Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017 05.05.2000 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.05.2000 йилдаги 180-сон
Kuchga kirish sanasi
05.05.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2017
Ҳужжат 06.07.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорини бажариш юзасидан ва давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва Кадрлар бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт Кенгаши тўғрисида Низомнинг 8-бандидаги «биринчи» сўзи чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ давлат солиқ органлари ҳақида» 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори 4-бандининг иккинчи хат боши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 9-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 5 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 майдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга оширувчи давлат солиқ хизматининг Марказий органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган норматив тусдаги қарорлари давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат-тафтиш бош бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режим ва кадрлар бош бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитасининг махсус ўқув юртлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унга қарашли муассасалар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда солиқлар деб юритилади) ундириш йўли билан давлат бюджетига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига даромадлар тўлиқ ҳажмда тушишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилиши, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш субъектлари ва объектлари тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказиш йўли билан солиқлар йиғилишини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқарувининг олий органлари томонидан белгиланадиган солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилган ва амалда тушган солиқларнинг ҳисобини маълумотларнинг ягона компьютер тизимида юритиш, Солиқ тўловчиларнинг ягона реестрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларида кадрларни танлаш, уларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давлат солиқ қўмитасининг асосий функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш йўли билан давлат бюджетига шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига даромадлар тўлиқ ҳажмда тушишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(8.1. кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.2. Солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этиш масалалари бўйича ҳужжатлар асосида ва назорат тартибида текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари томонидан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ҳужжатлар асосида ва назорат тартибида текширишнинг белгиланган тартиби ва режасига риоя этилиши устидан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчилардан тушунтиришлар олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан даромад олиш учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш, омборхона, савдо бинолари ва бошқа бинолар ва ҳудудларни кўздан кечиради (текширади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир этилган операцияларнинг, ҳужжатларда кўрсатилган пул маблағлари ва моддий бойликларнинг олиниши ёки берилишининг ҳақиқийлигини, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш амалда бажарилганлигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари за моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишининг ташкил этилиши ҳолатини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида текшириш давомида ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини аниқлаш, солиқ органларига тақдим этилган ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатувчи қўшиб ёзишлар ва ҳар хил хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини счётлар бўйича текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини таҳлил қилади ва тегишли органларга солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.3. Солиқ солиш субъектлари за объектлари тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш субъектлари ва объектлари тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга уларга рўйхатдан ўтиш (идентификациялаш) рақамлари берилган ҳолда уларнинг солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар берилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан ҳисоб рақамлари ёпилиши тўғрисида ахборот тақдим этилган тақдирда олти ой мобайнида (савдо ва савдовоситачилик корхоналари учун уч ой мобайнида) банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операциялари ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.4. Солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқлар йиғилишини кўпайтириш ва солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликка солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни содир этган шахсларни қидиради, давлатга етказилган зарар белгиланган тартибда ундириб олинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
(8.4.-кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ва Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар қўлланилишини ташкил этади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(8.4.-кичик банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида нақд айланмага эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул айланишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилишини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциз солиғи солинадиган товарлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши билан боғлиқ ҳуқуқ бузилишларни белгиланган тартибда аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ҳажмлари ва даромад яширилиши, сотилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмлари пасайтирилиши механизмини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусодара қилинган, эгасиз мол-мулк, хазина, шунингдек, мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулк ҳисобга олиниши, баҳоланиши ва сотилиши устидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши механизмини ўрганади ва аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқ бузилишлар бўйича ишларни юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ суриштирувни юритади, жиноий ишлар қўзғайди ва уларни терговга тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ соҳасида жиноят содир этилиши ҳолатларини аниқлаш, суриштирув, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириш учун оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.5. Ягона умумдавлат солиқ сиёсатини амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджетига солиқлар тушуми прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича услубий ва методологик ишларни олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда солиқ ҳақидаги қонунларни ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажарилиши мажбурий бўлган йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатларни Адлия вазирлигида тегишли равишда рўйхатдан ўтказилгандан кейин белгиланган тартибда чиқаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар, декларациялар ва бошқа ҳужжатлар шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳақидаги қонунлар бўйича норматив ҳужжатлар тўпламларини нашр этади, ўзига қарашли органларни қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш шакллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.6. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам бериш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини нашр этиш, кўпайтириш ва ҳудудий солиқ органларига етказиш, маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқишга, ҳисоботлар ва декларациялар тақдим этишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари бўйича норматив ҳужжатлар солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши масалалари бўйича шикоятлари ва аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.7. Солиқ тўловчилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилган ва амалда тушган солиқларни тўлиқ ҳисобга олиш мақсадида солиқ тушумлари, барча солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашнинг ягона компьютер тизимини ташкил этади ва ундан фойдаланади, солиқ ахбороти қабул қилиниши, пухта ишланиши, берилиши ва сақланишининг қўл меҳнат талаб қиладиган жараёнларини автоматлаштириш чора-тадбирларини кўради, Солиқ тўловчилар — юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона реестрини шакллантиради ва юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.8. Давлат солиқ хизмати органларини юқори малакали, ўз ишига содиқ ходимлар билан таъминлаш, кадрлар таркиби сифатини яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйилган талабларга мувофиқ кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этади, шу жумладан, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган ўқув марказлари ташкил этиш, шунингдек, давлат олий ўқув юртлари имкониятларидан фойдаланиш йўли билан солиқ органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозимлари малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, тўғрилик ва ҳуқуқий давлат ғоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз иш олиб боради, бунда замонавий шакллар ва усуллардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.9. Ўз хавфсизлигини, режимни таъминлаш ва давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолларининг олдини олиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан ғаразли мақсадларда солиқ тўловчиларга нисбатан ғайриқонуний таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларни аниқлайди ва уларга барҳам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларида коррупция ҳолларини аниқлашга, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил этади ва уларни амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларида коррупция ҳоллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлил қилади, профилактика чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари тизимида коррупция ривожланишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари ходимлари хизмат вазифаларини бажараётганда уларни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишига риоя этиш ишларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.10. Давлат солиқ хизмати органларида назорат-тафтиш ишларини амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки йилда камида бир марта қуйи солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича смета харажатлари ижроси бўйича тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишларига йўл қўйиш ҳоллари тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда режадан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи солиқ органлари томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблағларини асоссиз равишда сарфлаш, смета интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи солиқ органларида тафтишлар давомида аниқланган нуқсонлар ва бузилишларни бартараф этиш, шунингдек, давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш чора-тадбирларини кўриш бўйича ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасидан фойдаланишнинг тўғрилигини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат солиқ қўмитасининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.1. Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ бошқа назорат қилувчи ва текширувчи органларни жалб қилган ҳолда мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини комплекс текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳужжатларини, шартномаларини (контрактларини), бизнес-режаларини, сметаларини, даромадлар тўғрисидаги декларацияларини ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек, экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларини ҳужжатлар асосида текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектларни муқобил текшириш), текшириш чоғида пайдо бўлган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва маълумотлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) юридик ва жисмоний шахслардан солиқ тўловчиларнинг фаолиятига тегишли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қонунда белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишига йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахслардан даромад (фойда) ва солиқ солишнинг бошқа объектлари яширилишидан далолат берувчи ҳужжатларни, шунингдек, ҳуқуқни бузиш буюмларини олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузаётган жисмоний шахслардан лицензиялар, патентлар ёки рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини олиб қўйиш, қонунни бузишлар тўғрисидаги материалларни кейинчалик кўрсатиб ўтилган фаолият билан шуғулланишга рухсат берган органларга тегишли қарор қабул қилиш учун бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) касса ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни қонунда белгиланган тартибда муҳрлаб қўйиш, товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр фабрикатлар намуналарини, шунингдек, ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни таҳлил, тадқиқ қилиш ва экспертизалар ўтказиш учун юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) савдо, товарлар бериш ва хизматлар кўрсатиш, акциз колибри солинадиган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва маркалаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш, нақд пул маблағлари тўлиқ кирим қилинишини, назорат-касса аппаратларини қўллаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) юридик шахслар (шу жумладан, алоҳида режимда ишлайдиган корхоналарнинг ва жисмоний шахсларнинг даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган, ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ ишлаб чиқариш, омборхона, савдо бинолари ва бошқа жойлари ва ўринларини, улар жойлашган жойдан қатъи назар, текшириш, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни хатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) аниқланган солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши бартараф этилишини юридик ва жисмоний шахслардан талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) юридик шахсларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини, улар даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган жойлар ва ўринларни, ёхуд солиқ солиш объектларини текшириш учун давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ҳужжатлар асосида (счётлар бўйича) текшириш ўтказиши ёки киришига тўсқинлик қилган, давлат солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаган (ёки тақдим этишни рад этган) тақдирда, тўхтатиб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) қонунда белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга молиявий жазо чоралари қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазолар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларнинг аниқланган ҳоллари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мусодара қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар бўйича вақтида тўланмаган тўловларни, шунингдек, жарималар суммаларини сўзсиз ундириб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) юридик ва жисмоний шахслар томонидан ғайриқонуний олинган маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисида уларга нисбатан судга даъволар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини, шунингдек, улар содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.1-бандининг «о» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни содир этган шахсларни қидириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатга етказилган зарарни қонунда белгиланган тартибда қоплаш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий ишлар қўзғаш ва уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ терговга тегишлилиги бўйича бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.1-бандининг «п» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур бўлимнинг 9.1-бандининг «а» — «з» кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар белгиланган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.1-банднинг «и» — «о» кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
(9.2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.3. Давлат солиқ хизмати органлари давлат статистика, ахборот, архив, маълумотнома ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар бериш юзасидан кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқонуний хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва солиқ солиш базасини камайтирганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни бошқача тарзда бузганлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ назоратини амалга оширишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Текширилган солиқ даври учун солиқ тўловчи томонидан тўланиши керак бўлган ёки тўланган айни бир хил солиқлар бўйича такроран жойнинг ўзига бориб солиқларни ҳужжатлар асосида текшириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган давлат солиқ органлари мансабдор шаклларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи солиқ органларига ёхуд бевосита судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат солиқ органлари ходимлари томонидан хизмат ваколатларининг ошириб юборилиши, шунингдек, уларга юкланган функционал вазифаларнинг бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, кўп йиллик хизмати учун устамалардан, бошқа қўшимча ҳақлардан иборатдир ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг мансабдор шахсларига республика бюджети ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар давлат солиқ хизмати органлари ходимларини рағбатлантиришнинг асосий турлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетга тўловлар тушуми прогнози бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги ва вақтида тўланмаган тўловлар даражаси пасайганлиги учун ой, чорак, ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳим топшириқлар бажарилганлиги учун якка тартибда мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ва меҳнатда юксак натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини бажариш чоғида алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозимларни қўшиб олиб борганлиги учун қўшимча ҳақ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонига қисман ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1998 йил 30 июлдаги ПФ-2062-сон Фармонига мувофиқ республика минтақаларида манбалар ва бюджетга тўловлар бўйича вақтида тўланмаган тўловлар миқдорлари камайтирилиши бўйича бюджетга даромад тушуми прогнозлари сифатли бажарилганлиги учун рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик тизими йилнинг чораги учун Давлат солиқ қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида белгиланади. Мукофотлар лавозим маошининг 150 фоизигача миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Республика солиқ органлари бош бошқармалари, бошқармалари, бўлимлари, шуъбалари ходимларини бир ойдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш уларга бириктирилган солиқлар манбалари бўйича бюджетга солиқ тўловлари тушуми прогнози, бюджетга бошқа тўловлар бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги учун, вақтида тўланмаган тўловлар даражаси пасайганлиги учун ва улар фаолиятини тавсифловчи бошқа асосий кўрсаткичлар учун солиқ органларининг тегишли раҳбарлари қарорлари билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бюджет маблағлари ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек, Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасида солиқ органлари ходимларини мукофотлаш учун сметада назарда тутилган маблағлар солиқ органлари ходимларига мукофотлар тўлаш манбаи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг фаолиятини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат солиқ қўмитасининг раиси Давлат солиқ қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, Қўмитанинг мустақил таркибий бўлинмалари, бўйсунувчи давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат солиқ қўмитасининг раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитасининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ва ўзига қарашли барча органлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлар сони лимити доирасида ҳудудий солиқ бошқармалари учун ходимлар сони лимитларини тақсимлайди ва тасдиқлайди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати бўйича штатларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонларга ва республика давлат мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонларни беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, муассасалари за ташкилотларида, шунингдек, бошқа давлатларнинг солиқ органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизматини ифодалайди,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат солиқ қўмитаси раиси унга берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга хам эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари узоқ вақт ва бенуқсон хизмат қилганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Давлат солиқ қўмитасида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш учун Эксперт кенгаши тузилади. