Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 7-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати беш йилни, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилни ташкил этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 июнь,
382-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 537-модда)