19.05.2017 йилдаги 297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.05.2017 йилдаги 297-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилоятидаги «Нуриллабой» тарихий мажмуасини реконструкция ва реставрация қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хива шаҳрининг тарихий-меъморий ва туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, кенг жамоатчиликни халқимизнинг бой тарихий мероси, маданияти ва санъатининг ноёб намуналари билан таништириш, шунингдек, миллий маданият ва анъаналарни асраб-авайлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2017 йилда Хива шаҳридаги «Нуриллабой» тарихий мажмуасига кирадиган бинолар ва қурилмаларни (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги объектларни, келгусида уларни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек, маҳаллий шароитларга асосланган ресторан, қабуллар уйи, галерея, амфитеатр ва ҳунармандлар кўргазмаси билан бирга устахоналарини ташкил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига истисно тариқасида, ижара тўловининг ноль ставкаси бўйича ижарага берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 1 сентябргача қурилиш-монтаж ва қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларини ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича харажатларни ижара муддатидаги солиқ ҳисобот даврида чегириладиган харажатлар ҳисобига киритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истисно тариқасида, объектларни келгусида учинчи шахсларга субижара шарти билан топширишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Объектларни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишлари амалга оширилгандан сўнг келгусида ундан фойдаланиш ва таъминот харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ўз маблағлари, «Нуриллабой» мажмуасининг амалдаги фаолиятидан келиб тушадиган даромадлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги объектни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек, бошқа ишларни бажариш ҳамда келгусида ундан фойдаланишда «Нуриллабой» мажмуаси объектларининг илмий, бадиий ва тарихий-маданий аҳамиятини сақлаб қолиш юзасидан назоратни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хоразм вилояти ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишида «Ўзмиллийбанк»ка, лойиҳа ва пудрат ташкилотларига кўмаклашишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» МХК, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда объектларни зарур муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, сув ва канализация тармоқлари)га улашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан биргаликда «Нуриллабой» ва «Ичан калъа» тарихий мажмуалари ўртасидаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлашни белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 19 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 393-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)