Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларининг Умумдавлат классификаторини давлат бошқаруви органлари фаолиятида қўллашни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор 2017 йилнинг 1 январидан кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 19 сентябрь,
ПҚ-2601-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2601-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли қарори билан тасдиқланган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
4-илованинг 7-позициясидаги «Фаолият тури ХХТУТ код» чиқариб ташлансин;
6-иловадаги «Тармоқ коди: (фаолият тури) — ХХТУТ» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
2 ва 7-иловалардаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФТУК» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
5-илованинг 13-устунидаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФТУК рўйхатдан ўтказиш вақтига» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-иловадаги «Асосий фаолият тури коди: Давлат рўйхатидан ўтказиш вақтига — ХХТУТ» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли қарор билан тасдиқланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-иловасидаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФТУК» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2601-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сонли қарори 1-банди ва 1-иловаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори 36-иловасининг 19-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 445-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)