Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 21 октябрдаги ПФ-3151-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ташқи савдо алоқаларини ва иқтисодий алоқаларни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
2. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 174 кишидан ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган сони 75 кишидан иборат этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида бошқарув тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида раиснинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 11 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси мақомига кўра вазирга, Раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва ўринбосарига тенглаштирилсин.
4. Белгилансинки, Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Агентликнинг минтақавий бошқармалари Агентлик вазифалари ва функцияларини жойларда амалга оширадилар ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раҳбарлигида олиб борадилар;
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги минтақавий бошқармаларининг раҳбарлари мақомига кўра вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Инновация» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо акциядорлик компаниясига айлантирилсин, унга деҳқон ва фермер хўжаликлари, кичик ва ўрта бизнес корхоналари маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш функцияси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилансинки, «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, «Ўзсаноатмашимпекс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, «Ўзинтеримпекс» давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик транспорт-экспедиторлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси:
ўз фаолиятини харажатларини ўзи қоплаш ва хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи мустақил хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади;
«Туркэксимбанк»нинг Халқаро савдо-кўргазма комплекси қурилишига кредитларни қоплаш бўйича мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги кўрсатиб ўтилган акциядорлик компанияларининг давлатга тегишли акциялар пакетини бошқаришга вакил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилансинки, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг марказий аппарати ва ҳудудий органлари таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, шунингдек ўзига қарашли ташкилотлар ажратмалари, хўжалик фаолиятидан тушумлар ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Агентлик ҳузурида Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ахборот таъминотини ташкил этиш ва ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотлари жамғармаси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензия, рухсатнома берганлик, товарлар келиб чиқишига сертификат берганлик, экспорт-импорт контрактларини дастлабки экспертизадан ўтказганлик, хўжалик юритувчи субъектлар буюртманомасига кўра техник-иқтисодий асослашларни экспертизадан ўтказганлик, форс-мажор вазиятлар юзага келганлигига оид гувоҳнома берганлик, ахборот тусидаги маълумотлар берганлик учун йиғимлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар учун ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини ташкил этганлик, хўжалик юритувчи субъектларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ахборот-таҳлилий маълумотлар берганлик, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига маслаҳат кўмаги, расмий таржималарни амалга оширганлик, протоколга оид тадбирларни ташкил этганлик ва уларга хизмат кўрсатганлик учун тўловлар;
Агентлик муассиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фойдасидан дивидендлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда икки ҳафта муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
ҳар йили республика бюджетини шакллантиришда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, унинг ҳудудий органлари таъминотига ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга зарур маблағларни назарда тутсин;
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Агентликнинг минтақавий бўлинмалари учун енгил автомобиллар харажатларига амалдаги лимитларни сақлаб қолсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 23 октябрь,
368-сон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
I. Марказий аппарат тузилмаси
Раҳбарият
Жаҳон бозорлари маркетинг тадқиқотлари ва стратегик прогнозлар бош бошқармаси
Ахборот-таҳлил бош бошқармаси
Ташқи савдо бошқармаси
Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва ахборот билан таъминлаш бошқармаси
Минтақавий ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бошқармаси
Хорижий мамлакатлар билан молиявий ва иқтисодий ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш бошқармаси
Ташқи иқтисодий алоқаларни транспорт билан таъминлаш бошқармаси
Юридик бошқарма
Протокол хизмати ва аккредитация бошқармаси
Ахборот технологиялари бошқармаси
Молия-иқтисодиёт бошқармаси
Кадрлар тайёрлаш бошқармаси
Хавфсизлик хизмати
Биринчи бўлим
Сафарбарлик тайёргарлиги ва фуқаро муҳофазаси бўлими (иккинчи бўлим)
Матбуот хизмати
Ишлар бошқармаси
II. Минтақавий бўлинмалар
Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари
III. Агентликка қарашли бўлинмалар
«Ўзэкспомарказ» республика савдо-кўргазма маркази
«Ўзинкомцентр» Ўзбекистон ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази
«Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги
«Ўзбекэкспертиза» республика хўжалик ҳисобидаги бирлашмаси
«Халқаро ҳамкорлик маркази» акциядорлик жамияти
«Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси
«Интерқурилиш» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо фирмаси
«Ҳамкор-Деловой партнер» газетаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тизими
Т У З И Л М А С И
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги марказий аппаратининг
тузилмаси
Жами: 174 киши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тўғрисида
Н И З О М
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги (кейинги ўринларда «Агентлик» деб аталади) ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви ваколатли органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари ташқи иқтисодий алоқалар ривожланишига таъсир кўрсатувчи таклифлар, қарорларни ҳамда норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларни олдиндан Агентлик билан келишиб оладилар.
