Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022 29.07.1999 йилдаги 368-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.1999 йилдаги 368-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022
Ҳужжат 05.06.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ШАҲАР АТРОФИ, ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли «Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, йўловчилар ташувчи автомобиль транспорти билан хизматлар кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш, йўловчилар ташувчи автомобиль транспорти фаолиятини тартибга солиш ҳамда Олмалиқ, Бухоро, Наманган, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун республикада очиқ тендерлар ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда — шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари комиссиялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларда, шунингдек халқаро йўналишларда — Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия очиқ тендерлар ташкилотчилари бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказишга оид чора-тадбирлар дастури 1-илова*га мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия таркиби 4-илова*га мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия қарори асосида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тендер ғолиби билан шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда хизмат кўрсатиш юзасидан контракт тузади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Идоралараро комиссияни ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тегишли комиссияларини улар билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияларини тузсинлар ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари раҳбарларининг ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида эшитиб борсинлар ва уларга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Оммавий ахборот воситалари шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ички, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишнинг боришини мунтазам ёритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 29 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368-сон

Вазиpлаp Маҳкамасининг 1999 йил
29 июлдаги 368-сон қаpоpига
2-ИЛОВА

Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлар ичида йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида йўналишларни, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларни, шунингдек халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Очиқ тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, солиқ органларида ҳисобда турадиган, автомобиль транспортида тегишли равишда шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўловчилар ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс (жисмоний шахслар гуруҳи*) қатнашиши мумкин. Ҳар бир транспорт воситасини битталаб кўрикдан ўтказиш бўйича белгиланган намунадаги, Давлат автомобиль назорати бошқармасининг муҳри билан тасдиқланган ижобий далолатноманинг мавжуд бўлиши қатнашчи учун мажбурий шарт ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тегишли шартнома асосида ўзаро ҳамкорлик қилувчи жисмоний шахслар гуруҳи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар очиқ тендерларнинг ташкилотчилари ҳисобланадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар атрофидаги ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда, Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг шаҳар атрофидаги ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчилар ташишларни ташкил этиш бўйича комиссиялар (бундан кейин матнда — «Комиссия» деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларда, халқаро йўналишларда — шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича Идоралараро комиссия (бундан кейин матнда— «Комиссия» деб аталади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тендерга алоҳида йўналишлар ҳам, йўналишлар пакетлари ҳам қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамияти ва рентабеллиги ҳисобга олинади. Пакетга рентабелли йўналишлар билан бир қаторда аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган рентабелсиз йўналишлар ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тендер камида иккита қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади. Агар йўналишга ёки йўналишлар пакетига фақат битта ташувчи талабгор бўлса, Комиссия ушбу ташувчига йўналишда тендер ўтказилмасдан ишлаш ҳуқуқини беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тендерга қўйилган йўналиш ёки йўналишлар пакети юзасидан қатнашишга буюртманомалар тушмаса, у ҳолда Комиссия йўналишга ёки йўналишлар пакетига нисбатан асосий талабларни ўзгартириши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар тендерни ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўналишларни мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар ўртасида ҳаққоний, холисона тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчини танлаш масалаларининг субъектив ҳал этилиши имкониятига мутлақо йўл қўймаслик учун ғолибни танлаш тендер қатнашчилари, матбуот вакиллари иштирокида ўтказилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчилар тендер ҳужжатларида қайд этилган ягона талаблар ва йўловчилар ташиш қоидалари асосида рақобатлашиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ташиш ҳуқуқини ташувларнинг энг фойдали шартларини (автобусларнинг қулай русумлари, қатнов оралиғи катта бўлган йўналишда хизматлар кўрсатиш, йўналишларда ишлаш чоғида қатнов хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларининг самарали тизими ва шу кабиларни) таклиф этган ташувчи олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия тендерга қўйиладиган йўналишлар (йўналишлар пакетлари) рўйхатини тайёрлайди, тендер ҳужжатлари пакетини шакллантиради, тендер предметини, уни ўтказишнинг асосий шартларини, тартибини, вақтини, жойини, шу жумладан тендер қатнашчилари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Очиқ тендерда қатнашишни хоҳловчилар тендер ҳужжатлари пакетини олиш юзасидан Комиссияга ёзма буюртманома беришлари керак. Буюртманомалар бериш ва тендер ҳужжатларини олиш учун белгиланган муддат тендер ўтказиладиган санадан 5 кун олдин тугайди. Барча буюртманомалар Комиссиянинг тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боғланган махсус дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия ташувларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган қатнашчилардан тушган барча буюртманомаларни истисносиз қабул қилишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ тендерда қатнашиш учун белгиланган муддатдан кечикиб тушган буюртманомалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қатнашчи тендер ҳужжатлари баҳосини уларни тайёрлашнинг ҳақиқий таннархи бўйича тўлаши керак. Тушган маблағлар вилоят ҳокимлигининг (Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг) махсус счётига ўтказилади ва улардан фақат тендерлар ўтказишни ташкил этиш учун фойдаланилади. Фақат комиссия раиси Комиссия аъзолари билан келишган ҳолда ушбу маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тендер ҳужжатлари пакети қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш юзасидан очиқ тендерлар ташкил этиш бўйича низом;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчиси учун йўриқнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатнашчиларнинг тендер бўйича таклифлари шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўналишдаги (йўналишлар пакетидаги) йўловчилар ташиш транспортига хизматлар кўрсатиш бўйича контрактнинг намунавий шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияга тендер бўйича таклифларни ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни бериш учун конвертлар (1 та катта ва 1 та кичик) тўплами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик конвертга «Қатнашчи тўғрисида маълумотлар» сўзлари ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Катта конвертга тендерга қўйилаётган йўналишнинг (ёки йўналишлар пакетининг) номи ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тендерга биттадан ортиқ йўналиш (йўналишлар пакети) қўйилган бўлса, у ҳолда ҳар қайси йўналиш (йўналишлар пакети) учун алоҳида конвертлар тўплами бўлиши керак. Тендернинг у ёки бу қатнашчисини ажратиб олиш мумкин бўлмаслиги учун конвертларда ҳеч қандай чизиқчалар ёки фарқловчи белгилар бўлмаслиги керак. Тендерда қатнашишга талабгорга тендер ҳужжатлари пакетини бериш махсус дафтарда қайд қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тендер бўйича таклифларни қабул қилиш тендер ўтказилишидан бир кун олдин тугайди. Тендер бўйича таклифларни қабул қилишнинг тугаш санаси ва вақти Комиссия томонидан ўтказиладиган тендер тўғрисидаги эълонда кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тендер бўйича таклифлар топширилгандан кейин қатнашчилар уларга бирон-бир тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қатнашчилардан тендер бўйича тушган таклифларни Комиссия баҳолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР МАЗМУНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотлардан иборат бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15.1. Шаҳар атрофидаги ва вилоят ичидаги, шаҳарлараро йўналишлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўналишдаги 1 йўловчи — км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) транспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) автобус иш тартибининг таклиф этилаётган варианти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15.2. Вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ҳам 15.1-бандда қайд этилган мезонлар қўлланади, «г» ва «д» кичик бандларидаги кўрсаткичлардан ташқари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатнашчи тендер бўйича таклифларнинг барча бандларига доир тўлиқ ва муфассал ахборот тақдим этишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тендер бўйича таклифлар Комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўналишдаги 1 йўловчи — км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси учун — ташиш тарифи даражасини Комиссия талаб қилаётганга нисбатан пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) транспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили учун — табақалаштирилган баллар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони учун — табақалаштирилган баллар бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия йўналишда ишлаш учун талаб қилинадиган автомобиллар русумини ва улар бўйича табақалаштирилган балларни мустақил равишда белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) автобуслар иш тартибининг таклиф этилаётган варианти учун — иш тартибини оширишнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони учун — талаб қилинаётган миқдордан ортиқча таклиф этилаётган ҳар бир қатнов учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси — беш балли тизим бўйича. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар куни қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаларини техникавий назоратдан ўтказишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ўргатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талабгор қайд этилган шартларни бажара олмаса, у ҳолда 5 баллга нисбатан камайиб борувчи коэффициент қўлланади, у амалда бажариладиган шартларнинг учта мажбурий талабга бўлган нисбати сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия, йўналишга нисбатан аниқ талабларни ҳисобга олган ҳолда, қатнашчиларнинг тендер бўйича таклифларини баҳолашга қўшимча талабларни таклиф этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер бўйича таклифларни баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган йўриқнома-услубий ҳужжатлар ва уларнинг шакллари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия тендер бўйича таклифларни баҳолашнинг якуний балини ҳар бир қатнашчи бўйича аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агар танлаб олиш натижаларига кўра бир нечта талабгор тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб Комиссия аъзоларининг ёпиқ овоз бериши йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Комиссиянинг тендер ғолибини аниқлаш бўйича мажлиси натижалари протокол билан расмийлаштирилади, уни Комиссия аъзолари, раиси ва мазкур йўналиш ёки йўналишлар пакети бўйича тендер ғолиби имзолайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ғолибига тендер бўйича ютиб чиқилган мазкур йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. Гувоҳномани Комиссия раиси имзолайди ҳамда у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Контрактни имзолаш муддати қатнашчи тендер ғолиби деб эълон қилингандан кейин 20 кундан ошмаслиги керак. Комиссия контракт имзолангунгача олдиндан (тендер ўтказилгандан кейин 15 кун мобайнида) ғолибнинг тендер бўйича таклифларининг тўғрилигини текширишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ғолибининг тендер бўйича таклифларининг нотўғри эканлиги аниқланган тақдирда энг кўп баллар миқдори бўйича кейинги талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тендер ғолиби билан йўналишларда йўловчи ташиш транспорти билан хизматлар кўрсатиш юзасидан камида 1 йил муддатга контракт тузилади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташувчи томонидан контракт бўйича ишларнинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда контрактни имзолаган орган Комиссия қарори асосида контрактнинг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тендернинг исталган қатнашчиси Комиссиядан тендер бўйича таклифларнинг баҳолаш натижаларини ёзма шаклда олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазиpлаp Маҳкамасининг 1999 йил
29 июлдаги 368-сон қаpоpига
3-ИЛОВА

Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси (бундан кейин матнда «Комиссия» деб аталади) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташиш ишларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, улар кўрсатаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтириш, транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида рақобат муҳитини яратишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Намунавий низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташувчи автомобиль транспортининг бир маромда ишлашини таъминлашга оид ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва соғлом рақобатни ривожлантириш;

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўналишларни жойлаштириш учун тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ташиш автомобиль транспортини ривожлантиришга, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга оид комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат автомобиль назорати, солиқ органлари, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси органлари ва жойлардаги бошқа манфаатдор органлар вакилларидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимининг транспорт ва алоқага мутасаддилик қилувчи ўринбосари Комиссия раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини, ташувчилар томонидан белгиланган графикларга, жадвалларга, ташиш тарифларига риоя қилинишини, текин ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг текин ва имтиёзли юриши таъминланишини назорат қилишга оид тадбирларни уюштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерда ютиб чиқилган йўналишларда қонунга зид равишда ишловчи ташувчилар аниқланганда Давлат автомобиль назорати, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги органларига тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар атрофида ва шаҳарлараро-вилоят ичида йўловчилар ташишнинг амалдаги тарифларини ўзгартириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия:

тендер бўйича жойлаштирилган йўналишлардаги иш натижаларини мунтазам равишда (бир ойда камида бир марта) якунлаб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчилар ташиш транспорти иши юзасидан тушган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ишларини ташкил қилишга ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати ва маданиятининг у ёки бу масалалари, графиклар ва йўналишлар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ва давлат бошқаруви маҳаллий органларини шаҳар атрофи, шаҳарлараро-вилоят ички йўловчилар ташиш йўналишларида ишлаш ҳуқуқини берувчи тендерда ютиб чиққан йўловчи ташувчилар билан тузилган контрактлар бажарилиши тўғрисида ҳар ойда хабардор қилиб туришга, йўловчилар ташиш автомобиль транспортини ривожлантириш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш жараёнини ташкил этишда ёрдам кўрсатишга;

ташувчилар ўтказилган тендер якунлари бўйича Комиссия ёхуд унинг тартиботларидан норози бўлганларида уларга тушунтиришлар беришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин бир ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг (у бўлмаганда — раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

8. Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазиpлаp Маҳкамасининг 1999 йил
29 июлдаги 368-сон қаpоpига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия (бундан кейин матнда — Комиссия деб аталади) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар ишини такомиллаштириш, транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ва ушбу вазифаларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш транспортининг бир маромда ишлашини таъминлашга оид ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва соғлом рақобатни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга оид комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзавтотранс» корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи Комиссия раиси ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлардан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини, ташувчилар томонидан белгиланган графикларга, жадвалларга, ташиш тарифларига риоя қилинишини, текин ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг текин ва имтиёзли юриши таъминланишини назорат қилинишига оид тадбирларни уюштириш ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерда юриб чиқилган йўналишларда қонунга зид равишда ишлаётган ташувчилар аниқланганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер бўйича жойлаштирилган йўналишлардаги иш натижаларини мунтазам равишда (йилнинг ҳар чорагида камида бир марта) якунлаб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш транспорти иши юзасидан тушган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадваллар ва йўналишлар бўйича хизмат кўрсатишнинг сифати, маданияти ва бир маромда бўлишининг у ёки бу масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларини шаҳарлараро, халқаро йўловчилар ташиш йўналишларида ишлаш учун тендерларда ютиб чиққан ташувчилар билан тузилган контрактларнинг бажарилиши тўғрисида ҳар ойда хабардор қилиб туришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш жараёнини ташкил этишда ёрдам кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчилар ўтказилган тендер якунлари бўйича Комиссия қароридан ёхуд унинг тартиботларидан норози бўлганларида уларга тушунтиришлар беришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг (у бўлмаганда — раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 44-модда; ; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 65-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда;2006 й., 22-сон, 194-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й., 7-8-сон, 58-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 17-сон, 300-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)