Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.2018 21.10.2016 йилдаги 357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.10.2016 йилдаги 357-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.2018
Ҳужжат 31.10.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2016 йил 23 сентябрдаги ПҚ-2610-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда маҳаллий бюджетлар даромадларини янада оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кўрсатилаётган рўйхатга киритилган давлат хизматлари учун тушадиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар маблағлари суммаси, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлардан ташқари, «ягона дарча» марказлари даромадларига тегишли ғазначилик бўлимлари томонидан махсус очилган ҳисоб рақамларига ўтказилади ҳамда фақат «ягона дарча» марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона дарча» марказлари даромадларига ўтказиладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар маблағлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда аниқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 21 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
357-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 501-модда)