07.12.2001 йилдаги 323-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарори , 07.12.2001 йилдаги 323-II-сон
Kuchga kirish sanasi
27.04.2002
Ҳужжат 18.12.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги қарорларнинг Судьяларнинг малака ҳайъати тўғрисидаги низомга доир қисми ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрдаги «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги, Судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги, Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил № 10, 370-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги, Судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги, Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил № 1-2, 12-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 7 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323-II-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрдаги
323-II-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Cудьяларнинг малака ҳайъатларини сайлаш тартиби, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ судьяларнинг малака ҳайъатлари судья кадрлар билан ишлашда демократик асосларни, муносиб номзодлар кўрсатиш ҳамда судьялар мустақиллиги кафолатларини кучайтириш мақсадида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати (бундан буён матнда Судьялар олий малака ҳайъати деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар ҳамда тегишли юқори судларнинг судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари лавозимларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари раиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ва судьяларнинг конференцияси, агар уларда Пленум ёки конференцияни ташкил этувчи судьяларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, судьяларнинг малака ҳайъатларини сайлашга ваколатлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Судьялар малака ҳайъатлари аъзоларининг сони уларнинг иш ҳажмига қараб белгиланади, аммо судьялар малака ҳайъати раиси ва унинг ўринбосарлари билан биргаликда тўққиз кишидан ошиб кетмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Судьяларнинг малака ҳайъатлари аъзолигига номзодлар Пленум аъзолари ёки судьялар конференцияси иштирокчилари томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Судья, агар овоз бериш натижаларига кўра овоз беришда иштирок этган судьяларнинг ярмидан кўпи овозини олган бўлса, судьяларнинг малака ҳайъатига сайланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Судьяларнинг малака ҳайъатлари ўз фаолияти тўғрисида ўзларини сайлаб қўйган органларга бир йилда камида бир марта ахборот берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судьяларнинг малака ҳайъати раиси судьяларнинг малака ҳайъати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда судьяларнинг малака ҳайъати зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ҳайъат раиси йўқлигида унинг вазифасини судьялар малака ҳайъати раисининг ўринбосари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг малака ҳайъатлари раислари судья кадрлар билан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига мунтазам равишда ҳисоботлар бериб турадилар. Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятида судья кадрларни танлашда ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа йўсиндаги қоидабузарлик фактлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раисини интизомий жавобгарликка тортиш масаласини қўйиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини ташкилий-техника жиҳатидан таъминлашни тегишли суд раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган судьялар малака ҳайъати котиби амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Судьялар малака ҳайъати котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимларига қўйиш учун тавсия этилаётган шахсларнинг ҳужжатларини қабул қилади, тайёрлайди ҳамда судьяларнинг малака ҳайъати кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья кадрларнинг статистикага оид ва шахсий ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьяларнинг малака ҳайъатини зарур ахборот-таҳлил материаллари билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьяларнинг малака ҳайъати мажлислари баённомасини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьялар малака ҳайъатининг бошқа топшириқларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Судьялар олий малака ҳайъати, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тақдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялигига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислиги ва раис ўринбосарлигига, хўжалик суди судьялигига номзодларнинг шу лавозимларда ишлашга тайёрлигини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик судлари судьяларининг вақти-вақти билан малака аттестациясини ўтказиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) судьяларга малака даражалари беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларини, шунингдек хўжалик судлари судьяларини маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш масаласини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик суди судьяларининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик суди судьяларининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида хулоса беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ушбу Низомнинг 11-моддаси 2-бандида санаб ўтилган лавозимларга судьялар захирасини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар олий малака ҳайъати фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари қарорлари устидан берилган тақдимнома ва шикоятларни ҳам кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тақдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг шу лавозимларда ишлашга тайёрлигини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг