Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камера — махсус қабулхонада жойлашган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган хона;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона — ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона маъмурияти — махсус қабулхонани бошқаришни амалга оширувчи махсус қабулхона бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона ходимлари — маъмурий қамоқни ўташ режимини таъминлаш мажбуриятларини бажараётган ички ишлар органларининг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги шахслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олиш — маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз суткагача бўлган муддатга қўлланилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 23, 29, 345, 346-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахс — ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилган фуқаро.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Маъмурий қамоқни ўташнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоқни ўташнинг асосий принциплари қонунийлик, инсонпарварлик, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Маъмурий қамоқни ўташ асоси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг қарори, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарори маъмурий қамоқни ўташ учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналар юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхонага қабул қилиш чоғида маъмурий қамоққа олинган шахсга нисбатан шахсий кўрикдан ўтказиш, бармоқ изларини рўйхатга олиш, ушбу шахсни фотосуратга олиш, ундаги мавжуд ашёларни кўздан кечириш, шунингдек тиббий кўрик амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга у махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериши шарт. Агар махсус қабулхонага жойлаштирилган шахс чет эл фуқароси бўлса, унинг махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш йигирма тўрт соатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонага қабул қилиш кечаю кундуз амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсни шахсий кўрикдан ўтказиш ва унинг ашёларини кўздан кечириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага келтирилганда шахсий кўрикдан ўтказилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар ҳам кўздан кечирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсдан ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар олиб қўйилади, бундан маъмурий қамоққа олинган шахслар ички тартиб қоидаларига мувофиқ ўзида олиб қолиши ва фойдаланиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур нарсалар, кийим-бош, пойабзал, ўзга нарсалар ва бошқа ашёлар мустасно. Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар шахсий кўрикдан ўтказиш ҳамда ашёларни кўздан кечириш баённомаларида уларнинг тавсифлари ва идентификация рақамлари санаб ўтилган ҳолда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари рўйхат бўйича тиббиёт пунктига топширилиб, алоҳида сақланади ва маъмурий қамоққа олинган шахсга унинг имзоси олинган ҳолда, махсус қабулхона тиббиёт ходимининг кўрсатмаси бўйича қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсдан топилган, сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши ва фойдаланилиши тақиқланган нарсалар ва бошқа ашёлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари»нинг 5-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсда мавжуд бўлган, ички тартиб қоидаларига кўра сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланган нарсалар ва бошқа ашёлар ушбу шахснинг махсус қабулхонада бўлиши даврида олиб қўйилади ҳамда у озод қилингунига қадар алоҳида жиҳозланган жойларда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсни санитария ишловидан ўтказиш ва шахсий кўрикдан ўтказиш махсус қабулхонанинг маъмурий қамоққа олинган шахс билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш ва сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу Қонуннинг 20-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахси ва психологик жиҳатдан мослиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, қоида тариқасида, чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар маъмурий қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида жойлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни бир кишилик камераларда сақлаш ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Махсус қабулхонадаги ички тартиб
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички тартиб қоидаларида махсус қабулхонанинг намунавий тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхонадаги хулқ-атвори қоидалари, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва камераларга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона ҳудудига киришда ва ҳудудидан чиқишда шахсларнинг ашёларини, кийим-бошини ва пойабзалини кўздан кечириш, шунингдек кираётган ва чиқаётган транспорт воситаларини кўздан кечириш, тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини, нарсаларни ва бошқа ашёларни олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини рўйхатга олиш, ушбу шахсларни фотосуратга олиш, уларда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни кўздан кечириш, улар сақланаётган хоналарни кўздан кечириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсаларни ҳамда сақлаш ва фойдаланиш тақиқланган бошқа ашёларни олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг моддий-маиший таъминоти, шу жумладан маъмурий қамоққа олинган шахсларда бўлиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг, энг зарур нарсаларнинг, кийим-бошнинг, пойабзалнинг, ўзга нарсаларнинг ҳамда бошқа ашёларнинг номи ва сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур нарсалар, китоблар, қоғоз ва канцелярия ашёларини сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта жўнатмаларини ва йўқловларни қабул қилиб олиш ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларга бериш, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан почта жўнатмаларини ва йўқловларни жўнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан пул жўнатмалари олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳар кунги сайрларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг учрашувларини ўтказиш, шунингдек улар томонидан телефон орқали сўзлашув ҳуқуқини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг диний расм-русумларни адо этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларни меҳнатга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалар, таклифлар ва шикоятлар юбориши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан шахсан қабул қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган, махсус қабулхонада вафот этган шахсларнинг жасадларини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонадан озод қилиш тартиби белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Назорат ва текширувнинг техник воситалари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналарда жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг, ички тартиб қоидалари бузилишларининг олдини олиш ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг хулқ-атвори тўғрисида зарур ахборот олиш учун назорат ва текширувнинг аудиовизуал, электрон воситаларидан ва бошқа техник воситаларидан фойдаланилади, ушбу воситаларнинг рўйхати ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона маъмурияти назорат ва текширувнинг техник воситалари қўлланилаётганлиги ҳақида маъмурий қамоққа олинган шахсларни хабардор этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари қонунда белгиланган чекловлар инобатга олинган ҳолда ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланади, шунингдек мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қонунда назарда тутилган чекловлар инобатга олинган ҳолда ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланади, шунингдек мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоқни ўташ тартиби ва шароитлари, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона бошлиғига ёки у ваколат берган шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларининг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланиши таъминланадиган шароитларда сақланиш, тегишли тиббий ёрдам олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали ҳар куни лимитланган бир марталик сўзлашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тунги вақтда узлуксиз саккиз соат ухлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона ҳудудида махсус ажратилган жойларда кундузги вақтда давомийлиги икки соатдан кам бўлмаган ҳар кунги сайр қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний расм-русумларни адо этиш, агар бу ички тартиб қоидаларини, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга жалб қилинган тақдирда тегишли ҳақ олиш ва меҳнатининг муҳофаза қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш, моддий-маиший шароитлардан, ўқув-бадиий, ахборот материалларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа нарсалар ва ашёлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда дори воситаларини олиш ва сақлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган чет эл фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, ўз давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатик ва консуллик муассасаларига эга бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан алоқа боғлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг қонуний талабларини бажариши, уларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камераларни ва бошқа хоналарни навбатма-навбат тозалаб туриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, шунингдек ўз ҳаёти ва соғлиғига ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий хавфсизлиги
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.01.00 Умумий қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан дарҳол чоралар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашувлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашувлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга юридик ёрдам олиши учун адвокат билан учрашувлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, сони ва давомийлиги чекланмаган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга маъмурий қамоқни ўташ даврида бир марта қариндошлари ёки бошқа шахслар билан давомийлиги бир соатгача бўлган учрашув берилади. Айрим ҳолларда, маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхона маъмуриятининг рухсати билан давомийлиги бир соатгача бўлган қўшимча учрашув берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахснинг аризасига кўра, учинчи шахслар эшитиши мумкин бўлган доирадан ташқарида ва эшитишнинг техник воситаларини қўлламасдан адвокат билан холи учрашишга махсус қабулхона ходимлари томонидан четдан кўз билан кўриб туриб назоратни амалга ошириш имконияти бўлиши шарти билан рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қариндошлар ёки бошқа шахслар билан учрашувлар махсус қабулхона ходимларининг назорати остида амалга оширилади ҳамда ички тартиб қоидаларига кўра сақлаш ҳамда фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ва бошқа ашёларни маъмурий қамоққа олинган шахсга топширишга уриниш бўлган тақдирда муддатидан илгари тўхтатиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатларга, қариндошларга ёки бошқа шахсларга учрашувлар берилганда уларнинг ёнида алоқа воситалари, шахсий компьютер, фотоаппаратлар, видеокамералар ва овоз ёзиш қурилмалари бўлиши тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 286, 294-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона ходимлари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг оғзаки ёки ёзма шаклда берилган аризалари, таклифлари ва шикоятларини дарҳол қабул қилиши, уларни махсус журналда қайд этиши ва махсус қабулхона маъмуриятига топшириши (хабар қилиши) шарт.