Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.2026 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3126-сон
Kuchga kirish sanasi
19.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.2026
Ҳужжат 07.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли «Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан — миграция ва фуқароликни расмийлаштириш республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари аниқ белгиланиши ва тақсимланиши, раҳбарлар ва ходимларнинг зиммаларига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажариши учун шахсий жавобгарлигини назарда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан — аҳолини паспортлаштириш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш, унга кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш ва фуқароликдан чиқиш, сиёсий бошпана бериш жараёнларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогноз қилишнинг таъсирчан, соҳа фаолиятини самарали режалаштириш ва ташкил этишни таъминловчи механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан — миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида, шу жумладан бошқарилмайдиган навбатлар таъсири остида вужудга келадиган коррупция ва ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан — паспорт тизими қоидаларини бузиш, ноқонуний миграция фактларига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни комплекс ўрганиш асосида уларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан — паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш, мазкур соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро келишувларни амалга ошириш масалаларида вазирлик ва идоралар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан — хорижий, аввало Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тез-тез бўладиган давлатларнинг миграция соҳасидаги қонунчилигини тизимли равишда ўрганиш, ташқи миграция ҳолатини доимий таҳлил қилиш, мамлакат фуқароларига қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро шартномаларни тузиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчидан — давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффофлигини таъминлаш ва тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўз фаолиятида кенг қўллаш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятига давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳамда паспорт тизими масалалари бўйича фуқаролар қабулини тартибга солишнинг бевосита алоқа қилинмайдиган мулоқот шаклини таъминловчи электрон тизимини жорий қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари, шу жумладан биометрик ҳужжатларни бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик прописка олиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизимни ишлаб чиқсин ва 2018 йил 1 майдан эътиборан амалга киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини паспорт тизими масалалари бўйича фуқаролар қабулини электрон тартибга солиш учун асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот билан босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси таркибида умумий белгиланган штатлар сони доирасида Электрон ахборот тизимлари бошқармаси ташкил этилсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари, шу жумладан биометрик ҳужжатларни бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик прописка олиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг электрон тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий ва вақтинчалик прописка, турган жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш, унга кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш ва ундан чиқиш, сиёсий бошпана бериш соҳасида интеграциялашган маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ахборот тизимларининг хавфсизлигини ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни аниқлаш ва фош этиш, қидирув ишларини олиб боришда кўмаклашиш масалаларида идоралараро электрон ҳамкорликни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 февралга қадар миграция соҳасидаги давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларни танқидий ўргансин, ташқи миграция ҳолатини чуқур таҳлил қилсин ва белгиланган тартибда қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий, аввало Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сон жиҳатдан энг кўп бўладиган давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасидаги ваколатли органлари ваколатхоналарини очиш ва фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтиш ва ишга жойлашишга рухсат олиш тартибини соддалаштириш орқали яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор талабларига мувофиқ миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт тизими қоидаларига, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республика ҳудудига кириш, ундан чиқиш ва унда бўлиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни, шу жумладан тузилган халқаро шартномалар доирасида мазкур соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда тажриба алмашиш орқали кучайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бир ой муддатда чет эл паспортини жорий этишнинг аниқ босқичлари, муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатларини назарда тутган ҳолда чет эл паспортини жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 11 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3126-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3126-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ) марказий аппаратининг паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини расмийлаштиришни ва миграция жараёнлари мониторингини таъминловчи таркибий бўлинмасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош бошқарма ўз бланкасига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳрига эга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган, Бош бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи рамзига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бош бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятни тизимли ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг зиммаларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий таъминлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Бош бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятни тизимли ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги ахборотни талаб қилиб олиш, баҳолаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролардан ва юридик шахсларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилда паспортлаштирилиши лозим бўлган фуқаролар сонини, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини, шунингдек миграция борасидаги бошқа масалаларни прогноз қилишни ва режалаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга профилактик тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтишнинг белгиланган тартибини бузишга мойил шахсларни аниқлаш, шунингдек қайтиш гувоҳномаси (сертификати) асосида қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар йўқотиб қўйган паспорти (яшаш гувоҳномаси) ўрнига янгисини олиш учун мурожаат этганларида, улар билан профилактика суҳбатларини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терговга кадар текширув, суриштирув ва тергов органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш тартибини бузган шахслар ҳақидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
(6-банд «а» кичик банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, аҳоли орасида паспорт тизими соҳасидаги қонунчиликнинг талабларини тушунтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспорт тизими ва фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари манзил-маълумот бюроларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг чегара зонасига кириш учун рухсатнома ва рухсат бериш бўйича ишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номзодларни танлаш бўйича идоралараро комиссиянинг қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижда меҳнат фаолиятини юритиш учун рухсатномаларни бериш бўйича материалларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилишини режали текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уларнинг якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқароликдан чиқиш ҳақидаги, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқароликни қабул қилиш ҳақидаги илтимосномаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлик бўйича материалларни кўриб чиқиш ва зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг хорижга вақтинча ва доимий чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари бўйича мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шу жумладан хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши махсус келишишни талаб этадиган мансабдор шахсларнинг хорижга вақтинча чиқиши учун ҳужжатлар расмийлаштириш тўғрисидаги вазирлик ва идораларнинг илтимосномаларини қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф этиш, қабул қилиш (яшаш) қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижда меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқини амалга оширишида хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириб бериш орқали кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларнинг чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хусусий тартибда Ўзбекистон Республикасига кириши учун виза беришга рухсат этилиши ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш, улар бўйича қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка расмийлаштирилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий прописка расмийлаштириш ва яшаш гувоҳномаси бериш масаласини кўриб чиқиш, шунингдек қонунда ўрнатилган тартибда уларни бекор қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик хорижга чиқиш ҳужжатлари беришни ташкил этиш, хорижга вақтинчалик ва доимий чиқиш учун ҳужжатлар расмийлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидиришда мажбурий ижро органлари билан ҳамкорлик қилиш.