4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари, ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, хорижий давлатлардаги Агентликка қарашли ташкилотлар бўлган савдо ва иқтисодий ваколатхоналар киради.
Агентлик шунингдек, ўзининг вазифалари ва функцияларини бажаришга ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашувчи корхоналарга умумий ва методик раҳбарликни амалга оширади.
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
II. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш ва уни ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда қатнашиш;
миллий иқтисодиётнинг рақобатбордошлилигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда уни жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялаш бўйича шарт-шароитлар яратиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари товарларининг ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт ва молия институтлари, бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлигини ривожлантиришни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий хавфсизлигини ва иқтисодий манфаатлари, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини ташкил этиш.
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан юкланадиган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ягона давлат ташқи иқтисодий сиёсати ўтказилишини таъминлаш соҳасида:
камситмаслик принципларига асосланган ташқи иқтисодий сиёсатни эркин ва тенг ҳуқуқли амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади;
давлат бошқарув органларининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шунингдек бошқа дастурлар ва прогноз ишланмаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
ташқи савдонинг асосий индикаторлари параметрларини, валюта балансини шакллантиришда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг валюта, божхона-тариф ва солиқ сиёсатини шакллантиришда бевосита қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича зарур ахборотларни тақдим этади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги статистик ҳисобот шаклларини ишлаб чиқади;
ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳволини таҳлил қилади, конъюнктурани ўрганади ва шу асосда жаҳон товар бозорларини, инвестиция, молия, инжиниринг, консалтинг, маркетинг ва бошқа ишлар ва хизматлар бозорлари ривожланиши, ташқи савдони ҳамда асосий савдо оқимларининг жуғрофий тақсимланиши ўзгариши тенденцияларини прогноз қилади;
республикада божхона-тариф бўйича тартибга солишни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
товарлар, хизматлар, интеллектуал мулк объектлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик товарлари, фуқаро авиатехникаси билан халқаро савдо қилиш, давлат харидларини, юклаб жўнатишдан олдинги инспекцияни амалга ошириш, савдода санитария, фитосанитария ва техник тўсиқларнинг қўлланиши билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштиради;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда транспорт коммуникациялари соҳасида ташқи иқтисодиётнинг стратегик масалалари бўйича, шу жумладан республиканинг ташқи савдо юкларини ташишни мақбуллаштириш, республиканинг коммуникация тизимларини халқаро транспорт коммуникациялари тизимига интеграциялаш мақсадида янги транспорт маршрутларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ишлаб чиқади;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзолаш тўғрисида таклифлар киритади;
Вазирлар Маҳкамасига ва тегишли вазирликлар ва идораларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида, шу жумладан солиқ, валютани тартибга солиш, тарифли ва тарифсиз тартибга солиш чора-тадбирлари бўйича масалаларда қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда эркин иқтисодий зоналар бўйича давлат сиёсатини шакллантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
электрон тижорат соҳасида Ўзбекистон Республикасининг савдо сиёсати стратегиясини ишлаб чиқади, давлат бошқарув органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда Ўзбекистоннинг электрон савдо ва ташқи иқтисодий фаолиятни ахборотлаштириш соҳасида хорижий давлат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини таъминлайди;
б) Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодиёти хавфсизлигини, иқтисодий манфаатлари, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
чет элларда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларидан келиб чиқувчи мажбуриятларини ифодалайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириғига кўра халқаро ташкилотларнинг котибиятларида ва бошқа ишчи органларида республиканинг ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича манфаатларини ифодалайди, Ўзбекистон Республикаси вакилларининг халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда қатнашишига кўмаклашади, шунингдек улар билан биргаликда конференциялар семинарлар, симпозиумлар ва бошқа анжуманлар ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига товарлар экспорти ва импорти юзасидан миқдорий чеклашлар киритиш тўғрисида, товарларнинг айрим турлари экспорти ва/ёки импортига давлат монополиясини ўрнатиш тўғрисида, шунингдек товарлар экспорти ва/ёки импортини тақиқлаш тўғрисида таклифлар киритади;
Вазирлар Маҳкамасига чет элларда Ўзбекистон Республикасининг савдо ваколатхоналарини очиш ва ёпиш тўғрисида таклифлар киритади;
Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ўз вакилларини чет элдаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ҳузуридаги иқтисодиёт бўйича маслаҳатчилар сифатида юборади;
