02.06.2017 йилдаги 339-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.06.2017 йилдаги 339-сон
Kuchga kirish sanasi
13.06.2017
Ҳужжат 13.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида» 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг амалда бажарилишини самарали ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий муҳофаза қилинганлигининг ишончли кафолатлари таъминланишини давом эттириш, давлат органларининг барча соҳаларини республиканинг ишончли, ғоявий етук ва ватанпарвар фуқаролари билан тўлдириш, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ишга жойлаштиришга тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазифаларни ўз вақтида амалга оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режаларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссиясининг аъзолари, ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар раҳбарларининг фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг келишилган ишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича ишларнинг ҳолати ва натижадорлиги юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш ҳамда, зарурат туғилганда, уни яхшилашга доир аниқ тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ишга жойлаштиришнинг ҳолати юзасидан назоратни амалга оширувчи ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредит олишига кенг имкониятлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларнинг умумий сони тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган ахборот асосида иш ўринларини банд қилишни ташкиллаштириш (ҳар йили сентябрь ойида — олий маълумотга эга бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар учун, февраль ойида — қолган муддатли ҳарбий хизматчилар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ишга жойлаштириш учун ҳар чоракда семинарлар, давра суҳбатлари ва бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Республика комиссияси ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — Республика комиссиясининг;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бўйича ҳудудий органлар — ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — Республика комиссиясининг ишчи органи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда комиссиялар мажлисларини ўтказиш жадвалини, уларнинг иш регламентини тасдиқласин, келгусида комиссиялар протокол қарорларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни белгиланган муддатларда амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминловчи амалий чора-тадбирлар режаси бажарилиши юзасидан мунтазам ва сифатли мониторингни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ҳудудий меҳнат бозорини пухта таҳлил қилиш асосида, ишга жойлаштиришни ва қайта ўқитишни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштиришда мутахассислиги бўйича мақсадли йўналтиришни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда (ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмасдан) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича бажарилган тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркибига мувофиқ уларнинг шахсий таркибини ва улар тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссиялар ишларини самарали ташкил этсинлар ва келгусида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаган фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши мониторингини ташкил этсинлар, кейинчалик уларга давлат ташкилотларида ишга жойлаштиришда кўмаклашишни таъминлаш мақсадида унда зарур маълумотларнинг (фамилиялари бўйича рўйхати, иш жойи, меҳнат шароитлари ва ижтимоий муҳофазаси) тўлиқ қамраб олинишига алоҳида эътибор берсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларнинг самарали ишга жойлаштирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда камида бир марта туман ва шаҳарларда фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларида олиб борилаётган ишлар бўйича ва кўрсатилаётган амалий ёрдамларнинг ҳақиқий натижадорлигини ўрнатсинлар ва таҳлил қилсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни касб танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқболли йўналишлар бўйича муваффақиятли фаолият олиб бораётган кичик ва хусусий тадбиркорлик вакиллари билан тажриба алмашиш бўйича мунтазам учрашувлар ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда камида бир марта муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил қилсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда камида бир марта вакант иш ўринлари ярмаркалари ўтказишни ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги туман ва шаҳарлар мудофаа ишлари бўлимлари орқали ҳар йили ҳудудий комиссияларга қуйидагиларнинг тақдим этилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
март ойида — муддатли ҳарбий хизматни белгиланган муддатларда ўтаган резервга бўшатилган фуқароларнинг, шунингдек ҳар ойда — сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўтаган фуқароларнинг фамилиялар бўйича рўйхатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 майгача — кейинги йилга иш ўринларини резерв қилиб қўйиш учун жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларнинг умумий сони тўғрисидаги ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқаруви ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий кенгаши билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни бузғунчи кучлар, гиёҳвандлик, алкоголизм ва бошқа салбий ҳодисалар таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида улар билан фаол тарбиявий-маърифий, тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борсин, уларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ўзгартиришларда иштирок этишга кенг жалб этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун «Ёш тадбиркор — мамлакатимиз таянчи», «Менинг бизнесим — менинг ғоям», «Ёш тадбиркор — мамлакат келажаги замини» ва шу каби бизнес-лойиҳаларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ишларини ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда доимий асосда хизмат бўйича кўтарилишнинг ишончли замини сифатида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларида хизмат қилишнинг ижтимоий ва шахсий аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ўртасида меҳнатга жойлаштиришнинг, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган, ижтимоий-фойдали меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни ўз вақтида аниқлаш бўйича фаол тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширсин, келгусида уларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда, ёшларни ишга жойлаштиришни ташкил этиш фаолияти юзасидан таъсирчан мониторингни амалга оширишда фаол иштирок этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни ватанпарварлик, Ватанга ва ўз халқига хизмат қилиш, меҳнатсеварлик, мамлакатни гуллаб-яшнатишда, унинг иқтисодиётини изчил ривожлантиришда, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдан астойдил манфаатдорлик, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш учун шахсий масъулият руҳида тарбиялаш ишларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни мамлакат иқтисодиётининг ишончли замини ҳисобланадиган кичик ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлаш ва уларни ўқитишни ташкил этиш масалалари бўйича ахборот ва консультация ёрдами беришни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тижорат банкларига хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 2 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
339-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 339-сон қарорига
1-ИЛОВА

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларини ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси

Азимов Р.С.

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

Абдухакимов А.А.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Республика комиссияси раисининг ўринбосари — ишчи орган раҳбари

Салиев М.Х.

Мудофаа вазирининг ўринбосари

Мирзаев А.Ш.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Жалилов Ш.И.

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий кенгаши раиси

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

Таджиев О.П.

«Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши раиси

Шайхов А.Э.

Савдо-саноат палатаси раиси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 339-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларини ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Тошкент шаҳри ҳокими, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, ҳудудий комиссиялар раислари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг, Тошкент шаҳри ҳокимининг, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, ҳудудий комиссиялар раисларининг ўринбосарлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органлари раҳбарлари, ишчи орган раҳбари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Камолот» ЁИҲ ҳудудий кенгашлари раислари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ҳудудий кенгашлари раислари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳудудий кенгашлари раислари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ҳудудий комиссиялар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 466-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)