Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.06.2000 йилдаги 242-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.2000 йилдаги 242-сон
Kuchga kirish sanasi
24.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМПОРТ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт истеъмол товарлари сотишни тартибга солиш, савдонинг ташкилий шаклларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш, истеъмол товарларига нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш ва нархларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Алмаштириш шохобчаларида хорижий валюта харид қилинганлиги учун 5 фоиз миқдорида йиғим ундириш 2000 йил 1 июлдан бошлаб бекор қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 1 июлгача импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархлари устидан мониторинг олиб бориш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этсинлар, унга нархлар даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиб чиқиш ва истеъмол товарларига нарх белгилаш механизмини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашни юкласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда Савдо корхоналарининг ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни белгиланган тартибда киритсин, бунда, шунингдек, савдо майдонлари ижарага олинганлиги учун савдо корхоналари даромадларига солиқ солиш бўйича имтиёзларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 350-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2000 йил 1 июлдан бошлаб буюм бозорларида савдо жойи ижарага олинганлиги учун тўловнинг амалдаги ставкаларини 1,5 баравар оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг жисмоний шахслар томонидан олиб келинаётган импорт истеъмол товарларини майда улгуржи ва чакана сотиш бўйича савдо маркази ташкил этиш ва уни «Чорсу» универмаги томонидан фойдаланилаётган бинога жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда савдо маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда турғун биноларда савдо қилувчи жисмоний шахслар учун имтиёзлар тизимини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уюштирилган савдони кенгайтириш ҳамда товар айланиши ҳажмида унинг улушини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни, шу жумладан, қуйидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини амалга оширишлари учун мавжуд омбор ва савдо майдонларини, шунингдек, турар жойга мўлжалланмаган фонддаги бўш майдонларни кўплаб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар томонидан истеъмол товарлари билан улгуржи ва майда улгуржи савдо қилиш турғун марказлари ташкил этиш, шу жумладан, уларга юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар сифатида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслардан импорт товарлар харид қилиш ҳуқуқини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо корхоналарини ер учун ижара ҳақи тўлашдан озод қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюштирилган савдо тизимида омбор бинолари ва савдо майдонларидан фойдаланилганлиги учун ижара тўловининг буюм бозорларига нисбатан тадбиркорлар фаолиятининг иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ шарт-шароитларини таъминловчи имтиёзли миқдорларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар, шунингдек, турғун биноларда чакана савдони амалга оширувчи жисмоний шахслар учун касса аппаратларини кредитга ёки лизинг шартларида сотиб олишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2000 йил якунлари бўйича ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 24 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)