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши ва аъзо бўлиши жараёни доирасида Жаҳон савдо ташкилотининг тегишли органларида республиканинг ҳамда ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг манфаатларини ифодалайди;
мамлакатнинг қонун ҳужжатларини Жаҳон савдо ташкилоти битимлари норма ва қоидаларига мослаштириш бўйича таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси билан амалий ишларни чеклашга интилишган ёки республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари олдидаги мажбуриятларини виждонан бажаришмаган хорижий давлатлар компаниялари рўйхатини юритади, ташқи иқтисодий фаолияти субъектларига ушбу рўйхат мазмуни бўйича консультациялар беради;
ташқи бозорда давлат манфаатларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади, шу асосда ташқи иқтисодий соҳадаги салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалари бўйича томонлар мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади;
халқаро иқтисодий низоларни жумладан: низоларни бартараф этиш учун музокаралар ўтказиш, воситачиликни амалга ошириш, низоларни халқаро тижорат ҳакамлигида бартараф этиш, низоларни хорижий давлатлар судларида ва халқаро судларда кўриб чиқиш орқали бартараф этиш, шунингдек низоларни Жаҳон савдо ташкилоти доирасида бартараф этиш йўли билан ҳал этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритади;
давлат эҳтиёжлари учун импорт харидлар тизимини мақбуллаштиради, давлат аҳамиятига молик товарлар харидларини, шу жумладан тендерлар ташкил этиш йўли билан амалга оширади;
в) ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасида:
ташқи иқтисодий фаолият субъектлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштиради ва тартибга солади;
республика ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг, хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг республика ҳудудидаги ҳамда чет эллардаги фаолиятини тематик ва комплекс ўрганишни ташкил этади ва амалга оширади;
хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилишни ҳамда кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг хорижий ходимларини шахсан аккредитация қилишни амалга оширади, шунингдек ана шундай ваколатхоналар томонидан тақдим этиладиган улар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни кўриб чиқади;
экспорт-импортни лицензиялашни амалга оширади, қонунчиликда белгиланган ҳолларда тегишли рухсатномалар беради;
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг давлат савдо реестрини ва хорижий тижорат ташкилотларининг аккредитация қилинган ваколатхоналари бўйича маълумотлар банкини юритади;
Савдо ва тариф бош битими/Жаҳон савдо ташкилоти принципларига мувофиқ юклаб жўнатишдан олдинги инспекция бўйича фаолиятнинг ташкил этилишини мувофиқлаштиради;
хавфли юклар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтказишда белгиланган тартибда хулосалар беради ва назоратни амалга оширади;
ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни олиб кириш — олиб чиқиб кетиш ва транзити тартибига риоя қилиниши устидан қонунчиликда белгиланган тартибда назоратни амалга оширади ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолда уларга нисбатан тегишли чора-тадбирлар кўради;
ташқи савдо битишувлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари тўғрисида хабар беради;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан тузиладиган савдо-иқтисодий шартномалар, контрактлар ва битимларни экспертизадан, рўйхатдан ўтказишни ва ҳисобга олишни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси юкларини транспортда ташиш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва халқаро ташувларни амалга ошириш бўйича масалаларни кўриб чиқишда қатнашади;
ташқи савдо юкларини ташишни, шу жумладан коммуникация хизматларига, транспортда ташишга, портларда ишлов беришга ва экспорт-импорт ҳамда транзит юкларни экспедиция қилишга тариф сиёсатини тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
миллий транспорт ташкилотларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, республика транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда транзит юк оқимларини жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Вазирлар Маҳкамасига халқаро мультимодаль транспорт коридорлари ва узелларининг ривожлантирилиши ва фаолият кўрсатиши масалалари бўйича таклифлар киритади;
Вазирлар Маҳкамасига импортни мақбуллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича, шунингдек товарларни олиб кириш ва олиб чиқиб кетишда муҳофаза, компенсация, антидемпинг ва бошқа чора-тадбирларни қўллаш тартиби бўйича таклифлар киритади;
олиб келинаётган ва олиб чиқиб кетилаётган товарларни сертификациялаш қоидаларини ишлаб чиқишда, техник, фармакологик, санитария, ветеринария, экология стандартлари ва талабларини белгилашда, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида юклаб жўнатишдан олдинги инспекциялар, божхона расмиятчилиги, экология, ветеринария, фитосанитария ва санитария нормалари талабларига риоя этилишини таъминлашда қатнашади;
товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва импортини тартибга солиш, шу жумладан стандартлар, мувофиқликни тасдиқлаш тизимлари бўйича талабларни қўллаш, товарлар хавфсизлиги нормаларига, уларни идишларга жойлаш ва маркировка қилиш қоидаларига риоя қилиш товарга доир ҳужжатларнинг тегишли шаклларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
тижорат, валюта ва тўлов шартлари ҳамда давлат ташқи қарзлари ҳисобига ёки ҳукумат кафолатлари остида маблағ билан таъминланадиган контрактлар бўйича, шунингдек экспорт ва/ёки импорт қилишга давлат монополияси ёки миқдорий чеклашлар белгиланган товарларнинг айрим турлари бўйича ташқи савдо нархлари устидан назоратни амалга оширади;