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Эксперт кенгашига Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Давлат солиқ қўмитасида ва давлат солиқ хизматининг унга қарашли органларида давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармаси ташкил этилади. Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармаси тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат солиқ қўмитаси илмий тадқиқотлар, Кадрлар тайёрлаш ва солиқ хизмати ходимлари малакасини ошириш учун идоравий илмий ва ўқув марказлари ташкил этиши, ноширлик фаолиятини амалга ошириши, шунингдек, хўжалик ҳисобидаги маслаҳат ва ахборот марказлари ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат солиқ қўмитасига аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш учун ўзининг босма органларини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Давлат солиқ қўмитасида зарурият бўлганда ажратилган бюджет маблағлари лимити ва Давлат солиқ органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш жамғармаси маблағлари доирасида белгиланган тартибда солиқ органлари маъмурий биноларини кўриш бўйича буюртмачи ташкилот, автотранспорт, ахборот-ҳисоблаш бўлинмалари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Давлат солиқ қўмитасида 11 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Раис, лавозими бўйича раиснинг биринчи ўринбосари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бошқа раҳбар ходимлар Ҳайъат аъзолари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъати солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этиш ҳолатининг, солиқ хизмати фаолиятининг энг муҳим масалаларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруқлари ва фармойишлари бажарилишини, Кадрлар масалаларини кўриб чиқади, давлат солиқ хизмати органларининг ўзига бўйсунувчи ходимлари ҳисоботларини эшитади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ҳайъат мажлисларида вазирликлар, идоралар, давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича ахборотлари ва тушунтиришлари эшитилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳайъат қарорлари Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли қарорлари ва буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Давлат солиқ бошқармалари ва солиқ инспекциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига ва давлат солиқ инспекцияларига тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ҳудудий солиқ бошқармалари ва солиқ инспекциялари бошлиқлари тегишли ҳудудларда уларга юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзларига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг штат жадваллари Солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди лимити доирасида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида Кенгаш ташкил этилади. Кенгашининг шахсий таркиби тегишли бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, юқори малакали маслаҳатлар бериш учун давлат солиқ бошқармаларида маслаҳат-эксперт Кенгаши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ҳудудий солиқ бошқармалари тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан, солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом эса — Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги намунавий низом асосида ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 майдаги 180-сон қарорига
3 ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Режим ва кадрлар бош бошқармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Режим ва кадрлар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма деб аталади)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқи ва жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосари бўйсунувида бўлади. Бош бошқарма тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарманинг минтақавий бўлинмалари Давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосарларига ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосарига бўйсунадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бош бошқарманинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Қуйидагилар Бош бошқарма ва унинг минтақавий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кадрлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш ва жойи-жойига қўйиш тадбирларини уларнинг ахлоқий ҳамда ишчанлик фазилатларига, амалий иш тажрибаларига мувофиқ амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш билан боғлиқ ишларнинг самарали шакллари ва устунларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари тизимидаги раҳбарлик лавозимлари учун малакали захирани шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий тайёргарлик ва ҳуқуқий онгнинг юқори даражасига эришиш мақсадида солиқ органлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларининг барча бўлинмаларида ахлоқий муҳитни яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари билан иш олиб боришни назарда тутувчи олдини олиш-профилактика тадбирлари тизими ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг асосий функциялари ва вазифаларига мувофиқ солиқ органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш тизимини доимо такомиллаштириб бориш, солиқ органлари тизими таълим комплексларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитасининг ўқув тузилмаларини солиқ органларининг ва бошқа вазирликлар ҳамда идораларнинг етакчи мутахассисларидан иборат юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари тизимига қирувчи ўқув муассасалари учун илмий асосланган ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар таркиби билан ишлаш учун маълумотларнинг норматив, ахборот компьютер базасини яратиш ва кадрларни шакллантириш, ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ишлари бўйича барқарор, изчил, узлуксиз жараённи таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) режим, хавфсизлик, шунингдек, солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари фаолияти хавфсизлиги шунингдек, уларнинг ходимларини хизмат мажбуриятларини бажараётганларида ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари айрим мансабдор шахсларининг солиқ тўловчиларга конунга хилоф равишда таъсир қилишлари механизмларини ўрганиш ва уларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларида коррупция фактларини аниқлаш, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг коррупциялашувига олиб келувчи ғайриқонуний ҳаракатларга барҳам бериш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш мақсадида профилактика ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг молия-хўжалик фаолияти ва уларнинг ўз функционал вазифаларини бажаришлари устидан назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бош бошқарманинг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Бош бошқарма зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кадрлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этади, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар, мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ва уларга махсус унвонлар бериш учун материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг раҳбар кадрлари билан иш олиб боради, уларни тўғри танлашни ва жой-жойига қўйишни, ахлоқий ҳамда ишчанлик фазилатларини ўрганишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ва туман солиқ инспекциялари раҳбарларини алмаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, белгиланган тартибда раҳбарлик ишларига кўтариш учун кадрларнинг жорий ва истиқбол захирасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларини кадрлар билан тўлдириш ва ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширади, кадрларга бўлган эҳтиёжни режалаштиради, бўлинмаларни мутахассислар билан тўлдириш манбаларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари учун мутахассислар тайёрлашда солиқ коллежлари, олий ва ўрта махсус ўқув муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ўқув жараёнида солиқ хизмати раҳбарлар таркиби ва етакчи мутахассисларининг қатнашишларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг ўқув бўлинмаларига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилади, ходимларни ўқитишнинг маъно-моҳиятини, шакллари ва усулларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизматида ахлоқий даражани ошириш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади, ходимларни ватанпарварлик руҳида, ҳуқуқий, маънавий ва маърифий руҳда тарбиялаш ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар қўнимсизлиги ва уларнинг алмашинувини камайтириш, мутахассисларнинг ишда жойлашиб келишини таъминлаш чора-тадбирларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) режим ва хавфсизлик, шунингдек, солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари айрим мансабдор шахсларининг солиқ тўловчиларга қонунга хилоф равишда таъсир қилишлари механизмларини ўрганади ва уларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларида коррупция фактларини аниқлаш, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил қилади ва уларни амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларида коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, профилактика тадбирларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор ахборотнинг асослилигини текшириш бўйича тадбирлар ўтказилаётганда давлат солиқ хизмати органлари биноларига ёки давлат солиқ хизмати органлари томонидан текширув олиб борилаётган юридик ва жисмоний шахслар эгаллаб турган биноларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари томонидан ўз вазифаларининг совуққонлик билан бажарилиши ҳолларини аниқлаш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат тартибдаги текширишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлар олишни таъминлайди, мазкур тизимда коррупцияга олиб келувчи воқеалар ёки солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборотлар устида ишлайди ва уларни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, берилган ҳуқуқлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари хавфсизлигини, солиқ органлари ходимларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларининг чет элларга жўнаб кетаётган, шунингдек, хорижий давлатларнинг вакиллари билан ишлаётган ходимлари билан режим тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирлари сақланишини таъминлаш, махфийлик режимига риоя қилиш, хизмат ахборотини ва компьютер тармоқларини ҳимоя қилиш тадбирларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари тизимида объектнинг ички режимини мустаҳкамлаш тадбирларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга тавсия қилинаётган шахсларни қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқади, коррупциялашган ва жиноятчи элементларнинг, ўзларининг ахлоқий ва