ва ўқитишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши, жорий этилиши, эксплуатация қилиниши ва узлуксиз ишлашини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизимининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизими — Ягона электрон ҳужжат айланиши, Электрон ҳукумат, Давлат харидлари ягона портали, Геоахборот тизими ва бошқаларнинг блокига талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолайди, шу жумладан, лойиҳа бошқаруви жараёнида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш самарадорлигини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизимини самарали жорий этиш ва эксплуатация қилиш учун норматив-ҳуқуқий базани тизимли таҳлил қилади ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизимини, шу жумладан, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида ривожлантириш ва такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа бошқаруви бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқарувини амалга оширишни мувофиқлаштиради, назорат қилади ва унинг самарадорлигини баҳолайди ҳамда мазкур жараёнларни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви соҳасида миллий стандартларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви бўйича тадбирларни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа бошқаруви тизимларини ривожлантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви гуруҳларини шакллантириш бўйича талабларни белгилайди ва уларнинг мақсадини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари ва лойиҳа бошқаруви соҳасида қайта алоқа, шикоят ва таклифларнинг таҳлилини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги йил учун Инвестиция дастурлари лойиҳалари бўйича хулосалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор халқаро тажрибани инобатга олиб, ислоҳотларни амалга оширишнинг муаммолари ва якунларини тизимли ўрганиш асосида, шу жумладан, Ягона миллий ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши, жорий этилиши, амалга оширилишини ташкил қилади ҳамда мувофиқлаштиради, уларнинг назорати ва мониторингини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ресурсларнинг ҳақиқий бозор қийматини шакллантириш ҳамда нотўғри техник топшириқ ва сметаларни юритишга йўл қўймаслик имконини берадиган ресурслар ягона миллий маълумотномасини юритиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурслар ягона миллий маълумотномасига талабларни белгилайди, ресурсларнинг (товарлар, ишлар ва хизматларнинг) ҳақиқий бозор қийматини шакллантириш мақсадида унинг самарали ишлашини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар, ишлар ва хизматлар классификаторини шакллантирган ҳолда ҳар бир ресурс (товар, иш ва хизмат)ни ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан маълумотларни автоматик тўплаш тартиб-таомилларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар, ишлар ва хизматлар, шу жумладан, чет элда ишлаб чиқарилганлари ҳақидаги маълумотлар ва ахборотларнинг ресурслар ягона миллий маълумотномасида доимий янгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурслар ягона миллий маълумотномасидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат харидларини амалга ошириш учун ягона ахборот майдонини яратиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари ягона ахборот порталини яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва бошқаради, давлат харидларини амалга оширишга талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурслар ягона миллий маълумотномасининг давлат харидлари ягона ахборот портали билан интеграция қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари жараёнларини мувофиқлаштиради, назорат қилади, услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва баҳолайди, давлат харидларини самарали ташкил этишга тўсқинлик қилувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича таҳлиллар ўтказади, уларни бартараф этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсофсиз товар, иш ва хизматлар етказиб берувчилар реестрини шакллантиришни ташкил этади, уларнинг давлат харидлари ягона ахборот порталига киришини чеклайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда лойиҳа бошқарувини юритишга оид талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартибига мувофиқ тегишли экспертиза органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲни самарали, сифатли ва ўз вақтида экспертиза қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурига киритиладиган лойиҳаларни комплекс экспертизадан ўтказади, уларнинг амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш доирасида, шунингдек давлат харидларини амалга оширишда ишлаб чиқиладиган лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер ҳужжатлари, техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш доирасида, шунингдек давлат харидларини амалга оширишда тузиладиган импорт контрактларини экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади;
(8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарорига асосан тўртинчи-олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда лойиҳа фаолиятининг режалаштирилиши, жорий этилиши ва ривожланишига кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, ривожланиш давлат дастури доирасида марказлашган капитал қўйилмаларга йўналтирилган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган давлат мақсадли жамғармалари, хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;
(8-банд «д» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни рўёбга чиқариш жараёнининг тизимли таҳлили асосида хулосалар тайёрлайди ва уларнинг камчиликларни бартараф этиш учун лойиҳа бошқарув гуруҳларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар тадбирлари молиялаштирилишини очиш учун хулоса беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқарув гуруҳлари раҳбарлари ва ижрочилари ишларининг сифатини баҳолайди ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д1) бюджет тизими бюджетлари маблағларининг тушуми ва сарфланишини таҳлил қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет, солиқ ва божхона қонунчилигини, шу жумладан, уларнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим қилинган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларининг қўлланилишини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва божхона тўловлари йиғилиши, шунингдек, уларнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсирини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкидан даромадларни, шу жумладан, акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлардаги давлат улушлари бўйича