(6-банд «б» кичик бандининг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фаолиятини ташкилий-услубий таъминлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фаолиятини ўрганиш, паспортларни (йўл ҳужжатларини), хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва бериш, прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни расмийлаштириш, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатномалар беришда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
услубий қўлланмалар, тавсиялар ва шарҳлар ишлаб чиқиш, шунингдек ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига паспортлар (йўл ҳужжатлари), хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва беришда, прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни расмийлаштиришда, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатномалар беришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига келган, шу жумладан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визасининг амал қилиш муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишда иш берувчиларнинг паспорт тизими қоидаларини белгиловчи ҳужжатларга риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг, шунингдек зиммаларига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини назорат қилишни режалаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа вазирлик ва идоралардан олинган маълумотларнинг ва бошқа ахборотларнинг сақланишини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификация рақамини (шахсий кодини) тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ва хорижда йўқолган паспортларнинг, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бекор қилинган паспортларнинг ягона маълумотлар базасини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига, Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этиш, прописка қилиш ва пропискадан чиқариш масалаларида ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ва давлат органлари билан ўрнатилган тартибда ўзаро ахборот алмашишни ва тадбирлар ўтказишни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва бошқа органлар билан фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш, фуқароликдан чиқиш, паспорт ва чегара режимини мустаҳкамлаш, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш, шунингдек хорижга чиқувчи ва Ўзбекистон Республикасига кирувчи шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
(6-банднинг «г» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қидирувдаги шахслар, бедарак йўқолган шахслар ва узоқ вақт яшаш жойида бўлмаган шахсларнинг паспорт маълумотларини тақдим этиш орқали ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларига чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларни ўз вақтида ҳисобга қўйишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсини тасдиқлаш бўйича сўровларини ижро этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли органларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш бўйича сўровларини ижро этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ваколатли органлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқига эгалиги тасдиқланган чет эл фуқароларининг республика ҳудудида ўрнатилган паспорт тизими қоидаларига риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш, унинг ҳудудидан транзит ўтиш қоидаларини бузган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлари ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш масалаларида ҳамкорликни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, илғор хорижий ва миллий тажрибани ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятига жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини давлат хизматларини кўрсатиш жараёнига, шу жумладан биометрик ҳужжатларни олиш, хорижга чиқиш учун материалларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинча прописка олиш, доимий туриш жойида ҳисобга қўйиш, шунингдек манзил-маълумот ахборотларини бериш жараёнига жорий этиш ва улардан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт тизими қоидаларига риоя этиш муаммолари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказиш, ахборот материалларини тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларидан ва бошқа ташкилотлардан аҳоли миграцияси масалалари бўйича статистик, таҳлилий материалларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома бериш тартибига риоя этилишини текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхоналарда ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан паспорт ва виза режими қоидаларига риоя этилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа ташкилотларга аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан паспорт ва виза режимини, шунингдек Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома бериш тартибини бузиш ҳолларини бартараф этиш ҳақида тақдимномалар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт ва виза режими қоидаларини бузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва мансабдор шахслари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий жазо чоралари қўллаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида прокуратура, терговга кадар текширув, суриштирув ва тергов органларига паспорт тизими, Ўзбекистон Республикасига кириш, ундан чиқиш ва унда бўлиш қоидаларини бузган шахслар ҳақида ахборот тақдим этиш;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция ва паспорт тизими масалалари бўйича қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ИИВга кўриб чиқиш учун киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бош бошқарма қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг иш фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош бошқарма зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўрнатилган тартибда лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан битта биринчи ўринбосарга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бош бошқарма бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма ишини ташкил этади ва фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Бош бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар, функциялар ва мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ўринбосарлари ўртасида функционал мажбуриятларни тақсимлайди, уларнинг зиммаларига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарманинг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ваколати доирасида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг барча шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар чиқаради ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига фармойишлар лойиҳаларини киритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказишни ва уларнинг касбий тайёргарлигини, хизмат интизомига риоя этишини ташкил қилади, ўрнатилган тартибда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ўрнатилган тартибда Бош бошқарма ходимларига махсус унвонлар бериш, уларни рағбатлантириш, шу жумладан тақдирлаш, уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма ходимларини ўрнатилган тартибда хизмат сафарларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма ходимларига ўз ваколати доирасида таътиллар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқармада ўрнатилган тартибда сафарбарлик тайёргарлигини, шунингдек фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма бўлинмаларида махфийлик режими, шу жумладан ахборотни техник ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита ўзи ва ўринбосарлари орқали миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги, шунингдек ходимлар томонидан ҳар бир қонунийлик бузилиши ҳолатлари ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг штатлар сонини қайта тақсимлаш ҳақида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бош бошқарма бошлиғи йўқлигида унинг вазифасини биринчи ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош бошқарма ходимлари Бош бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади, сафдорлар таркиби бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иш юритиш ва махфийлик режими бўйича тадбирлар Бош бошқарма томонидан ўрнатилган тартибда мустақил равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини махсус техника ва бошқа моддий-техник воситалар ҳамда мол-мулк билан таъминлаш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 644-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)