вақти-вақти билан малака аттестациясини ўтказиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларини маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш масаласини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида хулоса беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) судьялар захирасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш ҳамда уларни ўқитиш ишларини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Судьялар малака ҳайъатларининг мажлислари заруриятга қараб ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг малака ҳайъати ўз зиммасига юклатилган ваколатларни ҳайъат аъзоларининг ярмидан кам бўлмаган таркибида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг мажлисини тайёрлаш судьялар малака ҳайъатининг раиси ёки унинг топшириғига биноан раис ўринбосари ёхуд судьялар малака ҳайъатининг аъзоларидан бири томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг мажлиси тегишли ариза (материаллар), тақдимнома ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш судьяларнинг малака ҳайъатига келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг раиси мажлис ўтказиладиган вақт ва жойни белгилайди, кўрилаётган масалага алоқадор бўлган шахслар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг малака ҳайъатлари ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни судлар, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмалари раҳбарларидан, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Судьялар малака ҳайъатининг мажлисига раислик қилувчи мажлисни белгиланган вақтда очади, қандай масала кўрилишини ҳамда судьялар малака ҳайъатининг таркибини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг мажлисда иштирок этаётган аъзоси ўзини ўзи рад этиши мумкин, судьялар малака ҳайъатининг мажлисида масаласи кўрилиши керак бўлган судья ёки судьяликка номзод эса судьялар малака ҳайъатининг аъзоларини рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзини ўзи рад этиш ёки судьялар малака ҳайъатининг аъзосини рад этиш масаласи ёпиқ маслаҳатлашувда ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалани кўриш раислик қилувчининг ёки судьялар малака ҳайъатининг тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни олдиндан ўрганиб чиққан аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Судьяларнинг малака ҳайъати ваколатларига тааллуқли ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг моҳиятига қараб, ҳайъат мажлисига таклиф қилинган шахсларнинг фикри эшитилади, зарур ҳужжат ва материаллар таҳлил қилинади, сўнгра судьяларнинг малака ҳайъати ўз хулосасини беради ёки тегишли қарор қабул қилади. Судьялар малака ҳайъатининг мажлисида баённома юритилади ва у раислик қилувчи ҳамда судьялар малака ҳайъатининг котиби томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қарор ёки хулоса шу мажлисда иштирок этган судьялар малака ҳайъати аъзоларининг кўпчилик овози билан ёпиқ маслаҳатлашувда қабул қилиниб, чиқарилган хулоса баён этилган ҳолда улар томонидан имзоланади ва ўқиб эшиттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг иш бўйича қабул қилинган қарорига рози бўлмаган аъзоси судьялар малака ҳайъатининг қарорига имзо қўяди ва ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда билдиради, бу фикр мажлис баённомасига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Судьяларнинг малака ҳайъати судьяларнинг маъмурий ва интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ҳамда уларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақидаги масалалар кўрилганда қарор чиқаради, бошқа масалалар кўрилганда эса хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Судьялар малака ҳайъатининг қарори ёки хулосасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: судьялар малака ҳайъатининг номи, унинг таркиби, иш кўрилган жой ва вақт; иши кўрилаётган судьянинг мансаби ва фамилияси, исми, отасининг исми; тақдимнома киритган ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахснинг мансаби ва фамилияси; иш ҳолатлари; судьянинг тушунтиришлари ва унинг шахсини тавсифловчи маълумотлар; қабул қилинган қарор ёки хулосанинг далилий асослари; белгиланган интизомий жазо чораси ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатиш асослари; қарор (хулоса) устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Судьялар олий малака ҳайъатининг, шунингдек Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг қарор ва хулосалари устидан шикоят қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг бошқа малака ҳайъатлари қарорлари ва хулосалари устидан қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган бўлса, шу судья, шунингдек тақдимнома киритган ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахс Судьялар олий малака ҳайъатига шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалани қайта кўриш тўғрисидаги шикоят ёки такдимнома қарор қабул қилинган ёки хулоса чиқарилган кундан бошлаб ўн кун ичида қарор ёки хулоса чиқарган судьялар малака ҳайъати орқали берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят ёки такдимнома тушиши биланоқ материал зудлик билан Судьялар олий малака ҳайъатига юборилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Судьялар олий малака ҳайъати шикоят ёки такдимнома билан келган материални бир ой муддат ичида кўриб чиқади. Судьялар олий малака ҳайъати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор ёки хулосани ўзгаришсиз, шикоят ёки тақдимномани эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални янгидан кўриш учун юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални ўз иш юритишига олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорни бекор қилиш ва интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорни ўзгартириш ва судьяга бошқа интизомий жазо чораси қўллашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар олий малака ҳайъатининг ва Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг қарори ёки хулосаси тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисига, умумий юрисдикция қуйи судларининг судьяларига тааллуқли масалалар бўйича эса судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, ҳарбий судлар судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари ёки хулосалари қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган бўлса, шу судьяга уч кунлик муддат ичида юборилади. Мазкур малака ҳайъатларининг қарорлари ёки хулосалари улар устидан шикоят бериш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Малака имтиҳони ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қуйидагиларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси тақдим этган материаллар асосида ёки ваколати муддати ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг аризасига биноан Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислиги ва раис ўринбосарлигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси тақдим этган материаллар асосида Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш — мазкур судларнинг раислари тақдим этган материаллар асосида ёки ваколати муддати тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан ёхуд қуйи судларнинг судьялари аризаларига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш — судьялик лавозимига номзодларнинг аризаларига биноан ёки ваколати муддати тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
округ ва ҳудудий ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш — судьялик лавозимига номзодларнинг аризаларига биноан ёки ваколати муддати тугаётган судьяларнинг аризаларига биноан ҳарбий судлар судьяларининг Малака ҳайъати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик судлари судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш — Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномаси асосида ёки судьялик лавозимига номзодларнинг аризаларига биноан ёхуд ваколати муддати тугаётган хўжалик судлари судьяларининг аризаларига биноан Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг номзодни юқори судьялик лавозимига тавсия этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси тегишли суд раиси тақдим этган материаллар асосида ёхуд судьяларнинг аризаларига биноан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Судьяликка номзоднинг малака имтиҳони у билан суҳбат ўтказиш, оғзаки савол-жавоблар, рўйхати судьяларнинг тегишли малака ҳайъати мажлисида тасдиқланадиган амалий масалаларни ҳал этишдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Судьяларнинг малака ҳайъати судьяликка номзоднинг малака имтиҳонидан ўтган ёки ўтмаганлиги тўғрисида хулоса беради. Малака имтиҳонини топшира олмаган судьяликка номзод камида бир йилдан кейин қайтадан имтиҳонга қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Судьяларнинг малака ҳайъати раиси номзоднинг ёки судьянинг тайёрлиги ҳақидаги масалага оид хулосани Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг ваколатлари муддати тугаётган судьяларига нисбатан уларнинг номзодини янги муддатга кўрсатиш тўғрисидаги масала мазкур судьяларнинг аризаларига биноан, уларнинг ваколатлари муддати тугашидан уч ой олдин судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан кўрилади. Судьялар малака ҳайъатларининг мазкур шахсларнинг ўз лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги хусусидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Судьяларни малака аттестациясидан ўтказиш ва уларга малака даражалари бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Судьяларнинг малака аттестацияси «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда судьялар сифат таркибини яхшилаш, уларнинг касб малакаси ошишига баҳо бериш ва рағбатлантириш, одил судловни амалга ошириш борасидаги масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Малака аттестацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг судьяларига нисбатан — Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларининг тақдимномасига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг тақдимномасига биноан ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик судлари судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Биринчи марта судьялик лавозимига сайланган (тайинланган) шахсларнинг малака аттестацияси улар иш фаолиятининг дастлабки уч ойи ичида ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг навбатдаги малака аттестацияси уларга берилган малака даражасида бўлиш муддати тамом бўлган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяга муддатидан олдин юқорироқ малака даражаси бериш учун унга аввал берилган малака даражасида бўлиш муддатининг ярми ўтганидан кейингина навбатдаги малака аттестацияси ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Малака аттестациясидан ўтказилиши лозим бўлган судьяга аттестация ўтказишдан камида бир ой олдин унинг касб фаолиятига, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатларига баҳо берилган тавсифнома ҳамда иши ҳақидаги маълумотнома тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли суднинг раҳбари судьяни у ҳақда тайёрланган тавсифнома ва маълумотнома билан малака аттестацияси ўтказиш тўғрисидаги материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига юборишдан олдин таништириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака аттестацияси ўтказиладиган вақт ҳақида судьяга камида икки ҳафта олдин хабар қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Малака аттестацияси такдимнома тушган кундан бошлаб бир ой ичида, қоида тариқасида, аттестациядан ўтувчи судьянинг