14.03.2017 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.03.2017 йилдаги 136-сон
Kuchga kirish sanasi
22.03.2017
Ҳужжат 22.03.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурункали мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва даволашнинг самарали тизимини ташкил этиш, уйқу артерия стенозига чалинган беморларни хирургик даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш, унинг беморлар ўрин фондини 40 ўрингача етказиш, шу жумладан 20 та ўрин пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланиши ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш бўйича методик раҳбарликнинг самарали вертикалини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Соғлиқни сақлаш» тармоғига ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар маблағлари, пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган беморлар ўрин фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика муассасаларининг беморлар ўрин фонди доирасида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг тузилмаси ва уставини тасдиқласин, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин, шунингдек Марказни амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали ташаббускор кадрлар билан бутласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказни Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй манзили бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2-килинкаси ҳудудида жойлаштириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диагностика ва стационарда даволаниш учун Марказга йўлланма (ордер)ни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берувчи мия қон-томир етишмовчилигига чалинган беморлар тоифалари рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Магистратура олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари таснифлагичига «қон-томир хирургияси» мутахассислигини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги билан биргаликда Марказнинг штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида Марказни жорий таъминлаш ва тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 14 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 164-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)