12.04.2017 йилдаги ПҚ-2884-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.04.2017 йилдаги ПҚ-2884-сон
Kuchga kirish sanasi
24.04.2017
Ҳужжат 24.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархини пасайтириш ҳисобига унинг ташқи ва ички бозорлардаги рақобатдошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашни чуқурлаштириш, кимё тармоғи корхоналарини янада модернизациялаш, реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлашни амалга ошириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш асосида харидоргир маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, тармоқни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини кенг қўллаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт кимё ва металлургия саноати масалалари комплексининг раҳбари Ғ.И. Ибрагимовга, «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига кирувчи кимё саноати корхоналарининг раҳбарларига ишлаб чиқариш сарф-харажатларини камайтириш ва таннархини пасайтириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш бўйича таъсирчан чораларни амалга оширмаганликлари кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини оғишмай тубдан камайтириб бориш, мавжуд резервларни аниқлаш, энергия, материаллар ва ресурсларни тежайдиган илғор технологияларни жадал татбиқ этиш, ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш кимё тармоғи корхоналарининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин. Таннархни арзонлаштириш ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини оширишнинг энг муҳим омили деб қаралсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «Ўзкимёсаноат» АЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ва кимё корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархи даражасига таъсир ўтказувчи омилларни чуқур таҳлил этиш, ресурс ва энергия тежайдиган замонавий технология ва ускуналарни, ишлаб чиқариш жараёнлари ва сотувларни бошқаришнинг энг янги электрон-ахборот тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг материаллар сиғимини камайтириш, бошқарув ходимлари сонини ва ноишлаб чиқариш сарф-харажатларини оптималлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини тубдан пасайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқда ишлаб чиқаришни янада диверсификациялашга, мамлакат минерал хомашё ресурслари захираларини тобора чуқурроқ қайта ишлашга, юқори қўшилган қийматли харидоргир сифатли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва тармоқ корхоналарида технологик хавфсизликни таъминлайдиган юқори технологияли замонавий ускуналар ва инновацион технологияларни тармоққа кенг жорий этишга йўналтирилган ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё саноати маҳсулотларининг жаҳон конъюнктураси тенденцияларини чуқур ўрганиш ва бунинг асосида жаҳон бозорларида харидоргир бўлган кимё буюмларининг хилма-хил турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий маҳсулотларни янги ташқи бозорларга олиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт бўйича республикага олиб келинаётган кимё маҳсулотларини таҳлил қилиш ва кимё ишлаб чиқаришларини маҳаллийлаштириш даражасини муттасил чуқурлаштириб бориш, тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари билан республикамизнинг йирик корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини агротехнология нормаларига мувофиқ мутаносиб нисбатдаги азот, фосфор, калий ва комплекс ўғитлар билан барқарор таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаол инвестиция сиёсатини юритиш, лойиҳа ишлари, уларнинг экспертизасини такомиллаштириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» АЖ тузилмасига кирувчи акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги рақобатдош, инновацион технологиялар, маҳсулот турлари яратиш ва жорий этишга, маҳсулотга энергия ва ресурс сарфини камайтиришга, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар, шу жумладан, тармоқлараро илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий корпоратив бошқарув усулларини эгаллаган, бозор шароитларида ишларни самарали ташкил эта оладиган муҳандис-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг ташкилий тузилмаси ҳамда бошқарув ходимлари чекланган сони 62 нафардан иборат бўлган унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисига, зарурат бўлганда, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда жамиятнинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, жамият акциядорларининг умумий йиғилишида сайланган «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар ҳамда мақомига кўра тегишли равишда вазирга ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг кузатув кенгаши 3-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзкимёсаноат» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни тизимли асосда ташкил қилсин ва 4-иловага мувофиқ 2017 йилда корхоналар бўйича ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг прогноз параметрларига сўзсиз эришишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш харажатларининг ва тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархининг муттасил камайиб боришини таъминлайдиган омилларни доимо пухта таҳлил этиб борсин ҳамда 2017 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда 2018-2019 йилларда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2017 — 2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда талаб бўлган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мослашувчан қувватларни ташкил этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 12 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2884-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