товарларнинг келиб чиқишини сертификациялаш, ўз эҳтиёжлари учун хорижий инвесторлар томонидан импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификациялаш, мамлакатда ишлаб чиқарилган, экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни сертификациялашни мустақил амалга оширади ёки бу борадаги ваколатларини бошқага беради;
корхоналар ва ташкилотларда маркетинг хизматлари ташкил этилишига ва фаолият кўрсатилишига методик ва амалий кўмаклашади;
экспорт назорати соҳасида ишларни мувофиқлаштиради ва амалга оширади, охирги фойдаланувчи сертификатларини беради, экспорт назорат объектларининг миллий рўйхатлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
юқори ликвидли маҳсулотларнинг кимошди савдосини ташкил этишда ва ўтказишда қатнашади;
г) иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш ва уни жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялаш соҳасида:
республика хўжалик юритувчи субъектларининг ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг турли шаклларини, шу жумладан қўшма тадбиркорликни, бевосита ишлаб чиқариш ва илмий-техник алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашади;
республика ҳудудида, шунингдек асосий денгиз портларида, темир йўл чегара станцияларида ташқи савдо юкларига транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш, ташқи савдо юкларини тўплаш, тайёрлаш ва декларациялашни ташкил этиш, экспорт-импорт юклари ҳаракати ва транзити мониторинги тизимини такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Ўзбекистоннинг ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга ошириладиган иқтисодий, шу жумладан савдо, инвестиция, транспорт, молиявий, илмий-техник ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, шунингдек ташқи иқтисодий тусдаги туристик ва бошқа алоқаларни ривожлантириш бўйича тадбирларни мувофиқлаштиради;
республика ташкилотларининг чет эллардаги халқаро савдо-саноат кўргазмаларида, ярмаркаларда, кимошди савдоларида ва шу каби тадбирларда қатнашишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, тижорат-ахборот ва реклама ишларини амалга оширади;
кичик ва ўрта бизнес корхоналарига ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда, энг аввало экспорт фаолиятида, шунингдек инвестицияларни жалб этишда ва бошқа фаолиятда кўмаклашади;
кичик ва ўрта бизнес корхоналарини, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият бошқа субъектларини ҳуқуқ, нарх, валюта, молия, кредит масалалари бўйича, ташқи бозорнинг экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар сифатига, техник тавсифномаларига талаблари бўйича методик, ахборот ва консультатив таъминлашни амалга оширади;
ўз ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчилик бўйича шарҳлар ва тушунтиришлар беради;
ташқи иқтисодий алоқалар муаммолари бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;
д) экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш соҳасида:
миллий товар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
иқтисодиёт тармоқларида янги тузилмалар, гуруҳлар ташкил этиш ва бошқа таркибий ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритади;
янги корхоналар ташкил этиш ва ишлаётган корхоналарни қайта ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
миллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини экспорт қилишни мақбуллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни жорий этиш тўғрисида таклифлар киритади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, импортнинг ўрнини тўлдириш ва маҳаллий моддий-хом ашё ресурслари негизида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқади, шунингдек уларни амалга оширишда кўмаклашади;
энг муҳим товарларни, шу жумладан пахта толаси, рангли металлар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш ҳамда экспортга етказиб бериш балансларини ишлаб чиқишда бевосита қатнашади;
пахта толаси жаҳон бозорида қисқа, ўртача ва узоқ муддатли даврда тадқиқотлар ўтказади ҳамда вазиятнинг ривожланиш сценариясини ишлаб чиқади;
ташқи бозорлар талабларини ва маҳаллий моддий-хом ашё ресурсларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятларни ҳисобга олган ҳолда экспортнинг турли механизмлари ва схемаларини, ишлаб чиқариш жараёнини мақбуллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
экспорт дастурларини ва хорижий инвестицияларни суғурталаш ташкилотларини ташкил этишда қатнашади;
ташқи сотиш бозорлари эҳтиёжини ва талабларини ўрганади, экспорт стратегиясини, шунингдек экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш, экспортни маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг анъанавий экспорт номенклатураси билан савдо қилишда шарт-шароитларни мақбуллаштириш ва янги инструментларни жорий этиш ҳисобига, ҳам анъанавий бўлмаган экспортнинг бошқа хил маҳсулотлар (ишлар ва хизматларни) олиб кириш ва экспорт номенклатурасини диверсификациялаш ҳисобига халқаро бозорларга чиқиши бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича таклифлар киритади;
экспорт маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича потенциал имкониятларни таҳлил қилади ва чора-тадбирларни амалга оширади;
мамлакатимиз маҳсулотларининг потенциал импортчилари бўлган давлатлардаги иқтисодий вазиятни таҳлил қилади, минтақанинг товар бозори конъюнктурасини ўрганади ва уни ривожлантириш тенденцияларини прогноз қилади, минтақавий иқтисодий интеграцияни амалга ошириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, шунингдек тармоқ бўйича экспорт маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
