Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021 31.03.2016 йилдаги 363-сон
ONLINE TRANSLATE
Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокимининг қарори, 31.03.2016 йилдаги 363-сон
Kuchga kirish sanasi
31.03.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокимининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Соғлом она ва бола йили» туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 7-сон, 62-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 25 февралдаги 88-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорини вилоятда ижросини ташкил этиш ҳақида»ги («Бухоронома» газетаси 19-сон 02.03.2016 йил) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 25 февралдаги 88-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорини вилоятда ижросини ташкил этиш ҳақида»ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Соғлом она ва бола йили» туман дастури 1-иловага, туман дастурининг ижросини ташкил этиш ва унинг мониторингини юритиш тизими 2-иловага, туман дастурида белгиланган тадбирлар ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритиш бўйича туман комиссияси таркиби 3-иловага, дастурнинг ҳар бир бўлимлари ижросини ташкил этиш бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туман комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун мутасадди ташкилот ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида ишлар мувофиқлаштирилишини, тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини;

ҳар чоракда дастурнинг амалга оширилишига доир маълумотларни туман фаоллари йиғилиши муҳокамасига киритилиши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тумандаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда туман дастурига киритилган тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш билан ҳар куни шахсан шуғуллансинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман дастурининг ижроси бўйича 3-иловага мувофиқ бўлимларга бириктирилган масъулларга ўзларига тегишли дастур бўлимларида белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича туман комиссиясига ҳар ойнинг 25-санасига қадар ахборот бериб бориш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Галаосиё овози» газетаси (Б. Ражабов) ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида туман дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича асосий йўналишлар ва чора-тадбирларни мунтазам ва кенг кўламда ёритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тумандаги ташкилот ва идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари туман дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда амалда иштирок этиши ва аниқ улуш қўшиши акс эттирилган ҳолда унинг амалга оширилишидан кенг жамоатчилик доимий равишда хабардор қилинишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарор «Галаосиё овози» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким Ҳ. РАВШАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро т.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 31 март,

363-сон