Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2021 18.05.2001 йилдаги 223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2001 йилдаги 223-сон
Kuchga kirish sanasi
18.05.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2021
Ҳужжат 09.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ВАҚТИНЧАЛИК БИР МАРТАЛИК ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 410-сонли «Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 25 июлдаги Ф-1218-сон фармойиши билан ташкил этилган фуқароларнинг ёлланиб (кунбай) ишлаши тўғрисидаги масалани ўрганиш бўйича Республика комиссияси томонидан фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишлар бажарилиши масалалари ўрганиб чиқилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таҳлиллар вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи кўпчилик шахслар, энг аввало ёшлар, ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётганлигини, зарур меҳнат кўникмалари, касблар ва малакага эга эмаслигини кўрсатди. Шу билан бирга фуқароларнинг муайян қисми вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш баҳонаси билан ўз оилавий мажбуриятларини бажаришдан, ўз оилаларини моддий таъминлашдан бош тортишининг кўплаб ҳоллари мавжуд, улар паспорт тизими қоидаларини бузмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан кўрсатиб ўтилган ҳодисаларни туғдирувчи сабабларни ўрганиш бўйича ишлар жуда қониқарсиз олиб борилаётганлигини нормал ҳол деб ҳисоблаш мумкин эмас, кичик ва ўрта бизнесни, хизмат кўрсатиш соҳасини, касаначилик меҳнатини ҳамда аҳолини меҳнат фаолиятига жалб этишнинг бошқа шаклларини кенг ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар таъминланмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизликнинг сабабларини ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ва унинг жойлардаги органларининг ишини қониқарли деб бўлмайди. Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш маҳаллий органлари томонидан ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари зарур самара бермаяпти, уларда вақтинчалик бир марталик ишларни изловчи шахслар, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар фаол қатнашмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан машғул бўлмаган аҳоли билан ишлаш, фуқароларни ишга жойлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан ички ишлар органлари, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро ҳамкорлиги суст ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган ўз-ўзидан шаклланаётган жойларда зарур жамоат тартиби ва зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларнинг йўқлигига тоқат қилиб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Обидов), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юқорида баён этилган салбий ҳолларни келтириб чиқарган сабабларни, шунингдек фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишлар билан таъминлаш бозорини ташкил этишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш масъулияти юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасида шаҳар ва туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари ташкил этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Вақтинчалик иш билан таъминлаш марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;

вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;

вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;

вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;

манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;

вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.

4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг намунавий ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ва Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказида доимий равишда бўладиган шаҳар (туман) ички ишлар бўлими масъул ходими меҳнатига ҳақ тўлаш тегишли равишда шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ва ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларни барпо этиш ва уларга сарфланадиган жорий харажатлар, шу жумладан Марказнинг битта штатдаги мутахассиси меҳнатига Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ҳақ тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга хизматлар Марказ томонидан текин кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Марказлар ходимлари ўз лавозим мажбуриятларини бажаришлари устидан қатъий назоратни таъминласинлар, уларнинг вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга нисбатан ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилишларига йўл қўймасинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган жойларни ҳисобга олган ҳолда икки ҳафта муддатда Марказларнинг жойлаштирилишини белгиласинлар ва бир ой муддатда ушбу Марказларни ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари ҳузурида овқатланиш шохобчалари ташкил этилишини ва иш изловчи фуқаролар учун бошқа зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда аҳолининг, биринчи навбатда касб тайёргарлигига эга бўлмаган ёшларнинг, аёлларнинг ва суднинг ҳукми билан жазони ўтаган шахсларнинг иш билан таъминланиши даражасини ошириш юзасидан дастурий мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар. Ушбу дастурларда кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни, касаначилик меҳнатини ривожлантириш, маиший хизматлар соҳасини кенгайтириш йўли билан фуқароларни доимий яшаш жойларида ишга жойлаштириш назарда тутилсин;
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун доимий яшаш жойидан ташқарига мунтазам равишда кетиб қолаётган, оилани моддий таъминлашга оид мажбуриятларини бажаришдан бош тортиб юрган, жамоатга зид турмуш тарзи олиб бораётган шахсларни улар доимий яшайдиган жойларда иш билан таъминлаш мақсадида мониторинг олиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртмалари бўйича Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини зарур телефон алоқаси билан жиҳозласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, башарти вақтинчалик бир марталик ишлар Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари орқали бажарилса, бундай ишлардан олинган фуқароларнинг даромадларини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойберганов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 18 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 18 майдаги 223-сон қарорига
1-ИЛОВА

