24.08.2016 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.08.2016 йилдаги 275-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.2017
Ҳужжат 01.03.2022 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигига жаҳонда умумий эътироф этилган иқтисодий фаолият турларини таснифлашни жорий этиш, кичик тадбиркорлик субъектларини таснифлашда ундан фойдаланиш, шунингдек статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (кейинги ўринларда ИФУТ деб аталади) ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ИФУТдан мажбурий тартибда фойдаланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юридик шахслар тўғрисидаги ахборотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ИФУТдан фойдаланиш учун уни «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотномалари ва классификаторлари регистрига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар турларини аниқлашда Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига қатъий риоя этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ва ресурсларида, шунингдек ўзаро идоралараро электрон ҳамкорликда ИФУТдан фойдаланилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 24 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 3а-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш, уларни реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 2 ва 3-иловалардаги 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«‎‎ИФУТ (Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи)га мувофиқ иш берувчи амалга оширадиган фаолият тури (турлари)_____________________________________________________________________________________

‎‎(иқтисодий фаолиятнинг коди ва номи)»

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорига 2-иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 66-модда) «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналарни ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентлар, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган тоифага тегишли деб ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларига 2-илованинг XI бўлимидаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1, 2, 4, 5, 6, 7 ва 8-иловалардаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1013/2322-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда) билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 3-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарорига 1-илова 10-банди 2-кичик бандининг олтинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 108-модда) «ХХТУТ» қисқартмаси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 19-сон, 182-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 28 февралдаги 56-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 14-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонуни)» 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 57-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2013 йил 14 июндаги 172-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармони)» 2014 йил 3 июлдаги 178-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 405-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, 14-сон, 227-модда, 18-сон, 322-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1013/2322-сон; 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)