Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2019 26.06.2000 йилдаги 243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.06.2000 йилдаги 243-сон
Kuchga kirish sanasi
26.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2019
Ҳужжат 02.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сонли «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларига реклама тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш функцияси юклансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда «махсус транзит ҳисоб рақами» деб аталади) ундирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарорига асосан иккинчи—тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ижро этилишини таъминлаш 2-иловага мувофиқ давлат бошқарув органларига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимиятининг кўрсатиб ўтилган органлари бир ой муддатда ўзларининг амалдаги низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рекламани жойлаштириш тартибини бир ой муддатда 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда амалга киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 26 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилишини таъминлаш юкланган давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
T/р‎ Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари‎ «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моддаси‎‎ Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг номи‎‎
1.‎ Телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда;
‎‎Оммавий ахборот воситаларида;
‎Почта жўнатмалари, электрон алоқа воситаларида рекламаларнинг бир хил бўлишини таъминлаш‎ ‎
11-модда‎‎ Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
2.‎ Ҳомийлар тўғрисидаги ахборотлар бўйича кўрсатмалар ‎


‎Ҳомийлар хизматларидан телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда фойдаланишга йўл қўймаслик‎ ‎
12-модда‎‎ Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Ўзбекистон МТРК
3.‎ Яширин рекламалардан фойдаланишга йўл қўймаслик‎‎ 14-модда‎‎ Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
4.‎ Телевидение ва радиода рекламаларни чеклаш‎‎ 17-модда‎‎ Ўзбекистон МТРК
5.‎ Оммавий ахборот воситаларида рекламаларни чеклаш ‎

‎Матбуот нашрларида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасини чеклаш ‎
‎18-модда ‎


‎23-модда
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситаларини нашр этувчи вазирликлар ва идоралар, мустақил оммавий ахборот‎ воситалари
6.‎ Ташқи рекламаларни жойлаштириш тартибини белгилаш, ташқи жойлаштиришни назорат қилиш ‎

‎‎Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаларини ташқи жойлаштиришни назорат қилиш ‎ ‎
20-модда ‎ ‎ ‎




‎‎ ‎23-модда‎ ‎
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари‎‎
7.‎ Ер усти транспорт воситаларида; метрополитенда, вокзалларда, портларда ва аэропортларда рекламаларни жойлаштириш ҳамда тарқатишни назорат қилиш‎‎ 21-модда‎‎ Ички ишлар вазирлиги (ДАН); жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ‎
9.‎ Қуйидагиларни реклама қилиш учун рухсатномалар бериш: ‎Вояга етмаганлар учун дори-дармон воситалари;
‎‎‎Гипноз қилиш ва таъсир кўрсатишнинг руҳий ёки биоэнергия усулларидан фойдаланган ҳолда даволаш сеанслари, шунга ўхшаш бошқа тадбирлар; ‎
‎Тиббиёт буюмлари, тиббий техникани, гигиена, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация воситалари;
‎ ‎Даволаб бўлмайдиган ва даволаш қийин бўлган касалликларга нисбатан терапевтик натижа. ‎
‎Тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори-дармонларни реклама қилиш тартибини белгилаш, унинг бажарилишини назорат қилиш ‎
22-модда‎‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎‎
10.‎ Қуйидагиларни қўллаш ва сотиш учун тегишли рухсатномалар бериш: Косметика воситалари, витаминли ва биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари; ‎Маиший кимё воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ‎ 22-модда‎‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Ўзстандарт» агентлиги
(2-илованинг 8-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 32-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 27-сон, 191-модда, 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда, 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 31-сон, 261-модда, 44-45-сон, 380-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 33-сон, 863-модда)