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг вазифалари, функциялари ва фаолияти тартибини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасида шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида фуқароларнинг Вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида ташкил этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказ юридик шахс ҳуқуқлари билан ташкил этилади ва ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларни жойлаштириш вақтинчалик бир марталик ишларга ёллашнинг шаклланган жойлари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказда вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказнинг иш вақти ва тартиби шаҳар (туман) ҳокимлиги томонидан мазкур жойда фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишларнинг бажарилиши борасида юзага келган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда белгиланади. Қоидага кўра, Марказнинг иш вақти соат 6.00 да бошланади, ишни тугатиш вақти соат 16.00. Марказ дам олиш кунларисиз ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Заруратга қараб ҳокимлик Марказнинг бошқача иш тартиби ва вақтини белгилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори меҳнатига ҳақ тўлаш шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказда битта штатдаги ходим ва ички ишлар органларининг ходими доимий равишда ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг штатдаги ходимларига сарфланадиган харажатлар Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказда доимий бўлувчи шаҳар (туман) ички ишлар бўлими ходимининг меҳнатига тегишли шаҳар (туман) ички ишлар бўлими томонидан ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказнинг штатдаги ходимлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга хусусий иш берувчилар ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бир марталик ишларнинг муайян турларини бажаришга доир мавжуд буюртманомалари тўғрисида маълумотлар беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий иш берувчилар ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга доир буюртманомаларини қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларнинг аниқ турларига бўлган эҳтиёж тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаб туришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга ёлланишда, шунингдек янгидан ташкил этилаётган ва бўш иш ўринларига доимий асосда ишга киришда фуқароларга кўмаклашишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат тўғрисидаги қонунлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта ўқитиш, ўз ишини йўлга қўйишни ташкил этиш масалалари бўйича фуқароларга маслаҳат хизматлари кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда аниқ масалаларни ҳал этиш учун меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг бошқа мутахассисларини жалб этишга ёки юзага келаётган масалаларни ҳал этишда ёрдам олиш учун фуқароларни тегишли маҳаллий органларга йўллашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришнинг асосий қоидалари билан таништиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси мунтазам ўтказилишида бевосита иштирок этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан Марказга мурожаат қилган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари расмийлаштирилишида кўмаклашишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказда доимий равишда бўлувчи ички ишлар органларининг ходими:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларни бажараётган фуқаролар томонидан жамоат тартибига, паспорт режимига риоя этилишини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқаролар томонидан ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш юзасидан профилактика чора-тадбирларини ўтказишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказ орқали вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланаётган фуқаролар Марказда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларга доир таклифлар ва туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларининг меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисида амалдаги қонун нормалари, шунингдек айрим иш турлари бўйича хавфсиз иш усуллари тўғрисидаги маслаҳатни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан Марказга мурожаат қилган ҳолларда меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда кўмакни текин олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ушбу Низомнинг 112-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади.
(111 — 113-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга ёллаётган иш берувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлланган фуқароларга хавфсиз меҳнат шароитини яратиб беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар томонидан бажарилган ишлар учун иш ҳақини оғзаки келишувга мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишни бажараётган вақтида уларга зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлланган ходим томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ва ходим вақтинчалик бир марталик ишларни бажараётган вақтида у билан юз берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида Марказга ёки ваколатли органларга зудлик билан хабар беришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган фаолият турларига киритилган вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган шахсларни вақтинчалик бир марталик ишларга мустақил равишда ёллашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази кўргазмали ахборотлар ўрин олган стендлар билан жиҳозланади, уларда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бир марталик ишларга оид таклифлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларидан кўчирмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат хавфсизлиги қоидаларига доир йўриқномалар, бошқа зарур маълумотлар жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқароларни ижтимоий-маиший шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида Марказ овқатланиш шохобчаси, санитария узеллари, шунингдек ўтирадиган жойлар билан жиҳозланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Марказни барпо этиш ва уни жорий таъминлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга Марказ бепул хизмат кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Низом фуқаролар ва иш берувчиларни Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг фаолият кўрсатиш қоидалари билан таништириш мақсадида қулай ва кўринарли жойга жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга

(олд томони)

_____________________________________________________да
‎(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри)
‎ вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
‎ _______-сон гувоҳнома

Фамилияси ‎‎‎

Муҳр билан тасдиқланган
‎фотосурат учун
‎ жой

Исми ‎‎
Отасининг исми ‎‎
Туғилган йили ‎‎
Туғилган жойи ‎‎
Доимий яшаш жойи манзили ‎‎
Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили ‎‎
Паспортнинг серияси ва рақами, ким томонидан ва қачон берилган ‎‎
‎‎
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати ‎‎
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази раҳбарининг Ф.И.О. ‎‎

имзо ва муҳр

(Орқа томони)

‎Гувоҳнома эгасига эслатма

Гувоҳнома эгаси гувоҳномани паспорт билан биргаликда олиб юриши, зарур тарзда сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермаслиги шарт.
‎Гувоҳнома эгасининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили ўзгарган тақдирда, у 5 кеча-кундуз мобайнида бу ҳақда Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига маълум қилиш шарт.
‎Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида гувоҳнома эгаси Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан 5 сутка олдин мурожаат қилиши керак.
‎Агар Сизга нисбатан иш берувчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда, Сиз Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

СЎРОВНОМА

Сўровноманинг тартиб рақами _________

Сўровнома тўлдирилган сана
‎20 йил «___» ____________

Исми
Фамилияси ‎вававаыаываыаываываывааыва
Отасининг исми
Туғилган санаси
Туғилган жойи
Жинси
Доимий яшаш жойи манзили

Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга ‎олиш манзили

Паспортнинг серияси ва рақами
Ким томонидан ва қачон берилган
Маълумоти
Мутахассислиги
Мутахассислик бўйича иш стажи
Вақтинчалик бир марталик иш излаш сабаби
Қачон ва қайси хорижий мамлакатларга чиққан
Хорижий мамлакатларга чиқишнинг мақсади
Жиноий жавобгарликка тортилганми

Агар жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, қачон ва ‎Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича жавобгарликка ‎ тортилган

Сўровномани қабул қилган шахснинг Ф.И.О.

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман

‎Ариза берувчининг имзоси

(1 ва 2-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 18 майдаги 223-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг намунавий ташкилий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.