дивидендлар тўланишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет, солиқ ва божхона қонунчилиги ва маъмуриятчилигини такомиллаштириш, шу жумладан, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини ўзгартириш, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини тақдим қилиш ёки бекор қилиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда киритиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан д1 кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепцияси ишлаб чиқилиши ҳамда ҳар томонлама таҳлил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа фаолиятини амалга оширишда лойиҳа бошқарувининг илғор услубларини ва тегишли ахборот технологияларини жорий этиш масалаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) лойиҳаларни, шу жумладан, амалга оширилаётган лойиҳаларни коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатлари мавжудлиги юзасидан комплекс техник-иқтисодий таҳлил қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник регламентларни ва нарх (смета)ларни шакллантиришнинг амалдаги стандартларини таҳлил қилади ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилаётган асбоб-ускуналар ва технологияларнинг техник ҳамда технологик кўрсаткичларига мос равишда инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида техник ва технологик қарорлар бўйича оптималлаштиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф этишга қаратилган чораларни кўради, шунингдек, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сотиб олинадиган ахборот тизимлари ва асбоб-ускуналар хусусиятларини ишлаб чиқишга техник топшириқларни келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш ҳолати ўрганилишини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари фойдаланувчиларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва уларга маслаҳатлар беради, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнининг самарадорлигини ошириш, фойдаланувчиларнинг иш жойларида ахборот тизимларини жойлаштириш, ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларининг сифатини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сервер таъминотининг аппарат қисмини созлайди, эксплуатацияга киритади ва ишлаб туришини таъминлайди, сервернинг функционал вазифасидан қатъи назар, оператив тизим даражасида серверларни, шунингдек, муайян сервер хизматлари ва функционал вазифалари бўйича унга иловаларни бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда лойиҳа бошқарув тизимининг жорий этилиши ва ишлаш даражасини мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) лойиҳа бошқаруви бўйича кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви бўйича ўқув-услубий материалларни шакллантиради ва долзарблигини таъминлайди, уларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи лойиҳа бошқаруви моделларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа фаолияти иштирокчилари — лойиҳа бошқаруви гуруҳлари учун лойиҳа ваколатлари тизимини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахслари ҳамда ходимлари ўқишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари тажриба тўплаши ва касбий тайёргарлик даражасини ошириш, шунингдек, тегишли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, тингловчилар ўртасида лойиҳа бошқарув концепциясини оммалаштириш юзасидан қўшма тадбирларни ташкил этиш масалалари, ёш профессионалларни узоқ муддатли қўллаб-қувватлашни таъминлаш механизмларини ҳамда ўрта ва олий касбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг касбий аттестация тизими ривожланишига кўмаклашади, лойиҳа бошқаруви гуруҳлари ходимларининг касбий аттестациясини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник ҳужжатларни эълон қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ва давлатнинг ишончли вакилларининг давлат мулкини самарали бошқариш бўйича фаолиятининг натижадорлиги мониторингини олиб бориш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассислар (акциядорлар, қатнашчилар) ва ишончли бошқарувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар ва ахборот, шу жумладан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида давлат компанияларининг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади, давлат компанияларининг бизнес-режаси параметрлари мунтазам равишда бажарилмаган тақдирда эса, ижро этувчи органи таркибини алмаштириш ташаббуси билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат компанияларида ташқи аудитни ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари танловини амалга оширади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компанияси молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текшириш ёки улар фаолиятининг махсус масаласи бўйича аудиторлик текширишини ўтказиш ташаббуси билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши раҳбарларининг корпоратив бошқаришнинг сифатли тизимини жорий этиш бўйича ҳисоботларини Агентликда вақти-вақти билан эшитишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда давлат компаниялари, шунингдек ишончли бошқарувчилар фаолитини самарадорлиги ҳақида таҳлилий материалллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) давлат компанияларининг давлат пакетлари (улушлари) бўйича, шу жумладан, уларни давлатнинг ишончли вакилларига, бошқарувчи компанияларга ва хўжалик бошқаруви органларига ишончли бошқарувга бериш йўли билан акциядор (қатнашчи)нинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси номидан акцияларнинг давлат пакети (улушлари) бўйича давлат компанияларининг акциядори (қатнашчиси) ҳуқуқини амалга оширади, шунингдек ушбу ҳуқуқларни ишончли бошқарувчиларга беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари, шу жумладан, чет элдаги жойлашганлари, бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган акцияларнинг давлат пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов асосида акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга беради, уларни давлатнинг ишончли вакилларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига бериш ҳоллари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компанияларидаги давлат улушини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар билан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа юридик шахслар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари акциядорлари (қатнашчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ишончли бошқарувчиларга, давлат вакилларига ва Агентлик ходимларига ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари бошқарув органлари мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга ва