Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024 27.02.2017 йилдаги 105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.02.2017 йилдаги 105-сон
Kuchga kirish sanasi
06.03.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024
Ҳужжат 25.09.2017 10 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган, алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлган юридик шахсларнинг рўйхатини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда солиқларни алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича тўлаш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларни аниқлаш мақсадида жойларда тизимли равишда хатлов ўтказиш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хатлов натижалари бўйича ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига тасдиқланган Низом татбиқ этиладиган юридик шахслар кўламини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақида таклифлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 27 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчи ҳисобланган алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши тайёр маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш технологик жараёнининг якунловчи босқичлари амалга ошириладиган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилади. Бунда юридик шахс томонидан реализация қилинадиган ҳар қандай маҳсулот тайёр маҳсулот ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомни қўллаш мақсадида юридик шахснинг айрим функцияларини бажарувчи, жойлашган жойи бўйича турғун иш ўринлари билан жиҳозланган ҳудудий алоҳида бўлинма юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси деб эътироф этилади. Иш ўрни бир ойдан ортиқ бўлган муддатга ташкил этилган тақдирда, у турғун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом татбиқ этиладиган алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга киритилган юридик шахслар беш кун муддатда солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улуши у жойлашган жой бўйича тўланган ҳолда юридик шахснинг ўзи томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича қуйидаги солиқлар тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшилган қиймат солиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциз солиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона солиқ тўлови.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низомнинг амал қилишидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган тартибда солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик шахс ичида, шу жумладан унинг алоҳида бўлинмалари ўртасида мол мулкни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш реализация қилиш сифатида қаралмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар ҳисобланган юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари учун бундай топширишлар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Алоҳида бўлинмага эга бўлган юридик шахслар томонидан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жорий тўловлар, шунингдек ягона солиқ тўлови тўланиши ҳисобга олинган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи юридик шахс томонидан алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улушидан келиб чиқиб, унинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар улуши умуман юридик шахс бўйича иш ҳақига харажатларда ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматида мос равишда ушбу алоҳида бўлинманинг иш ҳақига харажатлари ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБ — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИҲФ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган иш ҳақига харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИҲФ жами — умуман юридик шахс бўйича иш хақига харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВ жами — умуман юридик шахс бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБ солиқ суммаси = Солиқ суммаси (ҳаммаси) х АБ солиқ улуши (%да) / 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ суммаси (ҳаммаси) — умуман юридик шахс бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси умуман юридик шахс томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидан келиб чиқиб, ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасида банд бўлган ишчиларга ҳисобланадиган ва тўланадиган, қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган даромад суммасидан келиб чиқиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қўшилган қиймат солиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси ушбу ҳар бир алоҳида бўлинма ҳисобига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахс томонидан амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғининг улуши юридик шахс бўйича жами товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма ва моддий харажатларда мос равишда юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасининг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси ва моддий харажатларининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБ — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРаб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРжами — умуман юридик шахснинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МХ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича моддий харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МХ жами — умуман юридик шахс бўйича моддий харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АБ қўшилган қиймат солиғи суммаси = Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) х АБ қўшилган қиймат солиғи улуши (%да) / 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) — юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасидан ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Юридик шахс алоҳида бўлинма бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини алоҳида юритган тақдирда, юридик шахс қўшилган қиймат солиғи суммасини товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмадан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1059-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Акциз солиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси томонидан кавлаб олинган тайёр маҳсулотлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларни солиқ бўйича ҳисобга қўйиш ва улар томонидан алоҳида бўлинмалар бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилиши тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ қилинадиган юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бирга алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар рўйхатига киритилганлиги ҳақида хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай солиқ тўловчи сифатида алоҳида бўлинмалар жойлашган жой бўйича ҳисобга туриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1 — 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари. Ушбу ҳисоб-китоблар юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари шаклларида назарда тутилган тегишли солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида тузилади ва унда юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ суммалари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар тақдим этилаётганда ушбу Низомга 1 — 3-иловаларга мувофиқ унинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар суммалари бўйича ҳисоб-китоблар нусхалари илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича — ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммаси ҳамда юридик шахснинг тегишли алоҳида бўлинмасида банд бўлган ходимлар юзасидан жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланган солиқ суммаси ҳақидаги маълумотлар. Бунда ушбу маълумотларнинг нусхалари бир вақтнинг ўзида юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича уларга юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи бўйича — солиқ ҳисоботининг белгиланган шакли бўйича ҳисоб-китоблар. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича ушбу ҳисоб-китобларнинг нусхалари юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бир туманда жойлашган тақдирда, ушбу алоҳида бўлинмалар бўйича тегишли йиғма солиқ ҳисоботи тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларининг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун жавоб берадилар. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган солиқ ҳисоботлари юридик шахслар томонидан тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомга мувофиқ солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек юридик шахслар солиқ ҳисобига қўйилиши устидан назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎СТИР‎
‎‎Ҳужжат тури‎‎

