22.12.2016 йилдаги ПҚ-2691-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 22.12.2016 йилдаги ПҚ-2691-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2016
Ҳужжат 01.08.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлаш, ижтимоий соҳа ривожини янада рағбатлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш, ҳудудларнинг табиий-хом ашё, ер-сув, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни самарали ташкил қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича таркибий тузилмаларини тугатиш бўйича таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг қуйидаги асосий вазифаларни таъминлашда шахсий масъулияти белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигининг барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг қуйидаги асосий вазифаларни таъминлашда шахсий масъулияти белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар сиёсати соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, «оммавий маданият»нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида «оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар тадбиркорлиги хамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислохотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, «оммавий маданият» таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олийжаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмалари 1, 2, 2а — 2г-иловаларга мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 3, 3а — 3г-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасини ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиб, янги тузилмаси ва бошқарув ходимларининг штат бирлигини тасдиқлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари икки томонлама — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари бўйсунувида бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари икки томонлама — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари бўйсунувида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Д.А. Назармухамедов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг янги жорий этилаётган иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимига чуқур махсус билимларга, юқори касбий маҳоратга эга бўлган, тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг намунавий функционал вазифалари тақсимоти, уларнинг котибияти ва гуруҳ (аппарат)лари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалларини ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича таркибий тузилмаларини ташкил этиш юзасидан таклиф киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Д.А. Назармухамедов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2691-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳоким

Ёрдамчи — 1

Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари**

Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари***

Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари

Ҳоким ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ташкилий-назорат гуруҳи:

раҳбар — 1

бош мутахассис — 2

етакчи мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 0-1

4-5****

Котибият:

мудир — 1

етакчи

мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 1

3

Котибият:

мудир — 1

бош мутахассис — 1

етакчи мутахассис — 1

1-тоифали

мутахассис — 1

4

Котибият:

мудир — 1

бош мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 1

3

Котибият:

мудир — 1

бош мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 1

3

Котибият:

мудир — 1

1

Котибият:

мудир — 1

бош мутахассис — 1

етакчи мутахассис — 1

1-тоифали

мутахассис — 1

4

Котибият:

мудир — 1

1

Котибият:

мудир — 1

бош мутахассис — 1

2

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи

раҳбар — 1

бош мутахассис — 1

етакчи мутахассис — 1

3

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи

4

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби

1

Юридик хизмат:

бошлиқ — 1

бош юрисконсульт — 1

2

Ахборот-таҳлил гуруҳи:

раҳбар — 1

бош мутахассис — 2

етакчи мутахассис — 2-3

5-6****

Ишлар бошқармаси

6-7****

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 54 — 59 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тошкент вилоятидан ташқари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳокимнинг инновациялар, инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари деб юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят марказлари — шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 24 — 31 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бошқарув ходимларининг чекланган сони вилоят марказлари — шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 07/17/3374/0208-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
2а-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларини чекланган сони 21 — 29 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бекобод, Хонобод, Ширин ва Қувасой шаҳарлари ҳокимликларига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Қувасой шаҳар ҳокимлигига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг 6-иловасидаги 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
***** Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафадан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.
(2а-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
2б-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларини чекланган сони — 23 —31 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тахтакўпир, Мўйноқ, Қўнғирот, Тўрткўл, Амударё, Нукус, Шуманай, Тахиатош, Хўжайли, Избоскан, Пахтаобод, Жалақудук, Хўжаобод, Булоқбоши, Мархамат, Олот, Қоракўл, Мирзачўл, Фориш, Бахмал, Янгиобод, Дехқонобод, Ғузор, Миришкор, Шахрисабз, Китоб, Учқудук. Томди, Поп, Чуст, Косонсой, Янгикўрғон, Чорток, Уйчи, Учқўрғон, Булунғур, Ургут, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Узун, Термиз, Музработ, Шеробод, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Оҳангарон, Янгийўл, Чиноз, Бекобод, Бўка, Пискент, Данғара, Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон, Қува, Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Сўҳ, Боғот, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан туманлари ҳокимликларига тегишли (жами — 71 та).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Кегейли, Миришкор, Чироқчи, Пайариқ, Пастдарғом, Ховос, Шеробод ва Қизириқ туманларига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан холда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонинг 6-иловасидаги 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
***** Бошқарув ходимларининг чекланган сони киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.
(2б-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
2в-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 27 — 33 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қўрғонтепа, Асака, Ромитан, Зомин, Нишон, Сирдарё, Сариосиё ва Ҳазорасп ҳокимликларига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Асака тумани ҳокимлигидан ташқари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан холда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг 6-иловасининг 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
***** Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонига мувофиқ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.
(2в-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
2г-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2г-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 07/17/3374/0208-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларининг чекланган сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

I тоифали ҳудудлар бўйича

1.