ишчанлик сифатлари билан Давлат солиқ қўмитаси тизимида ишлашга нолойиқ шахсларнинг солиқ органларига кириб қолишларига барҳам бериш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қуйи солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи солиқ органларининг молия-хўжалик фаолиятини, смета мақсадларидаги ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, сметаларнинг бажарилиши, маблағлардан ўз ўрнида фойдаланилиши, маблағларнинг тежаб-тергаб сарфланиши ва уларнинг сақланиши, молия интизомига риоя қилиниши ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ҳамда бюджет бўйича ҳисобот тузишнинг тўғрилиги масалаларини тафтиш қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи солиқ органларида ўтган тафтиш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар ва бузилишларни бартараф этишга доир ишларни ташкил этади, шунингдек, давлатга етказилган моддий зарарни қайтариш чора-тадбирларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи солиқ органлари томонидан моддий ресурслар ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хўжасизлик, давлат маблағларини талон-торож қилиш, ўринсиз ва мақсадсиз сарфлаш, смета интизоми бузилишлари ҳолларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи солиқ органларида дастлабки ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини ташкил этиш, ҳисобга олишни механизациялаш, бухгалтерия ҳисоботини юритишнинг тўғрилигини ҳамда ишончлилигини такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларида солиқ қонунчилиги ҳужжатларини қўллашда қонунийликни таъминлаш ва уларга риоя қилиниши бўйича тадбирларнинг ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган барча тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларининг ҳам барча тизимига ҳам айрим таркибий бўлинмаларига, ҳудудий органларига дахлдор масалаларни Давлат солиқ қўмитаси раисига ва Ҳайъатга кўриб чиқиш учун тақдим этиш ва улар кўриб чиқилаётганда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бошқарув иш услуби ва усулларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати телекоммуникация воситаларига ва компьютер технологияларига уларни муҳофаза қилиш тадбирларини таъминлаш учун кириш ҳуқуқига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суиистеъмолликлар ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳоллари тўғрисидаги шикоятларни, хатларни, оммавий ахборот воситаларида берилган хабарларни текширишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларининг мансабдор шахсларидан маълумотномалар, тушунтириш хатлари ва хизматга оид бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа идоралар, муассасалар ва ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг, хизмат фаолиятлари масалалари бўйича ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ахборот тармоқларидан фойдаланиш ва ўз маълумотлар базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларни бузиб кўрсатишга солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашга, шунингдек, бюджет маблағларини ҳамда солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлашга алоқаси бўлган ҳар қандай ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишлар ҳамда тафтишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш учун давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилардаги ҳужжатларни қонунда белгиланган тартибда олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтишлар ва текширишлар ўтказишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва камчиликлар бўйича давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларидан ва мутахассисларидан тушунтириш хатлари олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Бош бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарият топшириқларининг ўз вақтида амалга оширилиши устидан зарур назоратни таъминламаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни бошқача тарзда бузганлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Бош бошқарма тузилмаси ва ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар бошқармаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсизлик ва давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш махсус бошқармаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг махсус назорат-тафтиш бошқармасидан таркиб топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида хавфсизлик ва солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўлимлари, Кадрлар бўлимлари ва назорат-тафтиш ишлари махсус бўлимлари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Бош бошқарма Давлат солиқ бошқармалари тегишли минтақавий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Бош бошқарма, минтақавий бўлинмалар фаолияти Давлат солиқ қўмитаси режаларига ва марказий аппаратда Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосари ҳамда жойларда Давлат солиқ бошқармаси бошлиқларининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланадиган иш режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Бош бошқарма бошлиғи ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадилар. Минтақавий бўлинмаларнинг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига кўра Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.4. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шуғулланиш, корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий ва ижодий фаолият, ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.5. Бош бошқарма ўзининг функционал вазифаларини Давлат солиқ қўмитасининг бошқа таркибий бўлинмалари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорликда бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 майдаги 180-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош
назорат-тафтиш бошқармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош Назорат-тафтиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма деб аталади) фаолиятига тегишли бўлган вазифаларни, функцияларни, ҳуқуқ ва масъулиятни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига бўйсунади. Бош бошқарма тузилмаси ва унинг штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаларида ўз фаолиятида бевосита унга бўйсунадиган назорат-тафтиш бўлинмаларига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.5. Бош бошқарма ходимларини тайинлаш, лавозимга кўтариш ва бошқа лавозимга ўтказиш Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бош бошқарманинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини солиққа оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатлар асосида текшириш (тафтиш)ларни ҳамда Ҳукумат қарорлари билан назорат солиқ органларига юкланган масалалар бўйича назорат тартибидаги текширишларни белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлардан ундириладиган солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқаришда, ундиришда қонунийликка риоя қилиниши, тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиққа доир ҳуқуқбузишларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, уларга барҳам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ мажбуриятларини бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларни комплекс текширишларнинг истиқболли режаларини тайёрлаш, текширишлар ўтказиладиган объектларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишларни ўтказиш жараёни ҳамда тартиби устидан назорат ўрнатиш, шунингдек, уларни ўтказишда (барча даражадаги солиқ органларига) амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари томонидан текширишлар материаллари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиниши ва молиявий санкциялар қўлланилиши устидан назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар якунлари бўйича бюджет олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши (қўшимча ҳисобланган суммалар, молиявий санкциялар, маъмурий жарималар ва шу кабиларнинг ундирилиши) устидан назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида, ва назорат тартибидаги текширишлар натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилишлари ва бошқа фактлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг солиқ қонунчилиги бузилишлари фактлари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бош бошқарманинг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилиги соҳасидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарманинг ҳудудий назорат-тафтиш бўлинмаларининг, солиқ бошқармалари ва солиқ инспекцияларининг ҳужжатлари асосида ҳамда назорат тартибидаги текширишларни ташкил этиш ва ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, ишларни улар билан ҳамкорликда олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда, Давлат солиқ қўмитаси иш режасига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, банклар бўлинмаларининг, шунингдек, мулкчилик шакли ва фаолият туридан қатъи назар, бошқа хўжалик юритувчи молия-хўжалик фаолиятини ҳужжатлар асосида комплекс ва назорат тартибидаги текширишларни ташкил этади ҳамда ўтказади, уларнинг натижалари бўйича тегишли ахборотлар ва маълумотномалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шакли ва фаолият туридан қатъи назар, солиқ қонунчилигини қўпол равишда бузаётган ва солиқ органларида ҳисобда туришдан ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда ҳужжатлар асосида текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида содир этилган операцияларнинг қонунийлигини ва тўғрилигини, ҳужжатларнинг асллигини, улардаги ҳисоб-китобларнинг арифметик жиҳатдан тўғрилигини, ҳужжатларнинг ҳисобот ва бухгалтерия ҳужжатларининг белгиланган шаклларига мослигини аниқлаш учун назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида амалга оширилган операцияларнинг амалда содир этилганлигини, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ва моддий бойликларнинг амалда олинганлигини ёки берилганлигини, ишлар, хизматларнинг амалда бажарилганлигини ёки кўрсатилганлигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ва моддий бойликларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналарда моддий бойликларни корхоналар ҳудудига келтириш ва унинг ҳудудидан олиб кетишда рухсатнома тизими ишини ташкил этишнинг аҳволини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини, солиқ органларига тақдим этилган ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатувчи қўшиб ёзишлар ва ҳар турли хатоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини счётлар бўйича текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтиш қилинаётган ташкилотда мавжуд бўлган ёзувларни, ҳужжатлар ва маълумотларни пул маблағлари, моддий бойликлар ва ҳужжатлар олинган ёки берилган ташкилотлардаги тегишли ёзувлар, ҳужжатлар ва маълумотлар билан