‎‎Ҳисобот даври‎‎

‎‎чорак ‎‎Солиқ даври

‎‎йил

‎‎Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 -аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштириш рақами)

‎ Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммалари
‎ ҲИСОБ-КИТОБИ

‎‎Юридик шахснинг тўлиқ номи ‎‎_______________________________________
‎‎_______________________________________
‎‎‎
‎‎Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
‎‎Юридик шахс жойлашган жой‎ ‎‎_______________________________________
‎‎Почта манзили
‎‎‎‎_______________________________________
Алоҳида бўлинма жойлашган жой ‎‎ _____________________________________‎‎
‎‎Почта манзили
‎‎‎‎_____________________________________
‎‎Юридик шахснинг телефон рақами

‎‎код

‎‎рақами
‎‎Алоҳида бўлинманинг
‎телефон рақами
‏‎‎
‎‎код ‎‎ ‎‎рақами‎‎‎
‎‎Ўлчов бирлиги

сўм‎‎

‎‎Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати
‎‎(кун/

‎‎ой/

‎‎‎‎(йил)

‎‎_________________________________________________________га тақдим этилади
(алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органи)
‎‎‎

‎‎Кўрсаткичлар

‎‎Сатри

‎‎Суммаси

‎‎Умуман юридик шахс бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (ИҲФ жами )

‎‎010

‎‎
‎‎Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, (ИҲФ аб)

‎‎020

‎‎
‎‎Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларнинг солиштирма салмоғи, % да (сатр 020 / сатр 010 х 100)

‎‎030

‎‎
‎‎Умуман юридик шахснинг асосий воситаларининг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВ жами)

040‎‎

‎‎
‎‎Алоҳида бўлимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВ аб)

‎‎050

‎‎
‎‎Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган асосий воситалар бошланғич (тикланиш) қийматининг солиштирма салмоғи, % да (сатр 050 / сатр 040 х 100)

060‎‎


Алоҳида бўлинманинг солиқ бўйича улуши, % да (ст. 030 + ст. 060) / 2 ‎‎

070‎‎

‎‎
Ҳисобланган солиқлар суммаси:‎‎

080‎‎

‎‎
ҳисобот даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (сатр 220 Юридик шахслардан фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб китоблари) ‎‎

0801‎‎

‎‎
ҳисобот даври учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (сатр 290 юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи)

0802‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар суммаси:‎‎

090‎‎

‎‎
ҳисобот даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (сатр 0801 х сатр 070)‎‎

0901‎‎

‎‎
ҳисобот даврида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (сатр 0802 х сатр 070)‎‎

0902‎‎

‎‎
олдинги ҳисобот даври учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (сатр 0901 юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларининг олдинги ҳисобланган ҳисоб-китоблари)‎‎

100‎‎

олдинги ҳисобот даври учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (сатр 0902 юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларининг олдинги ҳисобланган ҳисоб-китоблари)‎‎

110‎‎

‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Жорий тўловлар бўйича маълумотномалар белгиланган тартибда тегишли солиқлар бўйича топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎СТИР‎
‎‎Ҳужжат тури‎‎

‎‎Ҳисобот даври‎‎

‎‎чорак ‎‎Солиқ даври

‎‎йил

Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 — аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштириш рақами)‎‎

Ягона солиқ тўловини кечиктирилиши‎‎‎

‎‎

‎‎
‎Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

‎‎Юридик шахснинг тўлиқ номи ‎‎_______________________________________
‎‎Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
‎‎Юридик шахс жойлашган жой‎ ‎‎_______________________________________
‎‎Почта манзили
_______________________________________‎‎
Алоҳида бўлинма жойлашган жой ‎‎ _____________________________________‎‎
‎‎Почта манзили
‎‎_____________________________________
Юридик шахснинг телефони: код ‎‎ ‎‎