Андижон вилояти

53

2.

Қашқадарё вилояти

53

3.

Самарқанд вилояти

55

4.

Тошкент вилояти*

64

5.

Фарғона вилояти

53

II тоифали ҳудудлар бўйича

6.

Бухоро вилояти

55

7.

Навоий вилояти

53

8.

Наманган вилояти

53

9.

Сурхондарё вилояти

53

10.

Хоразм вилояти

55

III тоифали ҳудудлар бўйича

11.

Жиззах вилояти

50

12.

Сирдарё вилояти

50

Тоифадан ташқари

13.

Тошкент шаҳри **

59

Жами

706

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Туризмни ривожлантириш департаменти (35 нафар) ҳисобга олинмаган холда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Капитал қурилиш бошқармаси (8 нафар), Инвестициялар ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси (6 нафар) хамда Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (40 нафар) ҳисобга олинмаган холда.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 07/17/3374/0208-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
3а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят марказлари ва Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти ҳокимликлари бошқарув аппарати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларининг чекланган сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Шаҳарлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

I тоифа

1.

Андижон

28

2.

Бухоро

29

3.

Қарши

28

4.

Навоий

28

5.

Наманган

31

6.

Нукус

28

7.

Самарқанд

31

8.

Фарғона

31

II тоифа

9.

Гулистон

24

10.

Жиззах

24

11.

Термиз

24

12.

Урганч

24

13.

Нурафшон

24

Жами

354

(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 07/17/3374/0208-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
3б-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятга бўйсунувчи шаҳар ҳокимликлари аппарати бошқарув ходимларининг чекланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СОНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Шаҳарлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

I тоифа

1.

Олмалиқ

21

2.

Ангрен *

23

3.

Бекобод

21

4.

Зарафшон

21

5.

Каттақўрғон

21

6.

Қўқон

21

7.

Марғилон

21

8.

Чирчиқ

21

9.

Шаҳрисабз

18

10.

Хива

18

II тоифа

11.

Когон

19

12.

Қувасой

19

13.

Ширин

19

14.

Янгиер

19

15.

Хонабод

19

16.

Оҳангарон

18

17.

Янгийўл

18

Жами

339

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Янгиобод шаҳрини ҳисобга олган ҳолда.
(3б-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 07/17/3374/0208-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
3в-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ туман ҳокимликлари бошқарув аппарати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларининг чекланган сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Туманлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

Қорақалпоғистон Республикаси

I тоифа

1.

Қўнғирот

28

2.

Хўжайли

22

3.

Беруний

24

4.

Тўрткўл

25

5.

Чимбой

24

6.

Элликқалъа

21

7.

Амударё

23

8.

Тахиатош

22

II тоифа

1.

Шуманай

22

2.

Қонликўл

21

3.

Кегейли

25

4.

Мўйноқ

25

5.

Қораўзак

24

6.

Тахтакўпир

25

7.

Нукус

22

15.

Жами

353

Андижон вилояти

I тоифа

1.

Қўрғонтепа

25

2.

Шаҳрихон

24

3.

Андижон

21

4.

Жалақудуқ

22

5.

Избоскан

22

6.

Марҳамат

22

II тоифа

1.

Асака

26

2.

Балиқчи

21

3.

Бўз

21

4.

Булоқбоши

22

5.

Пахтаобод

22

6.

Олтинкўл

21

7.

Хўжаобод

22

8.

Улуғнор

21

14.

Жами

312

Бухоро вилояти

I тоифа

1.

Ғиждувон

24

2.

Ромитан

25

3.

Қоракўл

23

4.

Шофиркон

22

II тоифа

1.

Жондор

21

2.

Пешку

21

3.

Олот

22

4.

Бухоро

21

5.

Вобкент

21

6.

Когон

21

7.

Қороулбозор

21

11.

Жами

242

Жиззах вилояти

I тоифа

1.

Зомин

25

2.

Дўстлик

21

3.

Ғаллаорол

22

4.

Фориш

22

II тоифа

1.

Бахмал

22

2.

Жиззах

21

3.

Пахтакор

21

4.

Мирзачўл

22

5.

Арнасой

21

6.

Зарбдор

21

7.

Зафаробод

21

8.