солиштириб чиққан ҳолда белгиланган тартибда муқобил текширишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида тафтиш қилинаётган хўжалик юритувчи субъектда мавжуд бўлган тўлов ҳужжатлари нусхаларини мазкур топшириқни бажарган банк муассасасида сақланаётган асл тўлов ҳужжатлари билан солиштириб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр буюмларни тортиб кўради ва ўлчайди, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ва тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилигини аниқлаш учун хом ашё ва материаллар сарфи нормалари, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўғри ҳисобдан чиқарилишини, тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинишини маҳсулот чиқиши нормалари ҳамда моддий бойликларни сақлаш ва ташишдан табиий йўқотишлар нормалари тўғри белгиланишини аниқлаш учун хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришда назорат тариқасида ишлатиб кўради, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва давлатга солиқ тўлашдан, савдо ва хизматлар кўрсатиш, акциз солиғи солинадиган алкоголли ҳамда тамаки маҳсулотларини сотиш ва маркалаш қоидаларига риоя қилишдан бўйин товлаётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлаш юзасидан назорат тариқасида текширишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса аппаратларини қўллашга доир қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, назорат-касса аппаратларидан фойдаланган ҳолда олинган нақд пул маблағларининг тўлиқ кирим қилиниши устидан доимий ва амалий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ва тегишлича даромад ҳажмларини яшириш, сотилган маҳсулот, кўрсатилган хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш, моддий харажатларни асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ёки сунъий равишда кўпайтириш ёхуд моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари сарфи нормативлари (лимитлари) ва амортизация ҳисобини нотўғри қўллаш механизмларини ўрганади ва аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар томонидан ҳисобга олинмаган (яъни, тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган) маҳсулотлар (товарлар)ни сотиш механизмларини ўрганади ва аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ инспекцияларида ҳисобга туришдан бўйин товлаётган механизмларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)га ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар олиб борилаётганда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)ни ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар натижалари билан таништиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигига риоя қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ қонунчилиги бузилишлари тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарманинг назорат-тафтиш бўлинмалари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлилий ишларни олиб боради, ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар материалларини умумлаштиради ва аниқланган ўзига хос солиқ бузишлар бўйича уларни бартараф этиш ва бундан кейин уларга йўл қўймаслик юзасидан белгиланган тартибда таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитасининг тегишли хизматлари билан биргаликда Бош бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича касбий ўқишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-тафтиш ишлари бўйича статистика маълумотларини йиғиш ва мукаммаллаштиришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишларда иштирок этиш учун Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларининг бошқа ходимларини Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти билан келишган ҳолда жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган ишлар номенклатурасига мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам умумлаштириб боради ва уларни ҳар чоракда тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчилардаги молия ҳужжатларини, шартномалар (контрактлар), бизнес-режалар, сметалар, даромадлар тўғрисидаги декларацияларни, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ субъектлардаги ҳужжатларни муқобил текшириш), текширишлар чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур тушунтириш хатлари, маълумотномалар ва маълумотлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслардан хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) фаолиятига тааллуқли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар олиш ва улардан нусхалар олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва бошқа кредит-молия муассасаларидан хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг ҳисоб-китоб ва бошқа хил счётларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органларидан ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигидан импорт-экспорт операцияларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни ва хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) ҳақидаги бошқа ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ қонунчилиги бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)дан даромад (фойда) ва солиқ олишининг бошқа объектлари, шунингдек, ҳуқуқ бузишлар яширилганлигидан далолат борувчи ҳужжатларни, шунингдек, ҳуқуқни бузиш ашёларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда кассаларни ва касса хоналарини, омборларни, архивларни муҳрлаб қўйиш, қалбакиликлар ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланганда ҳужжатларни олиб қўйиш, текширилаётган хўжалик субъектлари раҳбарларидан асосий воситаларни, товар-моддий бойликларни, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим фабрикатлар намуналарини, шунингдек, ҳужжатларни текширишлар, тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказиш учун олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) (шу жумладан, алоҳида режимда ишлайдиган (корхоналар)нинг даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ва бошқа жойларини ва ўринларини, улар жойлашган жойдан қатъи назар, текшириш, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни хатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)дан аниқланган қонун бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг улар ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишларни ўтказишга ёки текшириш учун давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларини даромад (фойда) кўриш учун фойдаланадиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ хоналар ва жойларга киришига тўсқинлик қилган, давлат солиқ органларига ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни тақдим этмаган (ёки тақдим этишни рад этган) ҳолларда уларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит ташкилотлардаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, монтаж, тузатиш ва бошқа ишларни назорат тариқасида ўлчаш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий соҳалардаги жиноятчиликка қарши курашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илмий-техника воситалари ва усулларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган ҳуқуқ бузилишлар фактлари бўйича тушунтиришлар олиш учун солиқ хизмати органларига мансабдор шахслар, фуқароларни қонунда белгиланган тартибда таклиф қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати солиқ органлари тизимидаги исталган ҳужжатдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация воситалари ва компьютер технологияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ахборот тармоқларидан фойдаланиш ва ўз маълумотлар базасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларининг барча тизими каби айрим таркибий бўлимларига, ҳудудий органларига ҳам тааллуқли бўлган масалаларни Давлат солиқ қўмитаси раиси ва ҳайъат кўриб чиқиши учун тақдим этиш ва улар кўриб чиқилаётганда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма ваколатига тегишли материалларни умумлаштириш, тегишли солиқ органларининг раҳбариятига уларнинг ташкилий амалий фаолиятини янада яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Бош бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарият топшириқларининг ўз вақтида амалга оширилиши бўйича зарур назоратни таъминламаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва хўжалик юритувчи субъектлардаги солиқ солиш базасини камайтирганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни бошқача тарзда бузганлиги учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Бош бошқарма ходимлари томонидан ўз хизмат ваколатларининг ошириб юборилиши, шунингдек, уларга юкланган функционал вазифаларнинг бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Бош бошқарма тузилмаси ва унинг штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади. Бош бошқарма қуйидагилардан ташкил топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар бўйича текширишларни ташкил этиш бошқармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат тартибидаги текширишларни ташкил этиш бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат-тафтиш ишлари натижаларини таҳлил қилиш бўлими.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Назорат-тафтиш ишлари бош бошқарманинг бошлиғи Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Бош бошқарма ўз ишини Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган йиллик ва жорий иш режалари асосида олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.4. Бош бошқарма мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, кўп йиллик хизмати учун устамалар, бошқа қўшимча ҳақлардан иборатдир ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.5. Назорат-тафтиш бош бошқармаси мансабдор шахсларига республика бюджети ҳисобига улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.6. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шуғулланиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий ва ижодий фаолият, ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.7. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз олдиларига қўйилган вазифаларни Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бошқармалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳал этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 майдаги 180-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида
хизматни ўташ тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида хизматга қабул қилиш тартибини ва мансабдор шахслар томонидан давлат хизматини ўташ шарт-шароитларини, уларнинг масъулиятини, шунингдек, уларга махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I.Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мансабдор шахсларнинг уларнинг солиқ органларидаги хизмати билан боғлиқ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги таърифлардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлик лавозимлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бош бошқармалар бошлиқлари, бошқармалар, бўлимлар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг, давлат солиқ инспекцияларининг, давлат солиқ инспекциялари бўлимларининг бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекторлар таркиби лавозимлари — давлат солиқ хизмати барча даражалардаги органларининг солиқ хизмати инспекторлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқ органларида штатдаги лавозимларни эгаллаб турган шахслар киради ва уларга эгаллаб турган лавозимларига ҳамда узоқ муддат ишлаганлигига мувофиқ равишда қуйидаги махсус унвонлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг I даражали инспектори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг II даражали инспектори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг III даражали инспектори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг инспектори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахслари, Ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларга қарши курашиш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу банднинг учинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органи раҳбари томонидан тайинланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Солиқ органларида хизматга ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимлари ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисос бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган шахслардан ташқари, раҳбарлик лавозимлари олий иқтисодиёт, молия ёки юридик маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов синовлари ўтказиш ва хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлар таркиби олий иқтисодиёт маълумотига ҳамда солиқ органлари назорат хизматларида, Марказий аппарат ходимлари учун— камида 5 йил ва минтақавий бўлинмалар ходимлари учун— камида 3 йил, умумий иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассислардан бутланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидаги шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судланган, уни ўтамаган ёхуд Қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнатга лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат қонунчилигига мувофиқ илгари иш берувчи ташаббусига кўра солиқ органларидан бўшатилган (Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳоллар бундан мустасно) шахслар солиқ органларига хизматга қабул қилинмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тегишли солиқ органи хизмат қилаётган шахс билан меҳнат шартномаси тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ органларида хизмат қилиш тўғрисидаги намунавий меҳнат шартномаси шакли Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Солиқ органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига мувофиқ уч ой синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган шахслар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Солиқ органига хизматга қабул қилинган шахсга бутун хизмат даври учун шахсий табель тартиб рақами берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Хизматни ўташ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат солиқ органларида штатдаги лавозимга тайинлашда қуйидаги талабларга риоя қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларининг мансабдор шахси вазифани асосий ёки турдош ихтисос бўйича олинган маълумотга мувофиқ ёхуд мавжуд иш тажрибасига мувофиқ бажариши керак. Бошқа ихтисос бўйича вазифаларни бажариш зарурати бўлганда улар қайта тайёрлаш ва тажриба орттиришдан ўтадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мансабдор шахслар янада юқори раҳбарлик лавозимига тасдиқлангунгача ушбу лавозимни бажариб турувчи этиб тайинланишлари мумкин, бунда уларнинг вазифаларни бажариб туриш узлуксиз муддати уч ойдан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин қариндош бўлган ёки яқин қариндошлиги бўлган (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) солиқ органлари мансабдор шахсларининг, агар уларнинг хизмати бир-бирига бевосита бўйсуниш ёки назоратда бўлиш билан боғлиқ бўлса, айнан бир солиқ органида хизматни ўташига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мансабдор шахсларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг амалий ишда намоён қилган касбий, ахлоқий ва ишчанлик сифатларига қараб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишчанлик ва ахлоқий сифатларини, касб бўйича хизматга лаёқатини баҳолаш ҳамда шахсий қобилияти ва иш тажрибасига мувофиқ оқилона жойлаштириш учун солиқ органларининг мансабдор шахслари ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади. Навбатдан ташқари аттестациялар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига биноан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш асослари ва тартиби Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Солиқ органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Солиқ органларининг мансабдор шахслари Давлат солиқ қўмитаси ўқув юртларида ёки бошқа ўқув юртларида, курсларда, семинарларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда ва шарт-шароитларда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ҳамда малака оширишдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг мансабдор шахсларини жисмоний тарбия-спорт бўйича тайёрлаш уларнинг хизмат жойларида ёки Давлат солиқ қўмитаси ўқув юртларида, Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин. Рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чоралари турлари, уларни қўллаш тартиби, шунингдек, солиқ органлари бошлиқларининг хизмат интизомини сақлаш бўйича ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Давлат солиқ қўмитаси томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Солиқ органларининг мансабдор шахсларини бошқа лавозимларга ўтказиш меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Солиқ органларининг мансабдор шахслари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
формали кийим-бош кийиб юришга мажбурдирлар. Кийим-бош билан таъминлаш нормалари ва уларни кийиб юриш, фарқловчи белгиларни тақиб юриш муддатлари Республика солиқ органларида формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби тўғрисидаги Низом билан, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Солиқ органларининг мансабдор шахслари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат вазифаларини бажарганлик ёки бажармаганлик учун мукофотлар ёки хизматларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қариндошлар, танишлар ва бошқа чет шахслар илтимосига кўра амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ташлашлар, сиёсий манифестациялар ва юришларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини бажариш чоғида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика солиқ органлари шаънига доғ туширувчи шахслар билан муносабат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларида учинчи шахслар иши бўйича ишончли вакиллар ёки вакиллар бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника ва ахборот билан таъминлаш, молия воситаларидан, давлатнинг бошқа мол-мулкидан, шунингдек, хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Солиқ органларининг мансабдор шахслари томонидан халқаро ва давлатлараро симпозиумларда, конференцияларда ҳамда иш (хизмат) тусидаги бошқа учрашувларда олинган 200 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ қимматбаҳо совғалар белгиланган тартибда бюджет даромадига ўтказилади, уларнинг мусобақаларда, ижодий ва касб бўйича танловларда олган шахсий совринлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари республика бюджети маблағлари ҳисобига давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Солиқ хизмати мансабдор шахсларига меҳнат таътиллари бериш тартиби меҳнат қонунчилиги билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мукофотлар, компенсациялар, моддий ёрдамлар бериш тартиби ва уларнинг манбалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари хизмат фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тан жароҳатлари олганда ёки ҳалок бўлганда бир йўла бериладиган нафақалар тўлаш тартиби ва миқдорлари қонунчилик билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Таркиб мансабдор шахсларининг ва улар оила аъзоларининг ҳаёти, саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини ушбу шахслар томонидан хизмат бурчини бажариши, муносабати билан жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Солиқ органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида кўрсатган мардлиги ва жасорати, хизмат вазифаларини намунали адо этганлиги учун қонунчиликка мувофиқ давлат мукофотларига тақдим этилиши ва рағбатлантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Солиқ органларининг мансабдор шахслари бошлиқларининг қасддан берилган ноқонуний тусдаги буйруқларини бажармаслик ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳолда улар юқори турувчи бошлиқлар буйруғини бажармаганлик сабабларидан юқори органларни хабардор қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Солиқ органларининг мансабдор шахслари мансабдор шахсларнинг уларга нисбатан интизомий танбеҳлар, лавозимдан четлатиш ёки бўшатиш тўғрисида қабул қилган қарорлари юзасидан юқори ташкилотларга ва судларга шикоят беришга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хизмат вазифаларини ёки хизмат бурчини бажариш муносабати билан солиқ органларининг мансабдор шахси мол-мулкига етказилган зарар республика бюджети маблағларидан тўланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Солиқ органларининг мансабдор шахслари ушбу Низом ҳамда хизматни ўташ ва Кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига аниқ риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Солиқ органларининг раҳбарлари ўзларига бўйсунувчи ходимларни хизмат учун хавфсиз, мақбул шарт-шароитлар билан таъминлашга, уларнинг солиқ хизмати тўғрисидаги қонунчиликда, бошқа ҳужжатларда ва ушбу Низомда назарда тутилган ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, уларга хизмат бўйича кўтарилиш ва маданий ҳордиқ учун имкониятлар яратишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Давлат солиқ органларининг мансабдор шахсларига махсус унвонлар бериш ва уларни махсус унвонлардан маҳрум қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат солиқ хизмати органларининг малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларига, аттестациядан ижобий ўтишган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, тадрижий тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Штатдаги лавозим*‎