‎‎рақами‎‎‎

Алоҳида бўлинманинг телефони: код‎

рақами

‎‎Ўлчов бирлиги

сўм‎‎

‎‎Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати
‎‎(кун/

‎‎ой/

‎‎‎‎(йил)

‎‎_________________________________________________________га тақдим этилади
(алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органи)
‎‎‎

‎‎Кўрсаткичлар

‎‎Сатри

‎‎Суммаси

Умуман юридик шахснинг жами меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (ИҲФ жами )

‎‎010

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (ИҲФ аб)

‎‎020

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг солиштирма салмоғи, % да (сатр 020 / сатр 010 х 100) ‎‎

030‎‎

‎‎
Умуман юридик шахслар бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВ жами)‎‎

040‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВ аб )

050‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган асосий воситалар бошланғич (тикланиш) қийматининг солиштирма салмоғи, % да (сатр 050 / сатр 040 х 100)

060‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўловининг улуши, % да (сатр 030 + сатр 060) / 2 ‎‎

070‎‎

‎‎
Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар чегирилган ҳолда ҳисобот даврида ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси (сатр 180 Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби)‎‎

080‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси:‎‎

090‎‎

‎‎
Ҳисобот даври учун (сатр 080 х сатр 070)‎‎

0901‎‎

‎‎
Олдинги ҳисобот даври учун (сатр 0901 юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммасининг олдинги ҳисоб-китоби) ‎‎

100‎‎

‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎СТИР‎
‎‎Ҳужжат тури‎‎‎‎ ‎‎Ҳисобот даври ‎‎ой/чорак ‎‎Солиқ даври‎‎ ‎‎йил

‎‎‎‎(керагига белги қўйиш керак)‎‎

Ҳужжат тури: 1-ҳисоб-китоб, 2-аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштириш рақами)

‎Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

‎‎Юридик шахснинг тўлиқ номи ‎‎_______________________________________
_______________________________________________________________‎‎
‎‎Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
‎‎Юридик шахс жойлашган жой‎ ‎‎_______________________________________
‎‎Почта манзили
‎‎_______________________________________
Алоҳида бўлинма жойлашган жой ‎‎ _____________________________________‎‎
‎‎Почта манзили
‎‎_____________________________________
‎‎Юридик шахснинг телефони:

‎‎код

‎‎рақами
‎‎Алоҳида бўлинманинг
‎телефони:
‏‎‎
‎‎код ‎‎ ‎‎рақами‎‎‎
‎‎Ўлчов бирлиги

сўм‎‎

‎‎Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати
‎‎(кун/

‎‎ой/

‎‎‎‎(йил)

‎‎_________________________________________________________га тақдим этилади
(алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органи)
‎‎‎

‎‎Кўрсаткичлар

‎‎Сатри

‎‎Суммаси

Умуман юридик шахс бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланма (АРжами)

‎‎010

‎‎
Алоҳида бўлинма бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланма (АРаб)

‎‎020

‎‎
Алоҳида бўлинма бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланма салмоғи, % да (сатр 020 / сатр 010 х 100) ‎‎

030‎‎

‎‎
Умуман юридик шахс бўйича моддий харажатлар (МХ жами) ‎‎

040‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинма бўйича моддий харажатлар (МХ аб) ‎

050‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинма бўйича моддий харажатлар солиштирма салмоғи, % да (сатр 050 / сатр 040 х 100)‎‎

060‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинма бўйича қўшилган қиймат солиғи улуши, % да [(сатр 030 + сатр 060) / 2] ‎‎

070‎‎

‎‎
Юридик шахс бўйича ҳисобот даври учун ҳисобланган бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (қатор 050 ҚҚС ҳисоб-китоби) ‎‎

080‎‎

‎‎
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси: ‎‎

090‎‎

‎‎
жорий давр учун (сатр 080 х сатр 070)‎‎

0901‎‎

‎‎
олдинги ҳисобот даври учун (сатр 0901 юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг олдинги ҳисоб-китоби)‎‎

0902 ‎‎

‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 130-модда, 38-сон, 1059-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)