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари цензурадан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари улар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай олувчиларга юборилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар, таклифлар ва шикоятларга жавоблар махсус қабулхонага келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай тегишли аризалар, таклифлар ва шикоятларни берган шахсларга етказилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини жўнатиш харажатларининг ўрни махсус қабулхона маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқишнинг асоссиз равишда рад этилиши, уларни кўриб чиқиш ёки олувчиларга топшириш тартиби ва муддатларининг бузилиши ёхуд маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг берган аризалари, таклифлари ва шикоятлари муносабати билан таъқиб қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонага келган кунидан эътиборан почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиши ҳамда жўнатиши мумкин. Почта жўнатмалари ва йўқловлар кўздан кечирилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.03.00 Баҳоловчининг малака сертификати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Почта жўнатмасининг оғирлиги почта қоидаларида белгиланган нормадан, йўқловнинг оғирлиги эса посилканинг белгиланган оғирлигидан ошмаслиги керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.03.00 Баҳоловчининг малака сертификати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш тартиби ички тартиб қоидаларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ҳолларда (яқин қариндошнинг вафоти ёки яқин қариндошнинг ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллик, маъмурий қамоққа олинган шахсга ёки унинг оиласига анча миқдорда моддий зарар етказган ҳодиса) иккала томонга бориб-келиш вақти (икки суткагача) ҳисобга олинмаган ҳолда бир суткадан кўп бўлмаган муддатга махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқишга рухсат берилиши мумкин. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси доирасида четга чиқиш учун рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахснинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш учун рухсат бериш тўғрисидаги аризаси ариза келиб тушган пайтдан эътиборан кейинги кундан кечиктирмай махсус қабулхона маъмурияти томонидан кўриб чиқилади. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг четга чиқиши тўғрисидаги қарор унинг шахси, хулқ-атвори, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш вақти маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахснинг махсус қабулхонага белгиланган муддатда қайтиб келишини қийинлаштирувчи кутилмаган ҳолатларда қайтиб келиш муддати маъмурий қамоққа олинган шахс турган жойдаги ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра икки суткагача узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда махсус қабулхона маъмурияти хабардор қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахс белгиланган муддатда махсус қабулхонага қайтиб келишдан бўйин товлаган тақдирда у ички ишлар органи томонидан ушланади ва махсус қабулхонага жўнатилади. Бундай ҳолда махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш вақти маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 15 майдаги 135-сон буйруғи билан тасдиқланган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг моддий-маиший ва тиббий таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш жойлари ва уларнинг моддий-маиший таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган камералар вентиляция жиҳозларига ва иситиш тизимига, шунингдек кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарлича табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Камераларнинг деразалари, сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар, тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камераларда бир кишига тўғри келадиган майдоннинг нормаси камида икки ярим квадрат метрни, аёллар учун эса камида уч квадрат метрни ташкил этади. Маъмурий қамоққа олинган, юқумли касалликларга чалинган беморлар сақланадиган камераларда бир кишига тўғри келадиган майдон тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ ҳамда овқатланиш анжомлари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар ўзининг кийим-боши, пойабзали ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсда зарур воситалар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахснинг илтимосига кўра, унга шахсий гигиена воситалари (совун, тиш чўткаси, тиш пастаси ёки кукуни), соқол оладиган асбоб ёки шахсий гигиена воситалари (аёллар учун) ҳам берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг чўмилиб-ювиниши, чойшаб ва ёстиқжилдларини алмаштириш етти кунда камида бир марта амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналардаги овқат нормалари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг соғлиғи ҳолатига, ёшига, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахслар жалб этилиши мумкин бўлган ишнинг хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.04 Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхонага янги келган шахслар махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан беморларни ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган бирламчи тиббий кўрикдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий ёрдам ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда махсус қабулхоналарда ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналарда