Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотларни чакана савдо корхоналарида сотиш қоидаларининг 3-бандидаги «барча хўжалик юритувчи субъектлар (савдо корхоналари, тадбиркорлар)га» сўзлари «барча юридик шахсларга ва уларнинг таркибий бўлинмаларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, илова қилинаётган рўйхатга кирмаган тадбиркорлик фаолияти турлари билан жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмасдан белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин, қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин бўлган айрим турлари бундан мустасно».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 22 октябрь,
363-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 20-сон, 157-модда; 2003 й., 3-сон, 27-модда)