Махсус унвон‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси.‎

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.‎

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси ‎

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари.‎

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси ‎

Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ коллежи бошлиғи.‎

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси ‎

Ўқув маркази бошлиғи, Солиқ коллежи бошлиғининг ўринбосари, Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бош бошқармадаги бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, ҳуқуқий бўлим бошлиғи, Раис котибияти мудири, Раисининг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси, солиқ қонунчилиги бўйича бош эксперт, Раис ҳузуридаги котибият референти, навбатчи қисм бошлиғи.‎

Солиқ хизматининг 1 даражали маслаҳатчиси‎

Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, мустақил ёки бошқармадаги бўлим бошлиғи, Раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, ўқув маркази бошлиғининг ўринбосари, бош давлат солиқ инспектори, бош суриштирувчи, тезкор ходим, шуъба мудири, бош иқтисодчи, бош мутахассис, Солиқ коллежи кафедра мудирлари.‎

Солиқ хизматининг 11 даражали маслаҳатчиси‎

Мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари, етакчи мутахассис, фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис, катта давлат солиқ инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, катта суриштирувчи, етакчи бухгалтер, бош юрист-консультант, Солиқ коллежи ўқитувчилари.‎

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси‎

Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, навбатчи қисм навбатчисининг ёрдамчиси.‎

Солиқ хизматининг I даражали инспектори‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Давлат солиқ органларида ишлайдиган, лавозими ушбу жадвалда кўрсатилмаган шахсларга махсус унвонлар эгаллаб турган лавозими бўйича тенглаштирилган мақомига мувофиқ берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ‎ давлат солиқ бошқармалари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги ‎туманлар давлат солиқ инспекциялари аппарати‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Штатдаги лавозим*‎‎

Махсус унвон‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари.‎ ‎ Солиқ хизматининг III даражали ‎давлат маслаҳатчиси‎ ‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма бошлиқлари ва мустақил бўлимлар бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари.‎

Солиқ хизматининг I даражали
‎ маслаҳатчиси‎

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқлари ўринбосарлари, бошқармалар ва мустақил бўлимларининг шуъбалари мудирлари, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари ва шуъба мудирлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг тезкор ходимлари, бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари.‎

Солиқ хизматининг II даражали
‎ маслаҳатчиси‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош суриштирувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари.‎

Солиқ хизматининг III даражали
‎ маслаҳатчиси‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ катта инспекторлари, катта суриштирувчилари, етакчи мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, бош суриштирувчилари.‎

Солиқ хизматининг I даражали
‎ инспектори‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, суриштирувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, катта суриштирувчилари.‎

