LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сонли Фармонининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
«4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларга экспорт контрактлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим».
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.