Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 75-бандига мувофиқ, фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 19 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
527-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «б» кичик банднинг биринчи хатбошиси «, ушбу банднинг «б1» ва «б2» кичик бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги «б1» ва «б2»кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б1) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорида кўчмас мол-мулк сотиб олинганда
—
шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ доллардан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулкни сотиб олинганда
б2) ушбу банднинг «б1» кичик бандига мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида олди-
сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади».
—
шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 92-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«92. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни, турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2 илова қуйидаги мазмундаги 124-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«124. Кўчмас мол-мулкларни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ доллардан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларидан хорижий валютани сотиш орқали олинган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида сотиб олганда ҳам амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади».