Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 05.06.2000 йилдаги 215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.06.2000 йилдаги 215-сон
Kuchga kirish sanasi
05.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 05.06.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРМОНЛАРНИНГ ҚЎРИҚЛАНИШ ТОИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва манфаатдор органлар билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларидаги ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини 2001 йил 1 мартгача аниқласин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 5 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июндаги 215-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРМОНЛАРНИНГ ҚЎРИҚЛАНИШ ТОИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашда уларнинг мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ аниқлашнинг ягона тартиби, шартлари ва фарқловчи белгиларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ўрмон фонди ерлари биркитилган ўрмон хўжалиги корхоналарига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ва республика бўйича материалларни умумлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашда, ўрмон фонди ерларининг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини, ўрмонларнинг экологик мувозанатга ва табиий муҳитнинг барча компонентларига таъсирини, дарёларнинг гидрология режимига, намлик буғланишининг пасайишига, ёмғир ва қор-муз сувларининг юза оқимини тартибга солишга, шамол тезлигининг пасайишга таъсирини ва иқлимга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, қўриқланишнинг ажратиладиган тоифаларининг асосий мақсадига энг кўп жавоб берувчи дарахтларнинг пухта танлаб олинишини таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўрмонлар қўриқлашининг муайян тоифаси давлат ўрмон фонди ерлари участкалари чегараларини белгилайди. Ушбу чегаралар ўрмон билан қопланган ва қопланмаган, алоҳида ҳимоя, сувни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, рекреацион, илмий, тарихий ёки кўрсатиб ўтилган мақсадларда кўпроқ фойдаланиш учун бошқа махсус мақсадлар бўйича ажратилган майдонларни ўз ичига олади. Бир хил мақсадда фойдаланиш учун белгиланган тартибда ажратиладиган барча ўрмонлар қўриқланишнинг битта тоифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари чегаралари жойларда белгиланган ва ўрмон тузилиши картография материалларида акс эттирилган ўрмон хўжаликлари ва ўрмон мавзелари чегаралари билан қўшилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартиби ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларига кўра «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади ва қонун ҳужжатлари билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон ўрмонлари халқ хўжалиги аҳамиятига, уларнинг жойлашган ўрнига ва бажарадиган функцияларига кўра қўриқланишнинг қуйидаги тоифаларига бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларини муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўрмонларнинг темир йўл ва автомобиль йўллари бўйлаб ўтган иҳота минтақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) чўл ва чала чўл минтақасидаги ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофидаги кўкаламзорлаштирилган минтақа ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) курортларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) алоҳида қимматга эга бўлган ўрмон мавзелари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) ёнғоқчилик минтақасидаги ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) ўрмоннинг мевали дарахтзорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) давлат қўриқхона ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) давлат миллий табиий боғлари ўрмонлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) илмий ёки тарихий аҳамиятига эга бўлган ўрмонлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Илмий ёки тарихий аҳамиятига эга бўлган давлат қўриқхоналари ва миллий табиий боғларида, қўриқхона ўрмон участкаларида, ўрмонларда, шаҳар ўрмонларида ва ўрмон боғларида қўриқланишнинг бошқа тоифалари ажратилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Битта ҳудудда ўсувчи ва айни бир вақтда бир нечта ҳимоя функцияларини бажарувчи ўрмонлар унинг учун ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланишнинг янада қаттиқроқ тартиби белгиланган қўриқлаш тоифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларига сувни қўриқлаш-ҳимоя қилиш функцияларини бажарувчи, дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳилларида жойлашган, дарё ўзанига ёки ҳавзаси соҳилига бевосита туташган ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари дарё бўйларида, сув омборларида ва майдони 100 гектардан кўп бўлган кўллар атрофида, улар кимнинг тасарруфида ёки фойдаланишида эканлигидан қатъи назар, давлат ўрмон фонди ерларида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарёлар бўйидаги аниқ ўтлоқ ерлардаги тақиқланган минтақалар кенглиги ўтлоқ ерлар ва уларга туташ минтақалар кенглигидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиклиги 30 градусдан кўп бўлган, катта дарёларга туташ тоғ қияликлари ўрмонларнинг тақиқланган минтақасига тўлиқ киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари ташқи чегараси уларни белгилашда имкониятга кўра табиий чегаралар ёки дарахтлари кесилган мавзелар, ажратилган ерлар чегаралари билан бирга қўшиб юборилиши ва тўғриланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари кенглигининг аниқ ҳажмлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари томонидан, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан келишган ҳолда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўллар ва сув омборлари атрофидаги ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари кенглиги уларга қуйиладиган дарёлар бўйича ажратилган минтақаларга тенг ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарёларнинг асосий ўзанлари бўйича эрозия жараёнларига учраган ҳудудларда ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари кенглиги махсус тадқиқотлар асосида ҳам белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарёларнинг, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб белгиланган ўрмонларнинг тақиқланган ҳажми зарур бўлганда махсус тадқиқотлар асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тоифани ажратишдан мақсад сув объектларини қўриқлаш ва ҳимоялаш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларини муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларига дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб жойлашган, овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойлар ҳисобланадиган ва дарёлар ўзанига ёки сув ҳавзаси соҳилига бевосита қўшиладиган ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрмонлар қўриқланишининг ушбу тоифасини ажратишдан мақсад овланадиган балиқларни қўриқлаш ва улар учун қулай шароитлар яратишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Эрозиядан ҳимоялайдиган ўрмонларга чуқурликлар, сойларда, осон тўзғийдиган қумликларда, тошлоқлардаги табиий ва сунъий ҳолда яратилган ўрмонлар, сел хавфи бўлган жойлардаги ўрмонлар, тик тоғ қияликларидаги ўрмон участкалари киради, шунингдек, уларга конлар ва тупроқ қатламлари ковланган ерлардаги табиий ва сунъий яратилган ўрмонлар ҳам кириши мумкин, агар улар эрозиядан сақлаш ва ҳимоялашда муҳим аҳамиятга эга бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тоифанинг асосий мақсади ерларни, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги ерларини сув ва шамол эрозиясидан ҳимоялашдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўрмонларнинг темир йўллар бўйлаб ўтган иҳота минтақаларига темир йўлнинг ҳар қайси томонидаги кенглиги 300 метргача бўлган, ишлаётган ва қурилаётган темир йўлларга туташ табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қумли ҳудудларда иҳота минтақалари кенглиги зарур ҳолларда махсус тадқиқотлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ҳажмларгача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўллар бўйлаб ўрмонлар иҳота минтақаларининг аниқ кенглиги темир йўл транспорти органлари билан келишилган ҳолда, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллар бўйлаб ўрмонлар иҳота минтақаларига йўлнинг ҳар қайси томонидан кенглиги 20-50 метр бўлган, республика ва вилоят аҳамиятига эга бўлган фойдаланишдаги автомобиль йўлларига туташ ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ва вилоят аҳамиятига эга бўлган йўллардаги қумли ҳудудларда ўрмонларнинг иҳота минтақалари кенглиги зарур ҳолларда, махсус тадқиқот асосида, автомобиль йўлларининг сақланишини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ҳажмларгача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл ва автомобиль йўллари бўйидаги ўрмонларнинг иҳота минтақалари транспорт йўлларини ноқулай об-ҳаво шароитларида, қум ва қор босишидан, ювилиб кетишдан, кўчкилардан, иқлим ноқулайликлари ва селлардан ҳимоялаш мақсадида, шунингдек, улардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш учун ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Чўл ва чала чўл минтақасидаги ўрмонларга табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар, чўл ва чала чўл ҳудудларида жойлашган, муҳим иҳота функцияларини бажарувчи ўрмон участкалари ёки мавзелари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чўл ва чала чўл минтақаларида жойлашган ўрмонлар қишлоқ хўжалиги ерлари, аҳоли пунктлари ва бошқа объектларни ноқулай табиий шароитлар (қум босиши)дан иҳоталаш учун хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларига шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг шаҳар ҳудудининг белгиланган тартибда тасдиқланган чегараларида жойлашган ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар ўрмонлари шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа шаҳар тусидаги аҳоли пунктлари ҳудуди чегаралари белгиланаётганда (ўзгартирилаётганда) ажратилади. Ўрмон-боғларга шаҳар ҳокимликлари тасарруфидаги, шаҳарлар чегараси ташқарисида жойлашган ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларидан биринчи навбатда маданий-соғломлаштириш мақсадларида ва аҳолининг дам олиши учун фойдаланилади. Ушбу ўрмонларда аҳоли дам олишига тўсқинлик қилувчи дарахт кесиш ва ёғоч тайёрлаш каби ишларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофидаги кўкаламзорлаштирилган минтақадаги ўрмонларга шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва саноат объектлари чегарасидан ташқарида жойлашган, муҳим иҳота, санитария-гигиена, экологик ва бошқа функцияларни бажарувчи, аҳолини соғломлаштиришни, меҳнат қобилиятини оширишни ва дам олишини таъминловчи, шаҳарлар ҳаво бўшлиғини тозаловчи ва аҳоли пунктларини ифлосланишдан сақловчи ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонларга сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш минтақалари белгиланган тартибда тасдиқланган чегаралардаги ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонлар сувдан ичиш учун фойдаланиладиган жойларда сувни тозалаш, муҳофаза қилиш, сақлаш ва унинг сифатини ошириш учун хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонларда дарахтларни фақат қатъий белгиланган чегараларда парвариш қилиш ва санитария мақсадида кесишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Курортларни санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонларга курортларнинг белгиланган тартибда аниқланган санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш ҳудудлари чегараларидаги ўрмонлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ўрмонлар иқлимни, санитария-гигиена шароитларини ҳамда тупроқ ва сувни муҳофаза қилишни тартибга солади, кишиларнинг дам олишга ва уларни соғломлаштиришга ёрдам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Алоҳида қимматга эга бўлган ўрмон мавзеларига серунум ўрмонлар, шунингдек, қимматли генетик аҳамиятига эга бўлган реликт ва эндемик дарахтлар навларидан иборат ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тоифанинг мақсадли илмий-тарихий мақсадлар учун қимматли табиий ўрмонларни сақлаб қолишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ёнғоқчилик минтақасидаги ўрмонларга ширин, маданийлашган грек ёнғоғи, писта ва бодом мевалари тайёрлаш учун хом ашё базаси сифатида муҳим аҳамиятига эга бўлган, табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар ва плантациялар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мевали ўрмон дарахтзорларига давлат ўрмон фонди ерларидаги табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар ва хўжалик аҳамиятига эга бўлган қимматли мева-резавор дарахтлар ва ўсимлик навлари ўсадиган плантациялар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат қўриқхона ўрмонларига республика Ҳукумати қарори билан барпо этилган давлат қўриқхоналари ҳудудларидаги барча ўрмонлар, плантациялар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқхона ўрмонларининг асосий мақсади табиий табиат муҳити шароитларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг аҳволи ва ривожланишини кузатиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг алоҳида аҳамиятига эга бўлган реликт ва эндемик турлари генофондини сақлаб қолиш, шунингдек, ўзига хос қимматли ҳудудларни табиий ҳолатда сақлашдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат миллий табиий боғлари ўрмонларига республика Ҳукумати қарори билан ташкил этилган давлат миллий табиий боғлари ҳудудида жойлашган ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий табиий боғларнинг асосий вазифаси алоҳида экологик, тарихий ва эстетик қимматга эга бўлган табиат комплексларни сақлаб қолишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Илмий ёки тарихий аҳамиятига эга бўлган ўрмонларга тарихий-маданий қўриқхоналар ҳудудларида жойлашган муҳим тарихий воқеалар билан боғлиқ алоҳида қимматли ва сақланиши керак бўлган жойлардаги ўрмон участкалари ёки алоҳида ўрмон мавзелари, шунингдек, илмий кузатишлар учун хизмат қилувчи ўрмонлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари томонидан тайёрланади ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор органлар билан келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифга ўрмонлар қўриқланишининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги илмий-техникавий ва иқтисодий асослашлар, картографик, ҳисобга олиш ҳамда бошқа зарур материаллар ва ҳужжатлар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.