Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сонли «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларига реклама тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш функцияси юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги Низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимиятининг кўрсатиб ўтилган органлари бир ой муддатда ўзларининг амалдаги низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар.
3. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида Реклама бўйича идоралараро кенгаш тузилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 4-илова берилмайди.
Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат бошқарув органлари ва жойлардаги ҳокимият органларининг, шунингдек, республика жамоат бирлашмалари (ташкилотлари)нинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ банк, суғурта ва бошқа хизматлар бозорларида, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорларида рекламани тарқатишда ҳалол рақобатни ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш;
реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар, реклама тарқатувчилар ва рекламадан фойдаланувчиларнинг жаҳон стандартларига ва миллий анъаналарга зид бўлмаган манфаатларига риоя қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рекламани жойлаштириш тартибини бир ой муддатда 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда амалга киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 июнь,
243-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига
1-ИЛОВА
2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги Низомга киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Муқаддимадаги «ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида» сўзлари «Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш», «Реклама тўғрисида» ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-банддаги «ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш» сўзлари «истеъмолчилар ҳуқуқларини, рекламани муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«реклама тўғрисидаги қонуни ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назорати».
4. 4-бандда:
иккинчи хатбошидаги «ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка» сўзлари «истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўл қўйилган ишончсиз реклама ҳолларининг олдини олади, уларга барҳам беради»;
реклама берувчиларга, реклама ишлаб чиқарувчилар ва реклама тарқатувчиларга қонунчиликни бузишни тўхтатиш тўғрисидаги кўрсатмаларни, аксилреклама амалга оширилиши ҳақидаги қарорларни юборади;
реклама истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишончсиз реклама бўйича содир этилган битишувларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга ёки хўжалик судига даъво беради;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади».
5. 5-бандда:
иккинчи хатбошидаги «уларнинг оқибатларини бартараф этиш» сўзларидан кейин «реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўхтатилиши ҳақида» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбошидаги «истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши тўғрисидаги» сўзларидан кейин «ва реклама тўғрисидаги» сўзлари қўшилсин;
ўн биринчи, ўн саккизинчи ва йигирма иккинчи хатбошиларидаги «ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши тўғрисидаги қонунчилик» сўзлари «истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошига «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида» сўзларидан кейин «ва реклама тўғрисидаги» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилишини таъминлаш юкланган давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари
РЎЙХАТИ
| T/р | Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари | «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моддаси | Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг номи |
| 1. | Телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда; Оммавий ахборот воситаларида; Почта жўнатмалари, электрон алоқа воситаларида рекламаларнинг бир хил бўлишини таъминлаш |
11-модда | «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
| 2. | Ҳомийлар тўғрисидаги ахборотлар бўйича кўрсатмалар Ҳомийлар хизматларидан телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда фойдаланишга йўл қўймаслик |
12-модда | «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси. «Ўзтелерадио» компанияси |
| 3. | Яширин рекламалардан фойдаланишга йўл қўймаслик | 14-модда | «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
| 4. | Телевидение ва радиода рекламаларни чеклаш | 17-модда | «Ўзтелерадио» компанияси |
| 5. | Оммавий ахборот воситаларида рекламаларни чеклаш Матбуот нашрларида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасини чеклаш |
18-модда 23-модда |
Давлат матбуот қўмитаси, оммавий ахборот воситаларини нашр этувчи вазирликлар ва идоралар, мустақил оммавий ахборот воситалари |
| 6. | Ташқи рекламаларни жойлаштириш тартибини белгилаш, ташқи жойлаштиришни назорат қилиш Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаларини ташқи жойлаштиришни назорат қилиш |
20-модда 23-модда |
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари |
| 7. | Ер усти транспорт воситаларида; метрополитенда, вокзалларда, портларда ва аэропортларда рекламаларни жойлаштириш ҳамда тарқатишни назорат қилиш | 21-модда | Ички ишлар вазирлиги (ДАН); жойлардаги давлат ҳокимияти органлари |
| 8. | Почта жўнатмаларида рекламаларни тарқатиш учун рухсатномалар бериш | 21-модда | Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
| 9. | Қуйидагиларни реклама қилиш учун рухсатномалар бериш: Вояга етмаганлар учун дори-дармон воситалари; Гипноз қилиш ва таъсир кўрсатишнинг руҳий ёки биоэнергия усулларидан фойдаланган ҳолда даволаш сеанслари, шунга ўхшаш бошқа тадбирлар; Тиббиёт буюмлари, тиббий техникани, гигиена, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация воситалари; Даволаб бўлмайдиган ва даволаш қийин бўлган касалликларга нисбатан терапевтик натижа. Тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори-дармонларни реклама қилиш тартибини белгилаш, унинг бажарилишини назорат қилиш |
22-модда | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
| 10. | Қуйидагиларни қўллаш ва сотиш учун тегишли рухсатномалар бериш: Косметика воситалари, витаминли ва биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари; Маиший кимё воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари | 22-модда | Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўздавстандарт» маркази |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Реклама бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида
НИЗОМ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Реклама бўйича идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг рекламани ишлаб чиқариш, тарқатиш ва жойлаштириш, реклама фойдаланувчиларини чалғитадиган ёки фуқаролар саломатлигига, фуқаролар ёки юридик шахслар мол-мулкига, атроф муҳитга ёхуд кўрсатиб ўтилган шахслар шаънига, қадр-қимматига ёки ишдаги обрўсига зарар етказадиган, шунингдек, жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ тамойилларига таҳдид соладиган рекламадан жамиятни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш мақсадида тузилади.
Кенгаш маслаҳат органи ҳисобланади ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг рекламани ишлаб чиқариш, жойлаштириш ва тарқатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш;
товарлар (ишлар ва хизматлар) бозорида рекламани ишлаб чиқариш, жойлаштириш ва тарқатиш жараёнида пайдо бўладиган хулқ-атворнинг маданиятли норма ва қоидаларини шакллантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг реклама фаолиятига кўмаклашиш, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, реклама фаолиятини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш;
товарлар (ишлар ва хизматлар) бозорларида, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланиш билан боғлик банк, суғурта ва бошқа хизматлар бозорларида шунингдек, қимматли қоғозлар бозорларида рекламани тарқатишда ҳалол рақобатни ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш;
реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқарувчилар, реклама тарқатувчилар ва рекламадан фойдаланувчилар манфаатларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикасининг ижодий уюшмалари, жамоат бирлашмалари, нуфузли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан реклама фаолияти масалалари бўйича алоқаларни ривожлантириш;
реклама фаолиятини ёритишга, ҳалол рақобатни, рекламада ижодкорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тадбирлар (конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва танловлар)ни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;
реклама фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва ўзини ўзи тартибга солиш бўйича чет эл тажрибасини таҳлил қилиш;
реклама фаолиятини амалга ошириш устидан назоратнинг самарадорлиги масаласи бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этиш;
ижтимоий рекламани ишлаб чиқариш, жойлаштириш ва тарқатишда ташаббускорлик кўрсатиш.
4. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
рекламани назорат қилишга тааллуқли қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
Кенгаш вазифаларини ҳал этиш учун ишчи гуруҳлар, комиссиялар тузиш ва улар ишида жамоатчилик асосида ишлаш учун тегишли мутахассисларни жалб этиш.
3. КЕНГАШНИНГ ТАРКИБИ ВА ИШ ТАРТИБИ
5. Кенгаш вазирликларнинг, давлат бошқаруви республика бошқа органлари, жамоат бирлашмалари вакилларидан, улар раҳбарларининг тақдимномасига биноан шакллантирилади.
Кенгашда ишлаш учун (уларнинг розилигига кўра) мутахассислар, олимлар, экспертлар ҳамда рекламани ишлаб чиқариш, жойлаштириш ва тарқатиш фаолияти соҳасига кирадиган турли ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар ва муассасалар вакиллари жалб этилиши мумкин.
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда Раис, икки нафар ўринбосар, котиб ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Кенгаш аъзоларидан иборат бўлади.
6. Кенгаш Раиси:
Кенгаш фаолиятига раҳбарлик қилади;
Кенгаш мажлисларини чақиради, уларнинг кун тартибини тузади, уни Кенгаш мажлиси ўтказиладиган кунгача тўрт кундан кечикмай Кенгаш аъзоларига етказишни ташкил қилади;
Кенгаш аъзоларининг Кенгаш қарорлари ва вазифаларини бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради;
Кенгаш томонидан тузилган секциялар, ишчи гуруҳлар ва комиссиялар фаолиятини назорат қилади;
давлат органлари, жамоат бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Кенгаш номидан вакиллик қилади;
Кенгаш қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Кенгаш томонидан ўзига юкланган бошқа вазифалар ва функцияларни бажаради.
7. Кенгашда иш юритишни котиб амалга оширади.
8. Кенгаш ўз ишини ўзи тасдиқлайдиган иш тартиби асосида амалга оширади. Кенгаш мажлислари заруриятига кўра, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Кенгаш ўз ишлари бўйича ҳар йили якун чиқаради.
9. Кенгаш қарорлари тавсиянома тусида бўлади ва мажлисда раислик қилувчи ҳамда котиб томонидан имзоланади.
10. Кенгашда кўриб чиқиш учун киритилган масалалар ва унинг қарорлари лойиҳалари Кенгаш аъзолари томонидан, иш режасига мувофиқ вазирликлар, давлат бошқаруви республика бошқа органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 32-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 27-сон, 191-модда, 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда, 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 31-сон, 261-модда, 44-45-сон, 380-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 33-сон, 863-модда)