Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018 25.07.2017 йилдаги 541-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.07.2017 йилдаги 541-сон
Kuchga kirish sanasi
31.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018
Ҳужжат 12.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ–3082-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини мақсадли молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фақат Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) қарорлари бўйича амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган ҳудудий комиссиялар раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда — ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини жойларга ўз вақтида етказиб бериш ва сотишнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш бўйича иш режаларини тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда — уларга кўрсатиб ўтилган озиқ-овқат товарларини чакана сотиш юкланадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини сақлаш ва уларнинг савдосини ташкил этиш учун омборхоналар рўйхатларини тасдиқласинлар ва уларни Республика комиссиясига тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, шу жумладан гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи учун нархлар конъюнктураси доимий мониторингини, Республика комиссияси томонидан белгиланган ҳажмларда Жамғарма маблағлари ҳисобига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини тайёрловчи ташкилотлар томонидан харид қилишни рақобат асосида ташкил этиш учун юритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари ҳисобига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини импорт контрактлари бўйича етказиб бериш учун тавсияларни Республика комиссиясига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Жамғарманинг ажратилган маблағларидан қатъиян мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг ҳаракати, шунингдек савдо тармоқларида улар нархларининг сунъий равишда ошишига йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан назоратни белгиланган тартибда таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 25 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
541-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 541-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақсади ва вазифаларини, шунингдек Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ва уларнинг келиб тушиши тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармаси тарзида амалга оширади ҳамда унинг маблағларидан фақат Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) қарорлари бўйича фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағлари ички бозорда озиқ-овқат товарларига, биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини (кейинги ўринларда озиқ-овқат товарлари деб аталади) ички бозордаги озиқ-овқат турларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағларини мақсадли молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ушбу Вақтинчалик низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Озиқ-овқат товарларига эҳтиёжни шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) раҳбарлари ўз қарори билан уларга озиқ-овқат товарларини чакана сотиш юкланадиган озиқ-овқат товарларини сақлаш ва сотишни (савдо шохобчаларини) ташкил этиш учун омборхоналар рўйхатларини тасдиқлайдилар ва уларни Республика комиссиясига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳудудий комиссиялар ҳар куни озиқ-овқат товарларига амалдаги ва кутилаётган нархлар мониторингини амалга оширадилар ҳамда мониторинг натижаларига кўра ўз вақтида, жорий ойнинг 25-кунидан кечикмай Республика комиссиясига кейинги ойда кутилаётган нархлар бўйича асосланган таклифларни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳудудий комиссиялар раҳбарлари жорий ойнинг 25-кунидан кечикмай Республика комиссиясига омборхоналар ва савдо ташкилотларидаги (савдо шохобчаларидаги) қолдиқлар, шунингдек кейинги ойда озиқ-овқат товарларига эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рўйхати ва ҳажмларини аниқлаган ҳолда Республика комиссиясига киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика комиссияси жорий ойнинг охиригача Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига импорт контрактлари бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат товарлари рўйхатини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Республика комиссиясига импорт контрактлари бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобига озиқ-овқат товарларини етказиб беришга нархлар бўйича тавсияларни уч кун мобайнида тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Республика комиссияси, Ҳудудий комиссиялар раҳбарларига тақдим этилган нархлар ва ҳажмлар бўйича таклифларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тавсияларини кўриб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган озиқ-овқат товарлари рўйхатини уларни харид қилиш ва тайёрловчи ташкилотлар томонидан ҳудудлар бўйича сотиб олиш ҳажмларини ва (ички ва ташқи) бозорларни кўрсатган ҳолда тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Озиқ-овқат товарларини сотиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган озиқ-овқат товарлари тайёрловчи ташкилотлар томонидан Республика комиссияси тасдиқлайдиган нархлар бўйича сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Республика комиссияси томонидан тасдиқланган нархлар бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган озиқ-овқат товарларини охирги истеъмолчига кафолатли етказиб бериш мақсадида ушбу товарларни сотиш фақат ушбу Вақтинчалик низомнинг 5-бандида кўрсатилган савдо шохобчаларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида махсус ҳисоб рақами очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 400 млрд. сум бўлган бирламчи бадали ҳисобидан шакллантирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайтарилиш асосида фоизсиз қарз тарзида тайёрловчи ташкилотларга ажратилади, уларнинг рўйхати озиқ-овқат товарларини етказиб берувчи ва тайёрловчи ташкилот ўртасида тузилган шартномаларга (контрактларга) мувофиқ ҳажмларда харид қилишни таъминлаш учун Республика комиссияси (кейинги ўринларда тайёрловчи ташкилотлар деб аталади) томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ички етказиб берувчилар учун маблағларни тўлаш миллий валютада, озиқ-овқат товарларини импорт қилишда эса — АҚШ долларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғарма маблағларини ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайёрловчи ташкилотлар ва хизмат кўрсатадиган тижорат банклари билан, етказиб бериладиган озиқ-овқат товарларига тўлаш учун фоизсиз қарз бўйича уч томонлама шартномалар тузилади, шартномаларда қарзни қайтариш жадваллари ва қарзни қайтариш бўйича тайёрловчи ташкилотга хизмат кўрсатадиган банкларнинг кафолатлари назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қарзларни Жамғармага қайтариш тайёрловчи ташкилотлар томонидан фоизсиз қарзнинг уч томонлама шартномаларида назарда тутилган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма маблағларининг ўтишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатадиган тижорат банклари 22 626 — «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус ҳисоб рақамини (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақами деб аталади) тайёрловчи ташкилотлар учун очадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайёрловчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамига озиқ-овқат товарларини сотишдан тушадиган маблағлардан қатъиян мақсадли тарзда ва ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ қарзни қайтариш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгарлик тегишли тайёрловчи ташкилотларга ва уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банкларига фоизсиз қарзнинг тузилган шартномалари шартларига мувофиқ юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тайёрловчи ташкилотлар ва хизмат кўрсатадиган тижорат банклари томонидан фоизсиз қарзнинг тузилган шартномаларига мувофиқ жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарздорларнинг барча банк ҳисоб рақамларидаги хизмат кўрсатадиган тижорат банкларининг корреспондент ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар ҳисобига қарзларни рўйхатдан чиқариш юзасидан қатъий устунлик ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Вақтинчалик низомнинг бажарилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда ички бозорларда озиқ-овқат товарлари нархларининг асоссиз ёки сунъий равишда оширишга йўл қўймасликка йўналтирилган тушунтириш ишларини олиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни белгиланган тартибда таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари ҳаракати юзасидан, шунингдек савдо тармоғида улар нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш чора-тадбирларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу Вақтинчалик низом 2018 йил 1 апрелгача амал қилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш Жамғармаси маблағларини мақсадли молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 740-модда)