давлат вакилларига кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) давлат компаниялари фаолияти самарадорлигини, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳисобига ошириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини бошқариш масалалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади, шунингдек уларни молиявий соғломлаштириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компанияларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатувчи кенгашларнинг ролини тубдан оширишга, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга, давлат компанияларининг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компанияларини самарали бошқаришни таъминлаш учун уларни корпоратив бошқаришнинг энг яхши илғор тажрибасини жорий этиш ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг молиявий натижаларини ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун давлат компанияларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқиш орқали фонд бозорининг ривожланишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқаришни ривожлантириш соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларига, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтган қарздорлик вужудга келганда, шунингдек бизнес-режа бўйича асосий параметрлар кетма-кет икки чорак давомида бажарилмаган ҳолларда давлат компаниясининг кузатув кенгашига давлат кенгашининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш, давлат компаниялари, давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг билим даражаси ва бошқарув қобилиятини ошириш йўли билан корпоратив бошқарув ва давлат активларини самарали бошқаришни ривожлантириш билан боғлиқ курслар, семинарлар, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирлар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва давлат компанияларини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш, менежмент сифатини ошириш бўйича, шунингдек давлат компанияларидаги давлат вакилларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компанияларига уларнинг ривожланишида кўмаклашади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3720-сонли қарорига асосан «к» — «м» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3720/1218-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик, шунингдек, қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳуқуқий коллизиялар, такрорловчи ва коррупцияга оид нормаларни чиқариб ташлаш юзасидан танқидий таҳлил қилади, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа бошқаруви соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стратегик миллий ташаббусларни шакллантириш орқали инвестиция иқлимини яхшилаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт бизнес ҳамжамияти билан биргаликда ишчанлик муҳити ва инвестиция иқлимини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши масалалари бўйича текширишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фонди (капитали)да давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини давлат улуши бўйича дивидендлар тўланиши масалалари бўйича таҳлил қилиш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲлари сифатли ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши, шунингдек, ўз вақтида олдинга юритилишини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш учун ваколатли экспертиза органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Дастурни амалга ошириш доирасида Агентликка давлат компанияларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурга мувофиқ давлат компанияларининг ташаббусларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда давлат органлари, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, бошқа давлат ташкилотлари ва давлат компанияларидан Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни, шу жумладан, тижорат, банк, солиқ сирларини ва бошқа чекланган ахборотларни ўз ичига олувчи маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйилган вазифаларни тезкор ҳал қилиш учун илмий-тадқиқот, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг ва бошқа ташкилотларни, корпоратив бошқарув, менежмент, молия ва қимматли қоғозлар соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мустақил экспертлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компаниялари фаолиятини, жумладан муваффақиятли ўтган миллий ва халқаро тажриба асосида давлат уларнинг ташаббусларининг амалга оширилиши нуқтаи назаридан доимий таҳлил қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувнинг самарали тизимини, жумладан бизнес-жараёнларни такомиллаштириш, асосий ишлаб чиқариш, маъмурий ва оператив жараёнларни оптималлаштириш, замонавий менежмент ва ресурсларни бошқаришни жорий этиш орқали йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини, зарур ҳолда жойига чиққан ҳолда, хатловдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари орасидан давлат компанияларининг кузатув кенгашларига номзодларни танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида давлат компанияларининг устав фондидаги давлат акциялари пакетини (улушини) ўзгартириш бўйича буйруқлар чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарувчиларга давлатнинг акциядор (иштирокчи) сифатидаги ҳуқуқлари бузилишини ва (ёки) унинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида, дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек уларнинг ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат компанияларининг устав фондидаги давлат иштирокини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритиш.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3720-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3720/1218-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик ҳар ойда лойиҳа бошқаруви доирасида қуйидагиларни акс эттирадиган мониторинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аниқланган камчилик ва нуқсонлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали инвестиция иқлимини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастури доирасида тақдим этилган имтиёз ва преференциялардан мақсадсиз ҳамда самарасиз фойдаланганлик бўйича аниқланган ҳолатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари бўйича нархлар ошишининг олдини олиш юзасидан қилинган ишлар натижалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агентлик директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисига, директор ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агентлик директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритиш.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.