иштирокида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Судьяни малака аттестациясидан ўтказиш раислик қилувчининг ёки судьялар малака ҳайъатининг тақдим қилинган ҳужжат ва материалларни олдиндан ўрганиб чиққан аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Шундан сўнг аттестациядан ўтувчининг, зарур ҳолларда эса, судьяни аттестациядан ўтказиш тўғрисида такдимнома юборган мансабдор шахснинг фикри эшитилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Судьяларнинг малака ҳайъати судьянинг касбий билим даражаси, ишчанлик жиҳатлари, иш стажи ва тажрибаси, эгаллаб турган лавозимига қараб қуйидаги хулосалардан бирини беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьяга тақдимномада кўрсатилган малака даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьяга юқорироқ малака даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьяни илгари берилган малака даражасида қолдириш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг судьяларга малака даражаси бериш масалаларига доир хулосалари малака аттестацияси материаллари билан биргаликда Судьялар олий малака ҳайъатига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Судьялар олий малака ҳайъати судьяга малака даражаси бериш тўғрисидаги масалани судьяларнинг малака ҳайъати чиқарган хулоса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати хўжалик судларининг судьяларига малака даражаларини умумий юрисдикция судларининг судьяларига бериладиган тартибда беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Судьяга малака даражаси берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Судьялар тегишли малака ҳайъатининг малака даражаси бериш тўғрисидаги қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди матбуот органларида эълон қилинади, шунингдек судьянинг шахсий ишига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Судьяларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда одил судловни амалга оширишда уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида судьяларнинг тегишли малака ҳайъати вақти-вақти билан, уч йилда бир марта судьяларнинг малака аттестациясини ўтказиб туради. Судьяларнинг даврий малака аттестациясини ўтказиш тўғрисидаги қарор судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар судьяларнинг даврий малака аттестациясини ўтказиш чоғида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқлангудек бўлса, судьяларнинг малака ҳайъати барча материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўриш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 73-моддасига мувофиқ судья:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек хизмат борасидаги ёки обрўсига путур етказадиган бошқа хатти-ҳаракати учун фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига асосан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий суднинг судьяси ҳарбий интизомни бузганлиги учун ҳам интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Судьялар олий малака ҳайъати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси ва раис ўринбосарларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати хўжалик судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси — умумий юрисдикция судлари судьяларига нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари — шу судлар судьялари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьяларига нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси — шу суд судьяларига ҳамда округ ва ҳудудий ҳарбий судлар судьяларига нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси — хўжалик судлари судьяларига нисбатан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида тегишли судларнинг раҳбарлари қарор чиқарадилар, унда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатишга сабаб бўлган асослар кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахс судьяни жавобгарликка тортиш асосларига тааллуқли маълумотларни олдиндан текширади ва ундан ёзма тушунтириш талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устидан иш қўзғатилган судья интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш материаллари билан бу материалларни судьялар малака ҳайъатига юборишдан олдин таништирилиши шарт. Бунда судья қўшимча тушунтиришлар тақдим этишга ёки қўшимча текширув ўтказишни талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор зарур материаллар билан бирга судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига кўриб чиқиш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор уни қўзғатган шахс томонидан ишни судьялар малака ҳайъатида кўриб чиқиш бошлангунга қадар чақириб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор чақириб олинаётган судья ишни мазмунан кўриб чиқишни судьяларнинг малака ҳайъатидан талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Судья, ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги аниқланган кундан бошлаб хизмат текширувларига кетган вақт, судьянинг узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган вақти ҳамда судьяларнинг малака ҳайъатида интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга кетган вақтни ҳисобламаганда, кечи билан бир ой ичида, аммо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан эса, кечи билан олти ой ичида интизомий жазога тортилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Зарур ҳолларда, ишни кўриб чиқиш бошлангунга қадар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асослари қўшимча равишда текширилади, бундай текширишни ўтказишни судьялар малака ҳайъатининг раиси судьялар малака ҳайъати аъзоларидан бирига топширади. Бунда қўшимча ҳужжат ва материаллар, шунингдек кўриб чиқиш чоғида судья қонун бузилишига йўл қўйган суд ишлари ҳам талаб қилиб олинишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қуйидаги қарорлардан бирини