маъмурий қамоққа олинган шахсларда тан жароҳатлари аниқланганда, улар махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан кечиктирмасдан тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий текширув натижалари тўғрисида дарҳол прокурорга хабар қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар тиббий кўрсатмалар бўйича ўзларига зарур бўлган тайинланган дори воситалари ва препаратларидан махсус қабулхона тиббиёт ходимининг рухсати билан фойдаланишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхоналарда тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона маъмурияти, ходимлари ва тиббиёт ходимлари мунтазам равишда дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена тадбирлари ўтказилишини таъминлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: « Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низом» (02.03.2019 й., рўйхат рақами 3141).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлар, қариндошлар ва бошқа шахсларнинг маъмурий қамоққа олинган шахслар билан учрашиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхонада кириш-чиқиш режимини ва объектнинг ички режимини таъминлаш чораларини кўриш, назорат ва текширувнинг техник воситаларини қўллаш, махсус қабулхона ҳудудига кириб келаётган ва ундан чиқиб кетаётган транспорт воситаларини кўздан кечириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини рўйхатга олиш ва ушбу шахсларни фотосуратга олиш, уларда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни кўздан кечириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан олинадиган ва жўнатиладиган почта жўнатмаларини ва йўқловларни кўздан кечириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслардан сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ҳамда бошқа ашёларни олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ва махсус қабулхона ҳудудида турган бошқа шахслардан махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиш, ушбу ҳаракатларга барҳам бериш, уларни бартараф этиш ва айбдорларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш юзасидан зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилиги билан уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга, шунингдек махсус қабулхона хоналарида санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, ички ишлар органи ёки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ бўлган, ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ва махсус қабулхона ҳудудида турган бошқа шахслардан ушбу Қонун талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этилишини талаб қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилишини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга у махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларга адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашувлар бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслардан олиб қўйилган, шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш баённомаларида кўрсатилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларнинг сақланишини, маъмурий қамоққа олинган шахсларни озод этиш пайтида уларнинг қайтариб берилишини таъминлаши ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ашёларга нисбатан бошқа чоралар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларга маъмурий қамоқни ўташ тартиби ва шартлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши, мазкур шахсларни назорат ва текширувнинг техник воситалари қўлланиши тўғрисида хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслар моддий-маиший шароитларининг белгиланган нормалари ва қоидаларини, уларнинг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланишини таъминлайдиган шароитларда сақланишини, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг бошқа ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахслар ушбу Қонунда ва ички тартиб қоидаларида белгиланган мажбуриятларни бажариши учун шароитлар яратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхонага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) монеликсиз киришини ва унинг хавфсизлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий қамоққа олинган шахсларда тан жароҳатлари аниқланганлиги ҳақида, шунингдек жисмоний куч ишлатиш ёки махсус воситаларни қўллаш натижасида маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қабулхона ҳудудига келган ёки махсус қабулхона ҳудудида турган шахслар томонидан кириш-чиқиш режимига ва объектнинг ички режимига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш ва уларни меҳнатга жалб этиш тартиби
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари»нинг 15-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш ва харажатлардан озод этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслардан туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди. Маъмурий қамоққа олинган, меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳам бу харажатларнинг ундирилишидан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра озод қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.05.00 Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган пул маблағлари уларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантириш қийматидан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона хоналаридаги санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, шунингдек ички ишлар органи ёки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ бўлган, давомийлиги суткасига икки соатдан кўп бўлмаган ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга ўз розилигига кўра жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш уларнинг соғлиғи ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ва навбат тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рағбатлантириш чоралари махсус қабулхона бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг буйруғи билан қўлланилади ва маъмурий қамоққа олинган шахсга эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган, ушбу Қонун талаблари ва ички тартиб қоидаларининг бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
огоҳлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телефон орқали навбатдаги сўзлашув ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга навбатдан ташқари жалб этиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жазо чоралари махсус қабулхона бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг буйруғи билан қўлланилади ва маъмурий қамоққа олинган шахсга эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш маъмурий қамоққа олинган шахсларга азоб-уқубат етказилишига олиб бормаслиги, шунингдек шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи тазйиқлар билан амалга оширилмаслиги лозим. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига жисмоний куч ишлатиш ёки махсус воситаларни қўллаш натижасида зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида дарҳол прокурорга хабар қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг жиноятлари ва бошқа ҳуқуқбузарликларига барҳам бериш мақсадида, шунингдек уларнинг махсус қабулхона ходимларининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатишини бартараф этиш учун, агар қонуний талабларнинг улар томонидан бажарилишини жисмоний куч ишлатмай, бошқа усуллар билан таъминлашнинг иложи бўлмаса, уларга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Махсус воситаларни қўллаш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.05.00 Махсус воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларига, шунингдек ўзига ўзи зарар етказишига барҳам бериш мақсадида махсус воситалар қўлланилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.05.00 Махсус воситалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус воситаларга тинчлантириш кўйлаклари, резина таёқлар, қўлкишанлар ёки бошқа боғлаш воситалари, кўздан ёш оқизувчи моддалар, чалғитма таъсир кўрсатувчи нур-товуш мосламалари, хоналарни очиш мосламалари ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа воситалар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан, агар улар жазавага тушса, тинчлантириш кўйлагини қўллашга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.05.00 Махсус воситалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус воситалар турлари ва уларни ишлатиш муттасиллиги юзага келган вазият, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахси инобатга олинган ҳолда белгиланади. Махсус воситаларни қўллаш маъмурий қамоққа олинган шахсларга ва бошқа шахсларга мумкин қадар кам зарар етказиши керак.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.05.00 Махсус воситалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тинчлантириш кўйлаги махсус қабулхонанинг тиббиёт ходими иштирокида қўлланилади ҳамда уни қўллашнинг давомийлиги икки соатдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган аёлларга ва ногиронлик белгилари яққол кўриниб турган шахсларга нисбатан махсус воситаларни қўллаш тақиқланади, бундан улар томонидан фаол ёки қуролли қаршилик кўрсатилган ёхуд маъмурий қамоққа олинган бошқа шахсларнинг, ўзга шахсларнинг ёки махсус қабулхона ходимларининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилинган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналардан озод қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналардан озод қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналардан озод қилиш чоғида махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг тиббий кўригини ташкил этади, улар махсус қабулхонага келиб тушганда олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни тилхат билан уларга қайтаради (қайтарилмайдиган ашёлардан ташқари) ҳамда озод этилганлиги тўғрисида белгиланган шаклда маълумотнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти махсус қабулхонадан озод қилинган, маъмурий қамоққа олинган шахсни яшаш жойига етиб олиши учун йўл ҳужжатлари ва йўлда кетиш учун белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоққа олинган шахс вафот этган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти бу ҳақда унинг қариндошларига, қонуний вакилига ва прокурорга дарҳол хабар қилади. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг вафот этганлиги факти бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширув ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизаси ўтказилганидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларига ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган ўзга шахсларга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр (хотин), ота-она, фарзандлар ва бошқа қариндошлардан ёки қонуний вакиллардан ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган ўзга шахслардан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, вафот этган шахсни дафн этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Махсус қабулхоналарни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналарни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналарда қонунларга риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоқни ўташ чоғида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам текшириш, прокурор назорати, шикоят бериш ҳуқуқи орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Махсус қабулхоналар маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус қабулхоналар маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги 68–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 116-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 69–I-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 117-модда) 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;