Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022 29.06.2017 йилдаги 444-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2017 йилдаги 444-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022
Ҳужжат 18.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида» 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ва ички ишлар органлари ходимларининг турар жой-маиший шароитларини янада яхшилаш ва уларни замонавий турар жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ички ишлар органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган, юксак профессионализм даражасини намоён қилаётган, ҳуқуқбузарликларга қарши курашга салмоқли ҳисса қўшаётган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган ходимлари (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) учун Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ва Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади), шунингдек турар жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) навбатдан ташқари тартибда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таклифлари бўйича ҳар йили, 2017 йилдан бошлаб 2-иловага* мувофиқ жадвал бўйича минтақалар бўйича ходимлар учун арзон кўп квартирали уйларда қўшимча равишда камида 500 та квартира қуришни Дастур параметрларига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун ходимларнинг дастлабки бадалларни белгиланган миқдорларда тўлаши учун уларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қайтариш асосида беш йил муддатга фоизсиз узоқ муддатли қарзлар берилишини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олишга ипотека кредити бўйича асосий сумма тижорат банки билан тузиладиган шартнома бўйича белгиланган муддатларда ходимнинг маблағлари ҳисобига, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизлар эса — 50 фоиз миқдорида ходимнинг маблағлари ҳисобига ва 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг субсидиялар сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган маблағлари ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорга мувофиқ Дастурлар доирасида арзон кўп квартирали уйларда ҳар йили қўшимча равишда камида 500 та квартира қуришни молиялаштириш учун шу жумладан халқаро молия институтларининг, тегишли тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига кредит линияси очилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун ходимларнинг дастлабки бадални тўлаши учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобига беш йил муддатга фоизсиз узоқ муддатли бюджет ссудаси берилишини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида, шунингдек 2018 йилга ва кейинги йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини шакллантиришда Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоизларни 50 фоиз миқдорида қоплаш учун ходимларга субсидиялар ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун дастлабки бадалларни тўлаш учун ички ишлар органлари ходимларига фоизсиз узоқ муддатли қарзлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни ва Ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 29 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
444-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 444-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ички ишлар органлари тўғрисида» ва «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ички ишлар органлари ходимларига (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредитлари деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй ёки кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ва Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади), шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун ипотека кредитлари берилишини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ипотека банклари томонидан ходимларга Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун ипотека кредитлари бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қайтариш, тўлов, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ипотека кредитлари ходимларга тижорат банкида ходимнинг номига очилган миллий валютадаги жамғарма омонат ҳисоб рақамига ходим томонидан турар жой қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўлангандан кейин камида 10 йил муддатга берилади, ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз муддати ва ставкаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линиялари ҳисобига берилган кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ипотека кредити учун бевосита тижорат банки томонидан жалб этилган халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари ва инвестициялари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тижорат банки билан кўрсатиб ўтилган молия институтлари ўртасида тузилган ушбу маблағларни бериш тўғрисидаги тегишли шартномалар шартларидан келиб чиқиб белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига бериладиган кредитлар банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ банк билан қарз олувчи ўртасида тузилган битим бўйича белгиланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон — 2020 йил 18 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун тижорат банки томонидан берилган ипотека кредити суммаси турар жой қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ипотека кредити олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ходим турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш мақсадида ипотека кредити олиш учун тижорат банкига қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тижорат банки ходим томонидан ипотека кредити олиш учун ариза берилгандан кейин ипотека кредити олиш жараёнида у тўлаши керак бўлган қуйидаги тахминий харажатларнинг турлари билан уни таништиради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулк қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ташкилотининг хизматларига ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ипотека кредитини расмийлаштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тижорат банкининг ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ ипотека кредити олиш учун ариза ва барча зарур ҳужжатлар қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда уни ўрганади ва унда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тижорат банкининг ипотека кредити олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун масъул бўлган ходими ипотека кредити олиш учун берилган аризани ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни ўрганиш ва текшириш натижалари бўйича ипотека кредити беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги асосланган хулосани тижорат банкининг кредит комиссиясига (кредит қўмитасига) киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) киритилган ҳужжатларни ва тижорат банкининг масъул ходими хулосасини кўриб чиқиб ипотека кредити олиш учун берилган аризани қондириш ёки рад этишнинг аниқ ва асосланган сабабларини кўрсатиб қондиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити олиш учун берилган аризани қондириш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тижорат банкининг ходими уч иш куни мобайнида рад этишнинг аниқ сабабларини ва ходим кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатиб ходимга ёзма билдиришнома юборади (топширади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим ипотека кредити олиш учун берилган ариза қондирилиши рад этилиши сабабларини бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ипотека кредитини олиш учун берилган ариза қондирилиши тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ипотека кредити олиш учун берилган ариза қондирилишини рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ходим томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ипотека кредитини олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш муддати ариза ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 30 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банки уч кун муддатда кредит шартномаси тузиш учун ходимни қарор қабул қилинганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Шунингдек, сотувчининг номига талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамини очиш учун ходим томонидан тижорат банкига (уй-жой иккиламчи бозорда сотиб олинганда) жисмоний шахснинг — квартирани ёки якка тартибдаги уйни сотувчи (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) келиши таъминланиши зарурлиги ёзма шаклда кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим квартира ёки якка тартибдаги уйнинг тўлиқ қийматини йўқотиш ёки шикастланиш хавфидан ўз ҳисобига тижорат банки фойдасига суғурта қилиши, агар мол-мулкнинг тўлиқ қиймати олинган кредитнинг ва у бўйича ҳисобланган фоизларнинг таъминланган ипотека суммасидан ортиқ бўлса, тижорат банки олдида ушбу мажбуриятнинг суммасидан паст бўлмаган суммага суғурта қилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банки ходим билан «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган ипотека тўғрисидаги шартномани, шунингдек кредит шартномасини имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ипотека кредитини бериш ва қайтариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ипотека кредити бериш тижорат банки томонидан ходимнинг алоҳида ссуда ҳисоб рақамини очиш ва ушбу ҳисоб рақамидан пул маблағларини нақд бўлмаган шаклда ходимнинг ёзма топшириғи асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотдиси тўғрисидаги шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда мемориал ордер билан сотувчининг (мулкдорнинг) депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Якка тартибда уй-жой қуриш ёки уни реконструкция қилишга ипотека кредити бериш ходимнинг алоҳида ссуда ҳисоб рақамини очиш ва ушбу ҳисоб рақамидан ходимнинг ёзма топшириғи асосида мемориал ордер билан тўловларни қурилиш материаллари сотиб олишга нақд бўлмаган шаклда ўтказиш — ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг депозит ҳисоб рақамига ва бажарилган қурилиш-монтаж иши учун — пудрат шартномасида белгиланган шартларда ва муддатларда пудрат қурилиш ташкилотининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ипотека кредитини қайтариш ходим томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар ва бошқа даромадлар ҳисобига нақд бўлмаган шаклда пул ўтказиш йўли билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пул маблағлари тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пластик карталардан ва ходимнинг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд бўлмаган шаклда пул маблағлари ўтказиш йўли билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати бошлангунга қадар муддатидан олдин, кредит муддатидан олдин қайтарилганлиги учун воситачилик тўлови тўламасдан қайтариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун ипотека кредити олишда ипотека кредити бўйича асосий сумма тижорат банки билан тузиладиган шартнома бўйича белгиланган муддатларда ходимнинг маблағлари ҳисобига, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизлар эса — 50 фоиз миқдорида ходимнинг маблағлари ҳисобига ва 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган маблағлари ҳисобига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тижорат банклари ходим томонидан ипотека кредити бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишининг доимий мониторингини шу жумладан жойнинг ўзига чиқиб амалга оширади. Тижорат банки томонидан мониторинг олиб бориш тартиби кредит шартномасида қайд этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Асосий қарз ва у бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда тижорат банкининг ходими ходим билан шахсан учрашиб мажбуриятлар бажарилмаслиги сабабини аниқлайди ва муддати ўтказиб юборилган ипотека кредитини қайтаришни таъминлаш чораларини кўришни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ходим томонидан ипотека кредити ва ҳисобланган фоизлар бўйича тўловлар тўланмаганда ёки ўз вақтида тўланмаганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тижорат банки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкдан ундириш тўғрисида мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Дастурлар доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун ходимларнинг дастлабки бадалларни тўлаши учун уларга қарз бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ходимлар томонидан ички ишлар органларининг тегишли турар жой-маиший комиссияларига ариза берилиши йўли билан Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида кўп квартирали уйлардаги квартиралар дастлабки бадалларининг белгиланган миқдорларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари маблағлар деб аталади) ҳисобига қайтариш асосида ходимларга 5 йил муддатга фоизсиз узоқ муддатли қарзлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қарз бериш тўғрисидаги ариза тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг турар жой-маиший комиссияси (кейинги ўринларда марказий комиссия деб аталади) ва ҳудудий ички ишлар органларининг турар жой-маиший комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг таркиби ва ишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қарз бериш тўғрисидаги ариза:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан — ҳудудий комиссияларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари томонидан — марказий комиссияга белгиланган тартибда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ходим қарз бериш тўғрисидаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий яшаш жойидан берилган ходимнинг ва у билан биргаликда яшовчи оила аъзоларининг охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойда ходим ва унинг оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома ва паспортларнинг (туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг нусхалари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қарз бериш тўғрисидаги ариза ва ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар берилгандан кейин ҳудудий комиссия ўрганиш ва текшириш натижалари бўйича ҳудудий комиссия раисига қарз бериш мумкинлиги ёки қарз бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосани киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳудудий комиссия раиси қарз бериш тўғрисидаги аризани ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва ҳудудий комиссиянинг хулосасини кўриб чиқиб ҳудудий комиссия номидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қондириш ёки асосланган сабабларини кўрсатиб қондиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссия томонидан қарз бериш мумкинлиги ёки қарз бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги аризани тақдим этиш ва ҳудудий комиссия раиси томонидан тегишли қарор қабул қилиниши муддати қарз бериш тўғрисидаги ариза ва ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар берилган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳудудий комиссия раиси томонидан ҳудудий комиссия номидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қондириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ушбу қарор ва унга илова қилинган барча ҳужжатлар кўриб чиқиш учун марказий комиссияга юборилади. Марказий комиссия ўн иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади, қарз бериш тўғрисидаги аризани қондириш ёки қондиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий комиссия томонидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қондириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда марказий комиссия икки иш куни мобайнида ўз қарорини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг Молия-иқтисодиёт бошқармасига (кейинги ўринларда Молия-иқтисодиёт бошқармаси деб аталади) юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Марказий комиссия томонидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қондириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ҳудудий комиссия уч иш куни мобайнида бу ҳақда ходимни қарз шартномаси тузиш учун ёзма шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Молия-иқтисодиёт бошқармаси қарз шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн кун муддатда маблағларни ходимнинг тижорат банкида очилган депозит ҳисоб рақамига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қарз бериш тўғрисидаги аризани қондиришни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган тақдирда тегишли равишда марказий комиссия ва ҳудудий комиссиялар бир кун мобайнида маблағ бериш рад этилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ходимни бундан ёзма равишда хабардор қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ходим томонидан қарзни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар ва бошқа даромадлар ҳисобига нақд бўлмаган шаклда пул ўтказиш йўли билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пул маблағлари тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пластик карталардан ва ходимнинг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд бўлмаган шаклда пул маблағлари ўтказиш йўли билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қарз бўйича тўловлар қарз шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим қарзни қарз шартномасида белгиланган муддат бошлангунга қадар қайтаришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 595-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)