чиқариши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш материалларини судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласини қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган органларга юбориш ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи олдига қўйилган орган ёки мансабдор шахс бунга асос йўқ деб топса, интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш судьяларнинг малака ҳайъатига қайтарилади ва иш юритиш қайтадан бошланади. Дастлабки қарор чиққан кундан ишни қайтаргунга қадар ўтган вақт интизомий жавобгарликка тортиш муддатларига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайфсан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазо қўлланаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва унинг оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, унинг айбдорлик даражаси ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья интизомий жавобгарликка асоссиз тортилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 41-моддасида назарда тутилган интизомий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтказиб юборилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни мажлисда муҳокама этиш билангина чегараланиб, интизомий жазони қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Судьянинг ваколатларини тўхтатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 71-моддасига мувофиқ судьянинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда судьяларнинг малака ҳайъати қарори билан тўхтатилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган ёки суд қарори билан унинг муомала лаёқати чекланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья суд қарори билан бедарак йўқолган деб топилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьянинг ваколатларини тўхтатишга сабаб бўлган асослар бекор бўлгунга қадар унинг ваколатларини тўхтатиб туради, ушбу асослар бекор бўлганидан кейин эса судьянинг ваколатлари тўхтатилишини олиб ташлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддасида назарда тутилган асосларга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан;
(47-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик судлари судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг ваколатлари: у судьянинг қасамёдини бузган тақдирда; судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда; соғлиғи ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда тегишли судьялар малака ҳайъатининг қарори асосида муддатидан илгари тугатилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимномани судьяларнинг малака ҳайъатига киритиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси — умумий юрисдикция судларининг судьяларига нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси — хўжалик судлари судьяларига нисбатан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги такдимнома ва материаллар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан — Судьялар олий малака ҳайъатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа судларнинг судьяларига нисбатан — судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Судьяларнинг малака ҳайъати судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга розилик бериш ёки бермаслик тўғрисида хулоса чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар малака ҳайъатининг хулосаси кечи билан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Судьялар захирасини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Судьяликка номзодлар захираси судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда, энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар орасидан судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзини судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимига қўйилиш истагини билдирган шахслардан аризалар қабул қиладилар. Аризага кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, охирги иш жойидан тавсифнома илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари судьяликка номзодлар захирасига киритилиши мумкин. Судьяликка номзодлар захирасига судланган шахсларни қабул қилиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ушбу Низомнинг 52-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда берилган аризани қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани қабул қилиш рад этилганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига шикоят бериш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш судьялар малака ҳайъати котиби томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Судьяларнинг малака ҳайъати номзодларнинг касбга оид ва маънавий-ахлоқий фазилатлари ўрганилишини ташкил этади ҳамда материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай малака имтиҳонлари ўтказади, имтиҳон натижалари асосида номзодни судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки захирага киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ҳайъатлари мажлисларида тегишли судларнинг судьялари иштирок этиши мумкин, улар судьялик лавозимига номзодларнинг ҳар бири хусусида ўз фикрларини билдиришга, малака ҳайъатининг қарорига рози бўлмаган тақдирда эса ўз фикрларини ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захирага киритилган шахсларга тааллуқли маълумотлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Судьяликка номзодлар захирасига киритилиши рад этилган шахс шу захирага кириш учун тегишли ариза билан бир йил муддат ўтганидан сўнг такрор мурожаат этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Судьяларнинг малака ҳайъати судьяликка номзод захирага киритилганлиги тўғрисидаги қарор нусхасини тегишли суд раисига юборади, суд раиси эса судьяликка номзодлар захирасига киритилган шахсларнинг тайёргарлик кўриши ва уларни ўқитиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьяликка номзодлар захирасида турган шахсларга бу ҳақда хабар беради. Судьялар малака ҳайъати котиби судьяликка номзодлар захирасида турган ва бўшаб қолган судьялик лавозимига қўйилиш учун малака имтиҳони топшириш истагини билдирган шахсларга тааллуқли материалларни тайёрлаб, судьяларнинг малака ҳайъатига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьяликка номзодлар захирасида турган шахсларнинг судьялик лавозимига лаёқат даражасини судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда, имтиҳон қабул қилиш йўли билан баҳолайди, бунда уларнинг меҳнат фаолияти, шахси ва дунёқарашини эътиборга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьяларнинг малака ҳайъати бўшаб қолган судьялик лавозимига тақдим этилган шахслар орасидан битта лавозимга камида икки-уч нафар номзодни танлаб олади ҳамда уларга доир материалларни ўзи тайёрлаган хулосалар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик судларининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда ушбу Низом талабларига риоя этилган ҳолда Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Халқ маслаҳатчилари танловини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ҳар бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони жиноят ишлари бўйича судлар судьяларининг тегишли малака ҳайъатлари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Халқ маслаҳатчилари сайлови судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан туман (шаҳар) ҳокимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан, ҳарбий қисмларда эса ҳарбий қисмлар қўмондонлиги билан биргаликда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Судьяларнинг малака ҳайъати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказиш жараёни устидан назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчилари сайлови натижаларини якунлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайланган халқ маслаҳатчилари рўйхатини тузади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайланган халқ маслаҳатчиларига тегишли гувоҳнома беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчилари ўқитилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Халқ маслаҳатчилари сайлови фуқароларнинг иш ёки яшаш жойидаги ёхуд ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизмат жойидаги йиғилишларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Йиғилишлар камида юз сайловчи бўлган меҳнат жамоаларида, ҳарбий қисмларда ва аҳоли пунктларида ўтказилади. Агар сайловчилар сони юз кишидан кам бўлса, халқ маслаҳатчилари сайлови бошқа меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмлар ҳамда бошқа аҳоли пунктларида яшовчи сайловчилар билан биргаликда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғилишлар йирик муассасалар, ташкилотлар, корхоналар ва ҳарбий қисмларда уларнинг сайловчилар сони камида юз кишини ташкил этувчи таркибий бўлинмаларда ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ маслаҳатчилари сайловига бағишланган йиғилишлар бўладиган вақт ва жой ҳақида фуқаролар шундай йиғилиш ўтказилишидан камида уч кун аввал хабардор этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Халқ маслаҳатчилигига номзодлар меҳнат жамоалари, фуқароларнинг яшаш жойидаги сайловчилар томонидан, шунингдек ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчиларнинг йиғилишлари томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Халқ маслаҳатчилари сайлови ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида, очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Муайян меҳнат жамоаси, ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари ёки фуқароларнинг яшаш жойидаги сайловчилар йиғилишлари қатнашчиларининг ярмидан кўп овозини олган шахслар халқ маслаҳатчилари этиб сайланган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Йиғилишда раис, котиб ҳамда беш—етти нафар аъзодан иборат раёсат сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғилишда баённома юритилиб, унга овоз бериш натижалари киритилади. Баённома раёсат таркибига кирганларнинг ҳаммаси томонидан имзоланади. Йиғилиш баённомасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилиш ўтказилган муассаса, ташкилот, корхона, ҳарбий қисм ёки аҳоли пунктининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилиш ўтказилган жой ва вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайловчилар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчилигига кўрсатилган ҳар бир номзоднинг исми, отасининг исми, фамилияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчилигига кўрсатилган ҳар бир номзодни ёқлаб ёки унга қарши берилган овозлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайланган ҳар бир халқ маслаҳатчисининг исми, отасининг исми, фамилияси, туғилган йили, машғулот тури, яшаш манзили.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилиш баённомаси имзоланганидан кейин судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Судьяларнинг малака ҳайъати йиғилиш баённомаларига асосланиб сайлов натижаларини аниқлайди ҳамда ҳар бир суд учун алоҳида-алоҳида халқ маслаҳатчилари рўйхатини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Халқ маслаҳатчилари рўйхати судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан тасдиқланганидан кейин тегишли судга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Судьяларнинг малака ҳайъатлари халқ маслаҳатчилари сайлови натижалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тақдим этади, шунингдек халқ маслаҳатчиларини ўқитиш ишлари қандай бораётганлиги ҳақида вақти-вақти билан мазкур Комиссияга ахборот бериб туради.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 23-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.,2004 й., 51-сон,514-модда; 2007 й., 29-30-сон,296-модда)