24.05.2017 йилдаги 312-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.05.2017 йилдаги 312-сон
Kuchga kirish sanasi
29.05.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбек адабиёти ривожига нодир истеъдоди, бадиий теран, фалсафий шеърлари, драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари орқали улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон Каҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг истеъдодларини кенг намоён қилишларига шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда — ижод мактаби) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда мактаб-интернатни жойлаштириш учун Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчаси 219-уйда жойлашган «Баркамол авлод» марказининг 150 ўринли ўқув биносини реконструкция қилиш, 50 ўринли ётоқхона ва 50 ўринли ошхона биноларини қуриш (кейинги ўринларда объект деб аталади) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва 2017 йилнинг 1 сентябрига қадар фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан объектни лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва реконструкция қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлигининг объектни реконструкция ишларини бажариш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи этиб Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳачи ташкилот этиб «Юнусжон лойиҳа сервис» МЧЖни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчи ташкилотини истисно тариқасида, танлов савдоларисиз энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда мазкур ижод мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Қашқадарё вилоятининг ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 24 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 398-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)