15.06.2017 йилдаги 376-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.06.2017 йилдаги 376-сон
Kuchga kirish sanasi
19.06.2017
Ҳужжат 17.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга йўналтирилган маблағлардан янада самарали фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек назарда тутилган ишларни бажариш сифати юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясини (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш масалалари бўйича қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачиси функцияларини бажариш ва уларнинг амалга оширилиши сифатини назорат қилиш, шунингдек уларни ўз вақтида ишга тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун халқаро грантларни, техник кўмаклашиш маблағларини, хайрия эҳсонларини, имтиёзли кредитларни, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитларни ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини лойиҳалаштиришда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилишини таъминлаш, шунингдек юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция томонидан амалга ошириладиган алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дирекциянинг банк ҳисоб рақамларида жамланадиган халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланган тартибда молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекцияни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ, шунингдек халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан умумий тушумлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/833/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига жалб этиладиган маблағларни жамлаш учун Дирекциянинг миллий ва хорижий валютадаги 29801 — «мижозлар билан ҳисоб-китоблар» банк ҳисоб рақамларини уч банк куни мобайнида очишни таъминлаш тавсия этилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 492-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 662-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Дирекция давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин жалб этиладиган маблағлар белгиланган тартибда Дирекциянинг асосий ёки тегишли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекциянинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган хона берилган ҳолда у Тошкент шаҳрида жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришда Дирекцияга кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 15 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
376-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/833/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дирекция давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дирекциянинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачиси функцияларини бажариш ва уларнинг амалга оширилиши сифатини назорат қилиш, шунингдек уларни ўз вақтида ишга тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун халқаро грантларни, техникавий кўмаклашиш маблағларини, хайрия эҳсонларини, имтиёзли кредитларни, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитларни ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини лойиҳалаштиришда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этилишини таъминлаш, шунингдек юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Дирекциянинг асосий функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дирекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) прогнозлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига мувофиқ алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштиришни Дирекциянинг махсус ҳисоб рақамларида жамланадиган халқаро грантлар, техникавий кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ташкил этиш учун объектлар рўйхатини тузиш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда қурилишларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектлар жойлаштириладиган туманларда тегишли қисм (йўллар, канализация, иссиқлик, электр, газ, сув таъминоти, телефонлаштириш ва шу кабилар) юзасидан муҳандислик коммуникацияларини янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишда ва қарорлар қабул қилишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) лойиҳалаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни ва танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич-рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлайди, лойиҳалаштириш ишларини бажаришга буюртмаларнинг танлов (тендер) асосида жойлаштирилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаш ташкилотига бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни ва лойиҳалаштиришга топшириқ беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бажаришнинг календарь жадвалини, лойиҳа ва танлов (тендер ҳужжатлари) берилишини ҳисобга олган ҳолда танлов (тендер) савдолари ғолиблари билан лойиҳалаштириш ишларини бажариш юзасидан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синов, илмий-тадқиқот, археология ишларини ва бошқа ишларни бажариш юзасидан тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва танлов (тендер) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, келишилишини, тасдиқланишини, шунингдек ваколатли экспертиза органларининг асосланган хулосалари ва пудрат ташкилотларининг мулоҳазалари бўйича тегишли ҳужжатларга тузатишлар ёки қўшимчалар киритилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудрат ва лойиҳа ташкилотлари, етказиб берувчилар, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятларига риоя этилишини тизимли асосда назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қурилиш майдонини тайёрлаш ишларини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни амалга ошириш учун майдонни танлаш ва ажратиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси узатиш ҳаво линиялари ва алоқа линиялари зонасида, темир йўллар полосасида, қурилиш майдонида жойлашган ер ости коммуникациялари (кабель, газ қувури, канализация ва бошқалар) ўтадиган жойларда ишларни бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ва аҳоли пунктларида алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврида объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ мавжуд манбалардаги электр энергияси, газ, сув ва буғдан, улар бўлмаганда ўзининг газ, сув, буғ ва электр таъминоти объектларидан фойдаланишга қурилиш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги ҳужжатларни, тегишли органлар ва фойдаланиш хизматларининг рухсатномаларини расмийлаштиради ва пудратчиларга беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария тартибида кесишга ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсати бўйича бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш билан боғлиқ кесишларга йўл қўйилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда объект қурилиши ҳудудидаги бузилиши, кўчирилиши ёки реконструкция қилиниши керак бўлган уйларда яшовчи фуқаролар кўчирилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда мева-резавор мева дарахтлари ва экинлар, шунингдек фуқароларга хусусий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бузиладиган турар жойлар ва иморатлар қийматини қонун ҳужжатларида белгиланган объектнинг умумий қиймати доирасида фуқароларга тўлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларига, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган бузиладиган бинолар ва иншоотларнинг қолдиқ баланс қиймати ҳисоб-китобларини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иморатлар ва иншоотларни бузишдан олинадиган қисмларга ажратиладиган материаллар ва асбоб-ускуналар сотилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш учун геодезия жиҳатидан режалаш асосини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларида рўйхатдан ўтказади, шунингдек пудрат ташкилотларида фаолият турига ва ишларни бажаришга лицензиялар мавжудлигини текширади, муаллифлик ва техникавий назоратни ташкил этади ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қурилишни, молиялаштиришни, ҳисоб ва ҳисоботни ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни лойиҳалаштириш ва қуришга, шу жумладан «фойдаланишга тайёр ҳолда» қуришга ишларни (хизматларни) бажарувчиларни танлаш бўйича танлов (тендер) савдоларини ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари юзасидан танлов (тендер) ғолиблари бўлган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани бошқаришни ҳамда алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг техник жиҳатдан кузатиб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов (тендер) асосида белгиланган ёки аниқлаштирилган келишилган шартномавий жорий нарх асосида қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва аниқлаштириш учун таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштиришнинг келишилган жадвалларига мувофиқ лойиҳа ишларини ва объектлар қурилишини молиялаштиришнинг ўз вақтида бошланишини ва жорий молиялаштиришни таъминлайди, молиялаштирувчи банкка бунинг учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия, оператив ва статистика ҳисобини юритади, тасдиқланган шаклларга мувофиқ фаолият турлари бўйича ҳисоботни тузади ва тегишли органларга тақдим этади ҳамда уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун объект қурилишида банд бўлган пудрат, лойиҳалаш ва бошқа ташкилотларнинг тўловга тақдим этилган маълумотномаларини, счёт-фактураларини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилган ишлар ҳажмлари ва қиймати тўғрисидаги имзоланган маълумотномалар, счёт-фактуралар асосида ишлар учун ҳақ тўлайди, шунингдек қурилиши тугалланган объектлар бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат, лойиҳалаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга улар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда молиявий санкцияларни (жарима, пеняни) тўлаш тўғрисида талабномалар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни (фойдаланишга тайёр ҳолда) қуришда ишларни бажариш ва объект қурилишини молиялаштириш жадвалларига мувофиқ пудратчига аванс беради ва уни жорий молиялаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни кузатиб боради ва уларни техник жиҳатдан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиши тугалланган объектларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ фойдаланишга қабул қилишни ташкил этади, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қабул қилиш комиссиясига қурилиши тугалланган объектлар бўйича зарур ҳужжатларни (пудрат ташкилотлари билан биргаликда) тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланишга қабул қилинган объектларни, ижро муддатларини, ишчи ва давлат қабул қилиш комиссиясининг ҳужжатларини барча зарур иловалари билан биргаликда фойдаланувчи органларга (ташкилотларга) беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) жиҳозлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан тақдим этилаётган дастурларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан маслаҳат бериш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, олий таълим муассасалари ва маданий марказларнинг етакчи мутахассисларини шартнома асосида жалб этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/833/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қурилишни техник жиҳатдан назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Техник жиҳатдан назорат қилиш Дирекция томонидан объектни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг бутун даври мобайнида амалга оширилади. Дирекция асосий вазифалар билан биргаликда техник жиҳатдан назорат қилиш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишлари, қўлланиладиган конструкциялар, буюмлар, материаллар ва етказиб бериладиган асбоб-ускуналарнинг лойиҳа ечимларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига, стандартларга, техник шартларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуришда фойдаланиладиган конструкциялар, буюмлар ва материаллар сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (техник паспортлар, сертификатлар, лаборатория синовлари натижалари ва шу кабилар) мавжудлигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш жараёнида геодезия ишлари бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-пудрат ташкилотларининг ходимлари билан биргаликда бажарилган ишлар ҳажмлари ва сифати ҳамда кейинги ишларни бажаришда очиладиган конструктив элементларни текширувдан ўтказади ва баҳолайди, очилган ишларни текширувдан ўтказишда далолатнома расмийлаштирилгунга қадар ишларни давом эттиришни тақиқлаш бўйича талабларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг тайёр бўлишига кўра пудрат ва ихтисослаштирилган (монтаж) ташкилотлари, шунингдек лойиҳа ташкилотлари вакиллари иштирокида бинолар ва иншоотларнинг муҳим конструкцияларини, кўприкларнинг таянчлари ва ўтказиш қурилмаларини, сиғимли иншоотларни, кўтариб турувчи металл-бетон конструкцияларни ва шу кабиларни оралиқ қабул қилиб олишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари, давлат назоратининг бошқа органлари ва давлат қабул қилиш комиссияси билан биргаликда монтаж қилиш учун олинган асбоб-ускуналарнинг ҳолати ва лойиҳага мувофиқлигини текширади, уларни монтаж қилиш сифатини баҳолайди, комплекс синовдан ўтказилишини ва қабул қилинишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилган ва тақдим этилган ҳажмлар ва сифатнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари билан тасдиқланган қурилиш-монтаж ишлари тўловига мувофиқлигини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ва ҳақи тўланган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари ва қийматининг, шунингдек пудрат ташкилоти томонидан сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари ва қийматининг ҳамда нуқсонларни бартараф этиш ва қайтадан бажариш харажатларининг ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки бажариш техник ҳужжатларининг мавжудлигини ва юритилиши тўғрилигини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришда камчиликлар ва нуқсонлар аниқланганлиги сабабли уларга ўзгартиришлар киритилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотлари томонидан муаллифлик назоратининг ва давлат архитектура-қурилиш назоратининг кўрсатмалари ва топшириқлари, шунингдек буюртмачининг техник назорати талаблари бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи комиссиялар (қабул қилиш комиссиялари) билан биргаликда қабул қилиб олишда алоҳида конструкциялар ва узеллар, қурилиш-монтаж ишлари турлари, асбоб-ускуналар ва механизмлар сифатини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида консервация қилиниши керак бўлган объектлар, бинолар ва иншоотларни текширувдан ўтказади, бинолар ва ишноотларни консервация қилишга ёки уларнинг қурилишини вақтинча тўхтатишга ҳужжатларни расмийлаштиради, шунингдек объектларни ишларни давом эттириш учун қурилиш-монтаж ташкилотларига беришда уларнинг техник ҳолатини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органлари ва давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари, молиялаштирувчи банклар, шунингдек идоравий инспекциялар ва комиссиялар билан биргаликда текширувлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясини қурилиш объектларидаги авария ҳолатининг барча ҳолатлари ва аварияларни бартараф этиш ишлари ҳажмлари тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Дирекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дирекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан янгидан бошланадиган ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, ишлар ҳажмлари мавжуд бўлишига кўра, Дирекциянинг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврида Қорақалпоғистон Республикасида, республика вилоятлари ва шаҳарларида филиаллар (юридик шахс ташкил этмасдан) ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекцияга белгиланган тартибда берилган мол-мулкдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекцияга юкланган вазифалар ижро этилиши билан боғлиқ ишларни бажариш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Дирекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Дирекция хўжалик фаолиятининг асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Дирекция алоҳида мол-мулкка эгалик қилади, мустақил баланс юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дирекцияни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ, шунингдек халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлардан тушган умумий тушумлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Дирекцияга бириктирилган мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Дирекциянинг тузилмаси ва штат жадвали, лавозим маошлари миқдорлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Дирекция фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Дирекцияни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Дирекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан «фойдаланишга тайёр» шартлари билан амалга ошириш учун тегишли ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция номидан иш кўради ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекциянинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган штатдаги ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/833/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Директор ўринбосари ва Дирекциянинг бош муҳандиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 833-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/833/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Пул ва мулк тарзидаги барча ҳужжатлар директор, бош бухгалтер ёки директор ёки бош бухгалтер томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган ишончнома берилган шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Дирекция бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ҳисоб ва ҳисоботни, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ статистика ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш, текшириш ёки тафтиш қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 503-модда, 28-сон, 662-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/833/0121-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)