Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2861]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 майдаги 10-мҳ-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3622, 02.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 30 ноябрдаги 255-мҳ-сон «Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2285, 2011 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 497-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 июлдаги 246-мҳ-сон «Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2285-1, 2015 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 403-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир М. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 28 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини (бундан буён матнда маълумотлар базаси деб юритилади) шакллантириш ва юритиш, шунингдек унга киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ва уларнинг ходимларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) расмий веб-сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ва унинг янгилаб турилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, улардан юридик хизмат фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ҳамда унга киритиш учун маълумот тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шуъбалари томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маълумотлар базалари мунтазам равишда электрон шаклда давлат тилида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 10-санасига қадар адлия органига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ва электрон шаклда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий адлия органлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 15-санасига қадар ҳудудий базадаги маълумотларни Вазирликка электрон кўринишда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тақдим этилган маълумотлар йил давомида ўзгарган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий адлия органи ўзгаришлар бўйича маълумотларни улар тақдим этилгандан сўнг беш кун муддатда Вазирликка тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотни ҳар чоракда, тегишли чорак якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирликка электрон шаклда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тақдим этилган маълумотлар Вазирликка келиб тушгандан сўнг, улар икки иш куни ичида маълумотлар йиғма базасига ҳамда расмий веб-сайтдаги маълумотлар базасига жойлаштирилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Маълумотлар базаларининг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият Вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шуъбалари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини оширган вақти (сертификатнинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда)
Аттестациядан ўтган вақти (гувоҳноманинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
1.
2.
3.
....
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:

мазкур шаклнинг 6 ва 7-устунларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда юридик хизмат ходими томонидан бир иш куни ичида тегишли адлия органига оғзаки равишда маълум қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик хизмат ходимларининг маълумотномалари (обеъктивкалари) мазкур шаклга илова қилган ҳолда тақдим этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТ

Т/р
Давлат органи ва ташкилотининг номи
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрларга асосан ташкил этиладиган юридик хизмат штат бирликлари сони
Ҳақиқатда ташкил этилган юридик хизмат штат бирликлари сони
Штат бирликларида ишлаётган юридик хизмат ходимлари сони
Юридик хизматдаги бўш иш ўринлари сони
Бўш иш ўринларидаги лавозимларнинг ойлик маоши
Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари
Юридик департамент
(аниқ кўрсатилади)
Бошқарма бошлиғи (аниқ кўрсатилади)
Юридик бўлим (аниқ кўрсатилади)
Бюро бошлиғи
(аниқ кўрсатилади)
Бош юрисконсульт(аниқ кўрсатилади)
Етакчи, катта юрисконсульт(аниқ кўрсатилади)
Катта юрисконсульт(аниқ кўрсатилади)
Юрисконсульт(аниқ кўрсатилади)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
1.
2.
3.
....
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида малака оширишдан ўтган юридик хизматлар ходимлари ҳақида