15.09.2016 йилдаги ПҚ-2592-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.09.2016 йилдаги ПҚ-2592-сон
Kuchga kirish sanasi
16.01.2017
Ҳужжат 05.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, чарм-пойабзал саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш, тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кўпайтириш, шу мақсадда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2016 — 2020 йилларда тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш топшириқлари 1-иловага* мувофиқ белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари — масъул бажарувчилар зиммасига 1-иловада назарда тутилган тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2016 — 2020 йилларда тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловада кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатлари, замонавий технологик талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2998-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 419-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар — 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул бажарувчилари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга олиб чиқилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш юзасидан комплекс чора- тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳалари, уларни молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда унга киритилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар муддатда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 15 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2592-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 29-модда, 22-сон, 419-модда; 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон)