18.07.2017 йилдаги 516-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.07.2017 йилдаги 516-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2017
Ҳужжат 25.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳаси ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқаришни янада оптималлаштириш, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳаси ташкилотларига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бино ва иншоотларни ёндош ҳудуди билан ташкилотларга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ушбу қарорга иловада кўрсатилган бино ва иншоотларнинг бир ой муддатда белгиланган тартибда топширилишини-қабул қилинишини таъминласинлар ҳамда кейинчалик улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон қарорининг 10 ва 11-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 38-сон, 492-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
516-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 699-модда)