миллий экспортнинг бутун номенклатураси бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказади ҳамда маркетинг ва таҳлилий обзорлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларини республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларда сотилиши аҳволи, шунингдек маҳсулотларнинг бошқа турларини сотишнинг потенциал бозорларига экспорт қилиш истиқболлари тўғрисида ўзининг даврий нашрлари ва техник воситалари орқали хабардор қилади;
умумдавлат аҳамиятига эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича экспорт-импорт операцияларининг бажарилиши мониторингини ўтказишни ташкил қилади ва амалга оширади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ноанъанавий экспорт, шу жумладан илмталаб маҳсулотлар, технологиялар ва хизматлар, ишлаб чиқариш-технологик кооперациялаш ва илмий ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
маҳсулотлар ва хизматлар сифатини ошириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади, ишлаб чиқаришда сифатни бошқариш ва уларни сертификатлаш тизимларини жорий этиш бўйича тадбирларнинг бажарилиши мониторингини амалга оширади;
экспорт қилинадиган товарлар миқдори ва сифатини эксперт баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
республика корхоналари, шу жумладан кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда қатнашади, уларга хорижий бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказишда кўмаклашади;
ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан экспорт ва импорт прогнозларининг бажарилишини улар томонидан Агентликка юбориладиган ахборотлар асосида мониторинг ва таҳлил қилади ҳамда натурал ва нарх ифодасида экспорт суръатларини, нисбатини ва самарадорлигини прогноз қилади;
ташқи савдо инфратузилмасини электрон савдонинг жаҳон тизимига интеграциялаш, «Интернет»нинг глобал тармоғида миллий экспортчилар иштирокини кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият ахборот марказини барпо этиш бўйича дастурлар ва чора-тадбирлар комплексларини ишлаб чиқади;
е) хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида:
давлат органларининг хорижий инвесторлар билан ишлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жалб этиш учун шарт-шароитларни тартибга солиш ва яратишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этишнинг норматив-ҳуқуқий ва шартномавий базасини ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди;
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун иқтисодиётнинг устувор секторлари рўйхатини ва энг муҳим ишлаб чиқаришлар рўйхатини аниқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда имтиёзлар ва преференциялар бериш тартиби бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хўжалик юритувчи субъектларнинг уларга тадбиркорлик объектларида моддий ва номоддий бойликлар ва ҳуқуқлар бериш ва чет элдаги бошқа фаолият билан боғлиқ бўлган инвестиция фаолиятини тартибга солувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
республика резидентларининг чет элдаги корхоналари ва филиаллари фаолияти мониторингини амалга оширади;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларига хорижий шериклар қидиришда ҳамда уларнинг ишончлилиги ва ишчанлигини таҳлил қилишда кўмаклашади, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалаларида ахборотлар билан қўллаб-қувватлайди;
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда реклама-ахборот ишларини амалга оширади, шу жумладан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ютуқлари ва инвестиция имкониятларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда саммитлар, анжуманлар, семинарлар, тақдимотлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни амалга оширади;
оммавий ахборот воситаларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тааллуқли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилинишини таъминлайди;
стратегия жиҳатидан муҳим бўлган инвестиция дастурлари ва устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, ташқи кредитларни жалб этади, ташкилотлар ва корхоналар томонидан тақдим этиладиган ахборотлар асосида уларнинг самарали фойдаланилиши бўйича мониторинг олиб боради;
экспорт салоҳиятини ва ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган товарлар, ишлар, хизматларнинг ташқи бозорлардаги рақобатга бардошлилигини аниқлаш мақсадида инвестиция лойиҳаларининг маркетинг экспертизасини ўтказади;
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашлари экспертизасини белгиланган тартибда ўтказади, йирик инвестиция лойиҳалари ва дастурларининг холисона экспертизасини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини, шу жумладан инвестиция шартномалари шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларига тендер савдолари ўтказишда кўмаклашади;
хорижий инвесторларга ахборот-консультация кўмаги кўрсатилишини таъминлайди;
қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига чет мамлакатларда хўжалик низоларини судгача кўриб чиқиш тартибида бартараф этишда ёрдам кўрсатади;
қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасида хўжалик низоларини бартараф этишда судгача кўриб чиқиш тартибида ёрдам кўрсатади;
