23.06.2017 йилдаги 418-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.06.2017 йилдаги 418-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.2017
Ҳужжат 03.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбек халқининг атоқли фарзандлари — ватанпарвар шоир, драматург ва публицист, жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ҳамда XX аср ўзбек шеъриятида ўз сўзи ва ўрнига эга бўлган халқимизнинг севимли шоираси, чин маънодаги садоқат рамзи Зулфия ижодини кенг тартиб қилиш, уларнинг издошларини кашф этиш ва истеъдодларини намоён қилишларига шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, 2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 1-уйда янгидан қурилаётган 540 ўринли Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда малака ошириш институти деб аталади) биносини мактаб-интернатга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах шаҳри Ислом Каримов кўчаси 6-уйда жойлашган Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг собиқ биносини малака ошириш институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб интернат биносида амалга ошириладиган иш ҳажмини аниқлаш ҳамда 150 ўринли ўқув биноси, 100 ўринли ётоқхона ва 75 ўринли ошхонага мослаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг собиқ биносини 720 ўринли малака ошириш институтига мослаштириш ва малака ошириш институтига бириктирилган мавжуд 150 ўринли ётоқхона биносини мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернат, 2018 йил 1 августга қадар малака ошириш институти биноларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мактаб-интернат ва малака ошириш институти биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи этиб Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳачи ташкилот этиб «Жиззах бунёдкор лойиҳа» масъулияти чекланган жамиятни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудрат ташкилоти этиб «Diamond» кўп тармоқли хусусий фирмасини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб-интернат биноларида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш институти биноларида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йилги Инвестиция дастури маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини тизимли равишда амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Жиззах вилоятининг ҳокими У.Й. Узаков зиммаларига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 23 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
418-сон