Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2848-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 августдаги 330-мҳ-сонли ««Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2848-4, 12.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сон «Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда) 6-иловаси 2 ва 6-бандларидан «туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси (М. Махмудов) ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 февраль,
38-мҳ-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2017 йил 28 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 136-модда)