йирик корхоналарни хусусийлаштириш бўйича танловлар ташкил этишда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида корхоналар, филиаллар, корхоналар ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси резидентларининг сармоясини олиб чиқиб кетиш стратегияси ва тартибини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади, ўз ваколатлари доирасида чет элдаги республика резидентлари корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлайди;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимларини таҳлил қилади, уларни жалб этиш ва рағбатлантириш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради;
ж) икки томонлама ва кўп томонлама савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро ва ҳукумат ташкилотлари билан иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик стратегиясини шакллантиришда ва чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;
хорижий давлатлар органлари, чет элдаги халқаро ва бошқа ташкилотлар, фирмалар, компаниялар ва корхоналар, Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг элчихоналари ва ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий фирмалар, компаниялар ва корхоналар билан тўғридан-тўғри алоқаларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириғига кўра музокаралар ўтказади ва халқаро шартномалар тузади, шунингдек бошқа давлатларнинг ташқи иқтисодий органлари, фирмалари, компаниялари ва корхоналари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузади;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият масалалари, шу жумладан савдо-иқтисодий, инвестиция, молия, солиқ, транспорт-коммуникация, илмий-техник ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлайди, киритади ва уларни хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан келишиб олади;
Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижий давлатларга давлат ташрифлари билан боғлиқ тадбирларни ахборот-таҳлил, шартномавий-ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан таъминлашда қатнашади;
хорижий давлатлар ва халқаро молия институтларининг техникавий, мурувват, беғараз ва бошқа ёрдамларини олиш жараёнини мувофиқлаштиради;
хорижий мамлакатлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ташкилотлар ва фирмаларининг ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, зарур ҳолларда ушбу масалалар бўйича таклифларни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади, шунингдек мурожаатларга жавоблар юборади;
хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар)нинг Ўзбекистон бўйича котибияти функцияларини бажаради;
Ўзбекистон Республикасининг асосий ва истиқболли шериклари ташқи савдо режимлари, шу жумладан эркин савдо зоналарининг, божхона иттифоқларининг фаолият кўрсатиши, энг кўп қулайлик берадиган режимлар, амалдаги божхона-тариф қоидалари, лицензиялаш ва квоталаш тартиботлари, товарларнинг божхона қийматини ва келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш ва бошқа масалалар билан боғлиқ ахборотларни тўплайди ва туркумлаштиради;
хорижий мамлакатларнинг сиёсий-иқтисодий ва молия-кредит аҳволи, иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ташқи иқтисодий алоқалари хусусиятлари тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида тузилган битимлар ва шартномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш ёки денонсация қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
Ўзбекистоннинг айрим мамлакатлар, мамлакатлар гуруҳлари ва минтақалар билан савдо-иқтисодий муносабатларини, ишлаб чиқариш кооперацияларини, қўшма ишлаб чиқаришларни ҳамда хорижий давлатларнинг хўжалик юритувчи субъектлари билан бевосита алоқаларни кенгайтириш бўйича таклифлар киритади;
республиканинг хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга доир ахборот-реклама ишларини амалга оширади;
ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича хорижий делегацияларни қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, шу жумладан учрашувлар ва кузатишларни ташкил этиш, делегация аъзоларига визалар олиш ва уларнинг муддатини узайтириш, уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларга транспорт хизмати кўрсатиш, музокаралар, бизнес-семинарлар, конференциялар, Ўзбекистон Республикаси бўйича ташрифларни ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга оширади;
з) кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:
тегишли органларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ўқув режалари, дастурлари ва ўрта махсус ҳамда олий ўқув юртларида мутахассисларни ўқитиш жараёни бўйича таклифлар киритади;
Агентлик тизими ходимлари ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар мутахассислари учун чет элларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли тажриба орттириш ўқишлари ва семинарлар ташкил этади;
Агентлик тизимида, шу жумладан Агентликнинг ўқув марказлари базасида иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари ва тингловчиларининг касб бўйича тажриба орттиришларини ва диплом иши тайёрлашдан олдинги практикасини ташкил этади;
ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун ташқи савдонинг долзарб масалалари бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқади;
Агентлик ташқи иқтисодий бирлашмалари, фирмалари ва бошқа ташкилотларининг мутахассисларни хорижга хизмат сафарига юбориш ва ташқи иқтисодий соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ва ишлари самарадорлигини таҳлил қилади;
Агентликнинг Ўқув марказида ўқитишни ташкил қилади ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида тегишли ҳужжатлар беради;
и) Агентлик юқорида кўрсатилганлардан ташқари ўзининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ келувчи ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа функцияларни бажаради.
