15.02.2017 йилдаги ПҚ-2777-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.02.2017 йилдаги ПҚ-2777-сон
Kuchga kirish sanasi
27.02.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, кўрилаётган чораларга қарамай, жойларда назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари ишлатилмаётганлиги сабабли чакана савдодан ва хизматлар кўрсатиш соҳасидан тижорат банкларининг кассаларига нақд пул маблағлари тушиши даражаси ҳамон пастлигича қолмоқда. Натижада нақд пул тушумининг каттагина қисми банкдан ташқари айланмага чиқиб кетмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, нақд пул маблағлари тўлиқ ҳисобга олиниши ва банк айланмасига жалб этилишини, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар аҳолидан тўловлар пластик карточкалар ёрдамида қабул қилинишини таъминлайдиган, ўрнатиш мажбурий бўлган ҳисоб-китоб терминалларини ўрнатмаган тақдирда ўз фаолиятларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар ва хизматларни электрон тижорат, шу жумладан интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали реализация қилувчи электрон тижорат субъектлари ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) кўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5476-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5476/1504-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тижорат банклари, Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш объектларини ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги бўйича инвентаризациядан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвентаризация якунларига кўра, жуда қисқа муддатларда зарур миқдордаги ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилишини, зарур ҳолларда, улар узлуксиз электр таъминотининг техник воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектидан буюртманома тушган кундан бошлаб узоғи билан уч кун ичида янги ўрнатилаётган ҳисоб-китоб терминаллари рўйхатга олинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, доимий савдо жойларига эга бўлмаган ва вақтинчалик жойларда савдо қилувчи ҳунармандлар томонидан касса аппаратлари ва савдо терминалларидан фойдаланиш, шунингдек савдодан тушган нақд пул тушумини тижорат банкларига инкассация қилиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда, бундай хатти-ҳаракатлар пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланади ва уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима солинади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан чиқарилган 2018 йил 1 сентябрдан кучга киради — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни инкассация қилиш (банкларга топшириш) масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб турсин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан амалда фойдаланишни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда ҳисоб-китоб терминалларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ва уларга мулк сифатида сотиш механизмини қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг истеъмол эҳтиёжи ва ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш мақсадида пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда аҳолини истеъмол соҳасида қисқа муддатли кредитлашнинг халқаро амалиётда қўлланиладиган замонавий механизмларини кенгайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банкларига, истисно тариқасида, 2017-2018 йиллар мобайнида Процессинг марказларининг техник тавсифномаларига мувофиқ, ҳисоб-китоб тўлов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналарга тендер-танлов савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда республиканинг тоғли ва олис ҳудудларига алоҳида эътибор берган ҳолда, тўловларни пластик карточкалар ёрдамида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш объектларини сифатли ва узлуксиз алоқа билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига юридик ва жисмоний шахслардан банклардаги ҳисобварақлардан нақд маблағларни беришда ва пластик карточкалардан фойдаланиб, тўловларни амалга оширишда қоидабузарлик фактлари бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда, мурожаатларда кўрсатилган фактлар тасдиқланган ҳолларда, уч кун муддатда уларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш юзасидан аниқ чоралар кўрсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мунтазам асосда тадбиркорлик субъектлари орасида назорат-касса машиналарисиз ҳамда тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларисиз фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик чоралари тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда товарларни сотиш ва хизматлар ҳақини тўлашнинг ушбу қарордан келиб чиқадиган нормалари ва қоидаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда бевосита аҳолига тушунтириш жадвалларини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 15 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2777-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 113-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5476/1504-сон, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)