06.07.2017 йилдаги ПҚ-3115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.07.2017 йилдаги ПҚ-3115-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида болалар буюмлари ва ўйинчоқларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхонани ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг болалар буюмлари ва ўйинчоқларига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш, бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда талаб юқори бўлаётган сифатли, замонавий маҳаллий болалар буюмлари ва ўйинчоқлари, бошқа рақобатдош, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 336-уйда жойлашган собиқ «Тошўйинчоқ» заводининг майдони 12 минг кв. метрли асосий бинолари ва иншоотлари ҳамда умумий ер майдони ҳудуди 2,8 га бўлган бошқа бинолар ва иншоот (кейинги ўринларда — объект)лари узоқ муддат давомида бўш бўлиб, ишлаб чиқариш линиялари яроқсиз ҳолга келиб қолган ва фаолият юритмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозирги вақтда заводнинг барча бинолари ва иншоотлари туташ ҳудудлари билан бирга давлат мулкига ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни баланс қийматида хўжалик юритиш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига бепул топшириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик объектни баҳолаш компанияси томонидан белгиланган қиймат бўйича, сифатли, замонавий маҳаллий болалар буюмлари ва ўйинчоқларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ҳамда инвестицияларни жалб этиш шарти билан банкнинг бошқарув компанияси — «NBU INVESTMENT» МЧЖ мулкига (устав фондига) ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда объектни қабул қилиш-топширишни белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, объектни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига қабул қилиш-топшириш ҳамда уни кейинчалик «NBU INVESTMENT» МЧЖнинг мулкига (устав фондига) топшириш солиққа тортилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «NBU INVESTMENT» МЧЖ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилнинг 1 мартигача бўлган муддатда инвестицияларни жалб этишни ва ички бозор каби ташқи бозорларда ҳам сотишга мўлжалланган замонавий маҳаллий болалар буюмлари ва ўйинчоқлари ишлаб чиқарилиши (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари)ни ташкиллаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг бут сақланиши ва оқилона фойдаланилиши, объект негизида яратиладиган корхоналар янги инвесторларга сотилгунга қадар ишлаб чиқариш қувватларининг юкланишини, барқарор молия-хўжалик фаолияти барқарорлигини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «NBU INVESTMENT» МЧЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект негизида 100 фоизгача улуш билан қатнашган ҳолда, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида корхоналар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барпо этилаётган корхоналарни ёки уларнинг устав фондидаги улушларни корхоналар тикланиб боришига қараб, янги инвесторларга маблағ қандай валютада сарфланган бўлса шундай валюта билан бозор қийматида сотиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли Фармонининг 8-банди объект ҳудудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида «NBU INVESTMENT» МЧЖ иштирокида ташкил этилаётган корхоналарга жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «NBU INVESTMENT» МЧЖга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 1 мартгача объект ҳудудида, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишда параллел тарзда лойиҳалаш ва молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва пудрат ташкилотларини, шунингдек, кейинчалик ускуна, бутловчи буюмлар, техника ва технологиялар, эҳтиёт қисмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича белгиланган тартибда импорт шартномалари экспертизасини ўтказган ҳолда, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан ускуналар, бутловчи буюмлар, техника ва технологиялар, эҳтиёт қисмлар, хомашё ва материаллар етказиб берувчиларни аниқлашга, истисно тариқасида рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 6 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3115-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 612-модда, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)