III. Агентликнинг ҳуқуқлари
9. Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ таклифлар, қарорлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш;
ўз ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатлар қабул қилиш;
Агентлик вазифалари ва функцияларини бажариш билан боғлиқ бўлган қабул қилиш учун киритилаётган таклифлар, қарорлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини келишиб олиш;
ўз ваколатлари доирасида хориждаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилотлар, бошқа юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахслар билан алоқа боғлаш;
хорижий мамлакатлар билан белгиланган тартибда техник ва иқтисодий ахборотларни айирбошлашни амалга ошириш, вазирликлар, идоралар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектларидан ахборотларни сўраб олиш;
ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ваколатли органлар, хўжалик юритувчи субъектлардан статистик маълумотлар, таклифлар, хулосалар ва бошқа зарур материалларни, ташқи савдо асосий индикаторлари параметрларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини текшириш учун зарур бўлган, шу жумладан идоравий статистика материалларни ва бошқа ахборотнома материалларни олиш, шунингдек юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ ёзишмалар олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хорижда муассасалар очиш тартиботини тартибга солиш ҳамда уларни ҳисобга қўйиш;
тегишли вазирликлар, идоралар, давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органлари, шунингдек корхоналар масъул шахсларининг ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, ташқи бозорда республика манфаатларига риоя қилиниши, республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш масалалари ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларга оид бошқа масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузаётган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан чоралар кўриш;
Агентлик тизимига кирувчи хориждаги қўшма корхоналарни, халқаро лойиҳаларни, шунингдек ўзига қарашли ташқи иқтисодий компанияларни, фирмаларни, марказларни, агентликларни, жамғармаларни, ўқув юртларини ва Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишига кўмаклашаётган бошқа ташкилотларни, шу жумладан республикадаги ва хориждаги хорижий шериклар иштирокидаги ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
белгиланган тартибда бўлинмаларни (бўлимларни) тузишни ташкил этиш, ўзига қарашли фирмалар, бирлашмалар ва ваколатхоналарнинг филиалларини, шу жумладан хорижий давлатларда, очиш;
Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзаро ҳамкорлик қилиш Агентлик томонидан ўз вазифаларини ва функцияларини тўлиқ ва самарали бажаришга кўмаклашиши мумкин бўлган уюшмаларда, федерацияларда ва бошқа бирлашмаларда белгиланган тартибда қатнашиш (шу жумладан бирлашмаларни ташкил этиш);
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий муаммолари бўйича мувофиқлаштирувчи, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари тузиш, шунингдек махсус йиғилишлар чақириш;
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг энг муҳим муаммолари бўйича таклифлар тайёрлаш учун зарур ҳолларда олимлар, тармоқ мутахассисларидан вақтинчалик ишчи гуруҳлари ташкил этиш, ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида маслаҳатлар учун, муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш учун ҳам республикадан, ҳам хориждан олимларни, мутахассисларни ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ташқи савдо акциядорлик компанияларидаги давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)ни бошқариш;
ўзига қарашли ташкилотларнинг солиқлар тўлангандан кейин қоладиган фойдаси ҳисобига шакллантириладиган Агентлик тизимининг идоравий марказлаштирилган жамғармаларини ташкил этиш, улардан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаш, шу жумладан хорижий кредитларни тўлаш, биринчи навбатда Ҳукумат кредитларини ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги кредитларни тўлаш;
ўз қурилиш моддий-техника базасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
Агентлик ва унга қарашли бўлинмалар томонидан республикада ва хорижда турли хизматлар кўрсатиш ва фаолиятдан, рухсатномалар бериш ҳамда хорижий ташкилотлар ваколатхоналарини ва фуқароларни аккредитация қилишдан олинадиган ўз ихтиёрида қоладиган бюджетдан ташқари маблағлардан ўз моддий-техника базасини ривожлантириш ва ижтимоий мақсадлар учун фойдаланиш;
ўз ваколатлари доирасида хорижий давлат, банк ва тижорат кредитларини жалб этиш, валюта маблағларидан оқилона фойдаланилишини, Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларнинг қайтарилишини назорат қилиш, уларнинг ҳисобини юритиш ишларида қатнашиш, шунингдек ўзига қарашли ташқи иқтисодий ташкилотларга кредитлар ҳисобига операцияларни амалга ошириш ҳамда амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан Агентликка юкланган лойиҳалар бўйича кредитлар ҳисобига тузилаётган контрактларнинг кредит бериш шартларига мувофиқлигини тезкор назорат қилишни топшириш;
ўз ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ходимларнинг лавозим маошларига шахсий ва махсус қўшимчалар, шунингдек илмий даражаси, хорижий тилларни билиши ва узоқ муддатли хизмати учун устамалар тўлаш;
Агентликнинг ва Агентлик розилиги билан ўзига қарашли ташкилотларнинг расмий таклифига кўра Ўзбекистонга келган хорижий делегацияларнинг республикада яшаш ва транспорт харажатларига ҳақ тўлаш;
ташқи иқтисодий алоқалар инфратузилмасини ривожлантириш манфаатларини кўзлаб ҳам республика ҳудудида, ҳам хорижда объектларни, шу жумладан хорижий фирмалар иштирокида, қуриш ва реконструкция қилиш;
Агентлик тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланилишини мунтазам назорат қилиш, ўзига қарашли ташкилотларнинг тижорат, молия ва хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш;
IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.
