29.05.2017 йилдаги ПФ-5060-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 29.05.2017 йилдаги ПФ-5060-сон
Kuchga kirish sanasi
05.06.2017
Ҳужжат 07.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони

Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига амал қилган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 22-бандига мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш учун мурожаат қилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик маълумотлар базасини шакллантириш бўйича белгиланган тартибда таклифни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 29 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5060-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5060-сонли Фармонига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — шахслар) Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилган шахс ва унинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланади ҳамда мажбуриятларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар шахс:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида жиноят деб тан олинадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун тақиб қилинаётган бўлса ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий мақсад ва принципларига зид ҳаракатлар содир этишда айбдор бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган ёки унга нисбатан қонуний кучга кирган ва Ўзбекистон Республикасида ижро этилиши лозим бўлган суднинг айблов ҳукми мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъқиб қилиниш хавфи бўлмаган учинчи давлатдан келган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у таъқиб қилинмаётган учинчи давлатнинг фуқаролигига эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
била туриб ёлғон маълумотлар берган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий, экологик ёки ижтимоий сабабларга кўра, шунингдек табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар муносабати билан фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатига қайтиш имкониятига эга бўлмаса ёки қайтишни хоҳламаса Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимосномани расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сиёсий бошпана қидираётган шахс вақтинча прописка расмийлаштирилгандан кейин ёхуд ушбу шахсга фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатга қайтиш имкониятини бермайдиган ҳолатлар вужудга келган пайтдан бошлаб етти кун ичида ўзи турган жой бўйича ҳудудий ички ишлар органларига Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган шаклда ёзма илтимоснома билан шахсан мурожаат қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома (кейинги ўринларда — илтимоснома) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси билан биргаликда унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан берилади. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларга ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари илтимосномасига уларнинг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги ҳам илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Илтимосномада ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолатлар баён этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илтимосномага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анкета-ариза — 2 та нусхада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таржимаи ҳол — 2 та нусхада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3,5х4,5 ўлчамли 4 та фотосурат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг тиббий муассасаларидан олинган тиббий маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илтимосномага ушбу масалага тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Илтимоснома, анкета-ариза ҳамда таржимаи ҳолнинг барча нусхалари илтимоснома берувчи шахс томонидан улар тузилган сана кўрсатилган ҳолда имзоланган бўлиши лозим. Агар шахс ўзининг жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли илтимосномани имзолай олмаса, илтимоснома бошқа шахс томонидан имзоланиши мумкин, бу ҳақда ички ишлар органлари томонидан илтимосномада илтимоснома берувчи уни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари кўрсатилган тегишли белги киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Илтимоснома ушбу Низомда назарда тутилган барча ҳужжатларнинг илтимоснома берувчи шахс томонидан тақдим қилинган пайтдан бошлаб ижрога қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илтимосномани кўриб чиқиш учун етарли асослар мавжуд бўлганда, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан 2 нусхада иш жилди очилади, улар барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Илтимоснома кўриб чиқилиши даврида мурожаат этган шахсга 1-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома берилади. Илтимоснома бўйича қарор қабул қилинганидан сўнг маълумотнома уни берган орган томонидан олиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотномани расмийлаштиришда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан илтимоснома берувчининг қўл бармоқ излари ва рақамли сурати чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар биометрик маълумотлар базасига киритиш учун олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотнома олган шахс мақоми бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Илтимоснома берувчи шахс Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги масала ҳал қилингунга қадар бир ойда камида икки марта (ҳар икки ҳафтада 1 марталик даврийликда) ҳудудий ички ишлар органларида қайд қилиниб борилади. Мазкур тартибга риоя этилмаган тақдирда ҳудудий ички ишлар органлари ҳолатларга аниқлик киритилгунига қадар материаллар расмийлаштирилишини тўхтатиб туради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги келиб тушган илтимосномани кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати хулосаларини олади, шундан сўнг барча материалларни шахсга Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш масаласи бўйича ўзининг хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматида илтимосномани кўриб чиқишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги лозим.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илтимосномани қўриб чиқиш жараёнида ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган асослар мавжудлиги аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги илтимосномани кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва бу ҳақда илтимоснома берган шахсга қарор қабул қилинганидан кейин етти кун ичида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Илтимоснома кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссия материалларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Илтимоснома рад этилган тақдирда шахсга қабул қилинган қарор ҳақида хабар берилади ва уни Ўзбекистон Республикасида бўлиши чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимосномаси рад қилинган шахс илтимоснома рад қилинган пайтдан бошлаб бир йилдан кейин такроран мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги фармонларини ижро этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги фармони имзоланган кундан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий ички ишлар органлари орқали илтимоснома берувчи шахсни қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилган шахсга, шунингдек унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан шахснинг илтимоснома билан мурожаат қилган ҳудудий ички ишлар органлари орқали 2-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳудудий ички ишлар органи Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган шахсга 5 йилгача бўлган муддатга яшаш гувоҳномасини расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияни йилига 2 марта ярим йиллик якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги фармонларининг ижроси юзасидан хабардор қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпанани йўқотиш асослари ва расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилган шахс қуйидаги ҳолларда берилган сиёсий бошпанани йўқотади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатга ўз ихтиёри билан қайтганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сиёсий бошпанадан ўз ихтиёри билан воз кечганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ёки бошқа давлатнинг фуқаролигини олганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Шахсга Ўзбекистон Республикасида берилган сиёсий бошпана миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан, шунингдек агар, шахс Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий мақсад ва тамойилларига зид келувчи фаолият билан шуғулланаётган бўлса ёхуд у жиноят содир этган ва унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган ва ижро этилиши шарт бўлган айблов ҳукми мавжуд бўлса, йўқотилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг Ўзбекистон Республикасида берилган сиёсий бошпанаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияси таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланган кундан бошлаб йўқотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпанани йўқотган шахс эътиборига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

‎‎(ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг ҳудудий органининг штампи)

‎‎‏‎‏Фото-сурат
‎3,5 x 4,5

М.Ў. ‎

‎‎Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисида ГУВОҲНОМА № ___________

Фамилияси:‎‎
‎‎Исми:
‎‎Отасининг исми:
‎‎Туғилган йили:
‎‎Туғилган жойи:
‎‎Фуқаролиги: ‎‎
‎‎Шахсини тасдиқловчи ҳужжат:
‎ким томонидан берилган / рақами /берилган санаси / амал қилиш муддати
‎‎
‎‎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил _________даги ПФ-____-сонли Фармонига мувофиқ унга Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилди.
‎‎Сиёсий бошпана унинг фарзандларига (васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахсларга) ҳам берилди:

Т/р‎

‎‎Фамилияси, исми, отасининг исми

‎‎Туғилган санаси

‎‎Қариндошлик даражаси

‎‎‎‎Шахсини тасдиқловчи ҳужжати
‎Ким томонидан берилган / рақами / берилган санаси / амал қилиш муддати

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Мазкур гувоҳнома Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
‎‎Гувоҳнома берилган: __________________________________________________________________________

‎‎(ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг ҳудудий органи номи)

Берилган вақти: _______________________
‎‎________________________________________________ ___________ ‎‎‎‎______________________________
‎‎ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг ҳудудий органи раҳбари
‎лавозими, махсус унвони)

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.Ш.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 414-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)