Солиқ хизматининг II даражали
‎инспектори‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ участка инспекторлари, суриштирувчилари, етакчи мутахассислари.‎

Солиқ хизматининг III даражали
‎ инспектори‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, давлат солиқ инспекцияларининг 1 тоифали мутахассислари.‎

Солиқ хизматининг инспектори‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахсларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси унвонлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг 1 даражали инспектори унвонлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг II ва III даражали инспектори, солиқ хизматининг инспектори унвонлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мансабдор шахслар махсус унвонда хизмат қилишининг қуйидаги муддатлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси — 4 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси — 4 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси — 3 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг I даражали инспектори — 3 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг II даражали инспектори — 2 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг III даражали инспектори — 2 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ хизматининг инспектори — 1 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Махсус унвонда хизмат қилиш муддати унвон бериш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб ҳисобланади. Мансабдор шахсларнинг пасайтирилган махсус унвонда бўлган вақти тикланган унвондаги хизмат муддатига қўшилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Раҳбарлик лавозимига янги қабул қилинган мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозими бўйича синов муддати тугагандан кейин берилади, инспектор махсус унвони бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ коллежининг давлат солиқ хизмати органларига хизматга кирадиган курсантларига солиқ хизмати инспектори махсус унвони, синов муддатисиз, лавозимга тайинланган вақтидан бошлаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига, янада юқорироқ унвон бериладиган лавозимга ўтказилганда ва тайинланганда, унга навбатдаги махсус унвонни, янги лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, ва навбатда ва муддатларга риоя қилмасдан олиш ҳуқуқи берилади, лекин мазкур унвон унинг махсус унвонидан икки даражадан юқори бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Солиқ органларининг интизомини жазо олган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ёки қонунчиликни ёки хизмат интизомини бузганлик факти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган мансабдор шахсларини навбатдаги махсус унвонларни беришга ёки рағбатлантиришга тавсия этиш интизомий жазо олиб ташлангунгача ёхуд жиноий иш озод қилувчи асослар бўйича тўхтатилгунгача ёки хизмат текшируви тугагунгача амалга оширилмайди,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Истисно тартибида, солиқ органларининг ваколатли мансабдор шахслари навбатдаги махсус унвонларни муддатидан олдин ёки эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвонни қуйидаги мезонлар бўйича беришлари мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат бурчини бажариш вақтида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва мардлиги учун — эгаллаб турилган махсус унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини виждонан бажаргани ва ишдаги юксак ютуқлари учун — махсус унвон бўйича белгиланган хизмат муддатининг камида ярми ўтгандан кейин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг мансабдор шахсларига махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвон солиқ органларидаги хизматнинг бутун даври мобайнида фақат бир марта берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Солиқ органи раҳбари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач навбатдаги унвон бериш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этиш асоссиз равишда кечиктирилган тақдирда, солиқ органи раҳбари меҳнат қонунчилигига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига берилган махсус унвонлар уларда умрбод сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда илгари берилган махсус унвонлар сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар эгаллаб турилган лавозим янада юқорироқ унвонни тақозо этса, у ҳолда ушбу унвон синов муддати тугагач берилади ва у илгариги махсус унвондан кўпи билан икки даража юқори бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар эгаллаб турилган лавозим пастроқ махсус унвонни тақозо этса, у ҳолда хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда уларнинг илгари берилган махсус унвони сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Мансабдор шахсларга навбатдаги махсус унвон беришга тавсия этишни кечиктириш, махсус унвонни бир даражага пасайтириш Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, тегишли даражадаги бошқарма раҳбарлари тақдимномасига биноан, хизмат бурчини бузганлик, хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганлик учун амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг махсус унвони пасайтирилган мансабдор шахслари илгариги махсус унвонига Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишли даражадаги бошқармалар раҳбарларининг тақдимномасига биноан тикланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансабдор шахсларнинг илгариги махсус унвонга тиклангунларигача уларга навбатдаги унвон берилишига ёки уларнинг махсус унвони такроран пасайтирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Солиқ органларининг мансабдор шахслари махсус унвондан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун давлат солиқ органларидан бўшатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят содир этганлик учун — суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан маҳрум этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Солиқ органларининг махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларига ҳар ойда махсус унвони ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган) ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига нисбатан коэффициентлар билан (мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ) белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ йиллар хизмат қилганлик учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан касаба уюшмаси органи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Солиқ органларининг Солиқ коллежига ишга ўтказилган мансабдор шахсларида уларнинг илгариги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ йиллар хизмат қилганлик учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади. Солиқ коллежида ишлаган вақт, солиқ органларига хизматга қайтиб келинганда, махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Хизматдан бўшатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Солиқ органларининг мансабдор шахсларини хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Жиноят содир этганлик учун суд томонидан жазоланган мансабдор шахслар, ҳукм қонуний кучга киргандан кейин солиқ органларидан бўшатиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Вафот этган, ҳалок бўлган ёки белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб эътироф этилган мансабдор шахслар солиқ органларининг ходимлар таркибидан чиқариладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат
солиқ органларида хизматни ўташ
тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг
лавозим маошларига махсус унвон учун ҳар ойлик устама ҳақ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Махсус унвон номи‎

Лавозим маошига қўшимча ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида) ‎

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси‎

0,65‎

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси‎

0,60‎

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси‎

0,55‎

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси‎

0,5‎

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси‎

0,45‎

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси‎

0,40‎

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси‎

0,35‎

Солиқ хизматининг I даражали инспектори‎

0,30‎

Солиқ хизматининг II даражали инспектори‎

0,25‎

Солиқ хизматининг III даражали инспектори‎

0,20‎

Солиқ хизматининг инспектори‎

0,15‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат
солиқ органларида хизматни ўташ
тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари мансабдор
шахсларининг лавозим маошларига узоқ йиллар хизмат
қилганлик учун ҳар ойлик устама ҳақ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Иш стажи‎ ‎

Лавозим маошига устама ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида) ‎ ‎

3 йилдан 5 йилгача‎

0,05‎

5 йилдан 7 йилгача‎

0,15‎

7 йилдан 10 йилгача‎

0,20‎

10 йилдан 12 йилгача‎

0,25‎

12 йилдан 15 йилгача‎

0,30‎

15 йилдан 20 йилгача‎

0,35‎

20 йилдан ортиқ‎

0,40‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 23-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 20-модда;13-сон, 88-модда; 2004 й., 7-сон, 80-модда; 2005 й., 3-4-сон, 26-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 31-32-сон, 323-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда; 2010 й., 21-сон, 162-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 25-сон, 551-модда)