Раиснинг лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар Раис томонидан тақсимланади.
Раис Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари, бошқа ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, уни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.
Раис Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва Агентликнинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради, Агентлик фаолияти айрим йўналишларининг юритилиши учун Раис ўринбосарларининг ҳамда Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг масъулияти даражасини белгилайди.
Раис:
Агентликка қарашли корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
зарур ҳолларда Раис Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари раҳбарларининг буйруқларини, фармойишларини, кўрсатмаларини, йўриқномаларини бекор қилади;
Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Агентлик марказий аппарати бўлинмалари, Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Агентлик марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари штатлар жадвалини ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида тасдиқлайди;
марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари, ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотлар, хорижий давлатлардаги савдо ваколатхоналари ва улар аппаратининг раҳбар ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Агентликнинг, шунингдек ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар раҳбар ходимларини хорижга хизмат сафарига юбориш масалаларини ҳал қилади.
11. Агентликда Раис (ҳайъат раиси), Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бошлиғи (келишув бўйича), Раис ўринбосарлари – лавозимига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси – лавозимига кўра, Агентлик, Агентликка қарашли ташкилотлар бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат мажлисларига зарур ҳолларда республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молия органлари ва бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини бошқаришда қатнашувчи вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Ҳайъат аъзолари сони ва унинг шахсий таркиби Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳайъати ўзининг мунтазам равишда ўтказиладиган мажлисларида:
Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари, ўзига қарашли компаниялар, фирмалар, марказлар ва ташкилотлар, савдо ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар фаолияти;
Агентлик аппарати бўлинмалари раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси ва унинг ўринбосарини, ўзига қарашли ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчиларни тайинлаш;
Ҳукумат топшириқларини бажариш ва Агентлик фаолияти прогнозлари билан боғлиқ ҳамда Агентлик ваколатига тегишли бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Ҳайъат унинг мажлисида аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
12. Агентлик белгиланган тартибда Агентлик тизимининг, шу жумладан ўзига қарашли ташкилотларнинг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича тадбирларни амалга оширади.
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг тузилмаси, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва марказий аппарати ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий сиёсати доирасида ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раҳбарлигида амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармалари:
ташқи иқтисодий алоқалар ривожлантирилиши, экспорт потенциали кенгайиши, минтақалар ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари фаолияти устидан мониторинг амалга оширилиши учун жавоб берадилар;
минтақада Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий сиёсати ўтказилишини таъминлайдилар ҳамда уни ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда қатнашадилар;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, Раис топшириғига кўра ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш масалаларида қатнашадилар;
Агентлик томонидан берилган ваколатлар доирасида, мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифалар ва функцияларни бажарадилар.
15. Агентликка қарашли ташкилотлар ва бўлинмалар тўғрисидаги уставлар ва низомлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси томонидан тасдиқланади.
16. Агентликка қарашли ташкилотларнинг акциядорлик жамиятларида, уюшмаларда, қўшма корхоналарда, концернларда ва тадбиркорлик (тижорат)нинг бошқа шаклларида қатнашиши, шу жумладан юқорида кўрсатиб ўтилган субъектларни таъсис этиши, шунингдек қўшимча даромад манбаи олиш мақсадида фаолиятнинг бошқа турларида қатнашиши Агентлик билан келишиб олинади.
17. Агентлик ўзига қарашли ташкилотларнинг мажбуриятлари бўйича мулкий жавоб бермайди, бу ташкилотлар эса Агентликнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг
Т У З И Л М А С И
Т У З И Л М А С И
Жами: 10 киши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаларининг
Т У З И Л М А С И
Т У З И Л М А С И
Республика бўйича жами (Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари): 65 киши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Минтақавий ваколатли вакили бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 17 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 35-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдони марказлаштиришдан ва монополиядан чиқаришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 4 апрелдаги 120-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда)га илованинг 2-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори [Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 68-модда)га 2-илованинг 1-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 7-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 1-модда)га 2-илованинг 1-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 20-сон, 159-модда; 2003 й., 22-сон, 223-модда; 2004 й., 13-сон, 149-модда, 34-35-сон, 393-модда; 2005 й., 7-сон, 56-модда)