Илмий-техник кенгаш

Кузатув кенгаши

Бошқарув

Саноат корхоналари

Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар

«Навоийазот» АЖ

«Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» МЧЖ*

«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ

«Максам-Чирчиқ» АЖ

«Қўнғирод сода заводи» УК

«Кимётранс» МЧЖ ҚК

«Фарғонаазот» АЖ

«Жиззах пластмасса» АЖ

«Аммофос-Максам» АЖ

«Электрокимёзаводи» АЖ ҚК

«Кимётранс-Логистик» МЧЖ

«Самарқандкимё» АЖ

«Резинотехника буюмлари заводи қурилиши дирекцияси» МЧЖ

«ҲамкорКимёсервис» МЧЖ

«Қўқон суперфосфат заводи» АЖ

«Ўзкимёимпэкс» МЧЖ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» УК масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» АЖ ижро этувчи аппарати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Акциядорларнинг умумий йиғилиши


Тафтиш комиссияси


Кузатув кенгаши


Ички аудит хизмати

2

 


Бошқарув раиси



Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Маркетинг ва ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси

4


Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили, таннархни қисқартириш ва ресурсларни тежаш бошқармаси

5

Тармоқни истиқболда ривожлантириш бошқармаси

1

Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармаси

4


Корпоратив бошқарув бўлими

3

Тармоқни истиқболда ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш дастурларини шакллантириш йиғма бўлими

3


Молия бошқармаси

5


Техник сиёсат, ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва хавфсизлик техникаси бошқармаси

1

Бухгалтерия

2

Мониторинг ҳамда ривожланиш дастурлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўлими

3


Ички сотувларни мувофиқлаштириш бўлими

3

Режим ва ходимларни бошқариш бўлими

3

Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими

3


Инновацион технологиялар, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўлими

3


Бош юрисконсульт

1

Капитал қурилиш бўлими

2



Назорат бўлими

3

Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими

2

Саноат хавфсизлиги бўлими

3


Офис-менежерлар

2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 62 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йилда «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари кесимида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Корхоналар номи

Ўлчов бирлиги

Харажатлар қисқариши параметрлари

Шу жумладан:

ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига

Қўшимча харажатлар ҳисобига

жами

шулардан:

жами

шулардан:

энергия ресурсларини тежаш

хомашё ва материалларга харажатларни оптималлаштириш

технологик ва бошқа нобудгарчиликларни камайтириш

саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини оптималлаштириш

Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ва эксплуатация чиқимларини камайтириш

МБХга сарф-харажатларни қисқартириш

қўшимча харажатларни камайтириш

«Ўзкимёсаноат» АЖ

%

103

6,1

0,9

0,7

13

0,4

2,8

4,2

0,01

4,2

млн сўм

254 231

150 564

23 109

17 245

32 780

9 059

68 371

103 667

313

103 354

шу жумладан:

«Навоийазот» АЖ

%

7,7

7,0

0,5

1,7

3,8

0,3

0,7

0,6

-

0,6

млн. сўм

62 357

57 308

3 992

14 086

30 985

2 250

5 994

5 049

-

5 049

«Максам-Чирчиқ» АЖ

%

3,7

2,5

1,3

0,02

-

1,1

0,08

1,2

0,03

1,09

млн. сўм

23 574

16 023

8 573

139

-

6 809

503

7 551

174

7 377

«Фарғонаазот» АЖ

%

6,3

6,3

1,7

0,2

-

-

4,3

0,002

-

0,002

млн. сўм

37 194

37 181

9 973

1 409

-

-

25 799

13

-

13

«Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» УК

%

40,0

9,1

0,16

0,06

0,08

-

8,8

31,0

-

31,0

млн. сўм

117 358

26 546

470

172

243

-

25 662

90 811

-

90 811

«Қўнғирод сода заводи» УК

%

10,2

10,0

0,07

1,1

1,2

-

7,7

0,2

0,1

0,08

млн. сўм

13 749

13 505

101

1 438

1 552

-

10 414

243

139

104

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартиш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 24 июлдаги ПҚ-424-сонли қарорининг 1-иловасидаги «Ўзкимёсаноат» ДАК қисми чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 мартдаги 124-сонли қарорининг 8-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошидаги «давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин: «шу жумладан, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг тижорат ташкилотлари устав капиталидаги улушини шакллантиришда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбошидаги «илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини» сўзлари «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ, илғор ва инновацион ишланмаларни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамғарманинг фойдаланилган маблағлари қўшимча акцияларни чиқариш ва давлатга жойлаштириш орқали «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталига капиталлаштирилиши белгилансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 24 июлдаги ПҚ-424-сонли қарори 2-иловасининг 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналари ишини барқарорлаштириш чора-тадбирлари ва уларни янада ривожлантириш йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 292-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2004 йил 31 мартдаги 154-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 471-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, № 40-41, 439-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори иловасининг 29-банди (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2010 йил, № 6, 27-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 07/18/3983/2106-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)