Янгиобод

21

12.

Жами

260

Қашқадарё вилояти

I тоифа

1.

Шаҳрисабз

21

2.

Нишон

25

3.

Муборак

21

4.

Миришкор

23

5.

Чироқчи

23

6.

Ғузор

22

7.

Яккабоғ

21

8.

Косой

21

9.

Қамаши

22

II тоифа

1.

Қарши

21

2.

Китоб

22

3.

Деҳқонобод

22

4.

Касби

21

13.

Жами

285

Навоий вилояти

I тоифа

1.

Учқудуқ

21

2.

Қизилтепа

22

3.

Хатирчи

23

4.

Кармана

23

II тоифа

1.

Конимех

21

2.

Навбаҳор

21

3.

Нурота

21

4.

Томди

22

8.

Жами

174

Наманган вилояти

I тоифа

1.

Косонсой

25

2.

Норин

24

3.

Учқўрғон

25

4.

Чуст

25

5.

Поп

23

6.

Тўрақўрғон

22

II тоифа

1.

Чортоқ

24

2.

Мингбулоқ

21

3.

Наманган

21

4.

Уйчи

22

5.

Янгиқўрғон

22

11.

Жами

254

Самарқанд вилояти

I тоифа

1.

Ургут

25

2.

Нарпай

24

3.

Жомбой

21

4.

Самарқанд

21

5.

Иштихон

21

6.

Пайариқ

23

7.

Пастдарғом

23

8.

Каттақўрғон

22

II тоифа

1.

Булунғур

22

2.

Нуробод

21

3.

Пахтачи

21

4.

Оқдарё

21

5.

Қўшрабод

21

6.

Тойлоқ

21

14.

Жами

307

Сирдарё вилояти

I тоифа

1.

Сирдарё

26

2.

Боёвут

22

3.

Сайхунобод

22

4.

Ховос

24

II тоифа

1.

Сардоба

21

2.

Оқолтин

22

3.

Гулистон

21

4.

Мирзаобод

22

8.

Жами

180

Сурхондарё вилояти

I тоифа

1.

Денов

24

2.

Шўрчи

21

3.

Шеробод

23

4.

Жарқўрғон

23

5.

Сариосиё

23

6.

Музробод

22

II тоифа

1.

Қумқўрғон

22

2.

Узун

22

3.

Ангор

21

4.

Бойсун

21

5.

Қизириқ

24

6.

Олтинсой

21

7.

Термиз

22

13.

Жами

289

Тошкент вилояти

I тоифа

1.

Бўстонлиқ

23

2.

Қибрай

23

3.

Зангиота

23

4.

Ўртачирчиқ

22

5.

Янгийўл

23

II тоифа

1.

Оҳангарон

22

2.

Оққўрғон

21

3.

Бекобод

22

4.

Бўка

22

5.

Қуйичирчиқ

21

6.

Паркент

21

7.

Пискент

22

8.

Чиноз

22

9.

Юқоричирчиқ

21

10.

Тошкент

22

15.

Жами

330

Фарғона вилояти

I тоифа

1.

Қува

25

2.

Боғдод

22

3.

Бешариқ

23

4.

Ўзбекистон

23

5.

Тошлоқ

22

6.

Учкўприк

22

II тоифа

1.

Бувайда

21

2.

Данғара

22

3.

Олтиариқ

22

4.

Қўштепа

21

5.

Риштон

22

6.

Фарғона

22

7.

Ёзёвон

21

8.

Сўх

22

9.

Фурқат

22

15.

Жами

332

Хоразм вилояти

I тоифа

1.

Ҳазорасп

25

2.

Хива

21

3.

Хонқа

21

4.

Боғот

22

5.

Шовот

22

II тоифа

1.

Урганч

21

2.

Қўшкўпир

22

3.

Гурлан

22

4.

Янгиариқ

22

5.

Янгибозор

21

10.

Жами

219

159.

Республика бўйича жами

3 522

(3в-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига
3г-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари бошқарув аппарати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларининг чекланган сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Туманлар номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

1.

Олмазор *

26

2.

Бектемир

19

3.

Миробод

19

4.

Мирзо Улуғбек

19

5.

Сирғали

19

6.

Учтепа

19

7.

Чилонзор

19

8.

Шайхонтоҳур

19

9.

Юнусобод

19

10.

Яккасарой

19

11.

Яшнобод

19

Жами

216

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* «Ёшлик» шаҳарчаси ҳокимлигини ҳисобга олган ҳолда.
Кейинги таҳрирга қаранг.