24.06.1999 йилдаги 313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.1999 йилдаги 313-сон
Kuchga kirish sanasi
24.06.1999
Ҳужжат 31.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача болалар муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, мактабгача таълим тизимида рақобат муҳитини яратиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароитларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг давлат мактабгача болалар муассасалари билан бир қаторда тижорат асосида фаолият кўрсатувчи, давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган давлат мактабгача болалар муассасаларининг бўшаётган бинолари ва иншоотлари мавжуд жиҳозлари ва асбоб-ускуналари билан биргаликда, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 йилгача муддатга ижара ҳақи ундирмасдан, давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларига ижарага берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларининг ишлаб турган давлат мактабгача болалар муассасалари таркиби ва ҳудудида, шунингдек бошқа давлат мактабгача болалар муассасаларига эга бўлмаган аҳоли яшаш жойларидаги ишлаб турган давлат мактабгача муассасалари ўрнига ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаси (ташкилоти) тўғрисида Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, унда уларни ташкил этиш тартибини, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомини, тегишли давлат стандартларини таъминлаш бўйича асосий талабларни, кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини, маблағ билан таъминлаш механизмини ва бошқаларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларини ташкил этишга амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ҳар томонлама кўмаклашсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб турган давлат мактабгача болалар муассасаларининг жойлашувини ва болалар билан тўлдирилганлигини, уларнинг бир қисмини кейинчалик сотиш ёки янгидан ташкил этилаётган мактабгача болалар муассасаларига ижарага бериш учун аниқлаб олиш мақсадида бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини пухта ўрганиб чиқсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таъминоти муассасалари учун харидларнинг умумий ҳажмини аниқлашда давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олсинлар ва давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари томонидан давлат таъминоти тизимининг савдо корхоналари тармоқлари, шунингдек чакана савдо тармоқлари орқали нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича майда улгуржи тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш имкониятини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 24 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами, 2005 й., 40-сон, 307-модда; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами, 2017 й., 30-сон, 732-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 1-модда)