Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2019 21.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2314-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қарори, 21.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2314-4
Kuchga kirish sanasi
25.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2019
Ҳужжат 25.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2314-4]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 18 февралдаги 01/10-10/42-сонли ««Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2314-5, 04.03.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ–5016-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2017 йил 23 июндаги 419-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 9 декабрдаги 01/09-18/13-сон «Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2314, 2012 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Р. ГУЛЯМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 10 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01/11-26/17-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 10 июлдаги 01/11-26/17-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қарор муқаддимасидаги «реализация қилиш» деган сўзлар «сотиш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Фуқаролик кодекси, «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 24 ноябрдаги ПФ–1009-сон «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 ноябрдаги 575-сон «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«савдо ташкилотчиси – туман ёки шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб юритилади) билан тузилган шартномага мувофиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизмат кўрсатувчи риэлторлик ташкилоти;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига (кейинги ўринларда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 40, 46, 47-бандлардаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«50. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни реализация қилишдан тушадиган маблағлар тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 720-модда)