05.09.2002 йилдаги 315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.09.2002 йилдаги 315-сон
Kuchga kirish sanasi
05.09.2002
Ҳужжат 02.10.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат консерваториясини Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантириш тўғрисида» 2002 йил 16 апрелдаги ПФ-3052-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ўзбек халқининг миллий мусиқий мероси негизида мусиқа санъатини ривожлантириш, сифат жиҳатидан янги мусиқий таълим тизимини яратиш, юқори малакали санъат кадрлари тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқа санъатининг барча йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳамда мазкур таълим соҳаси педагоглари, мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп асрлик мусиқий меросимизни, миллий ва жаҳон мусиқа санъати тараққиётини, миллий мусиқа асбобларининг тарихини ўрганиш мақсадида бир ой муддатда Давлат консерваторияси таркибида ихтисослаштирилган Илмий-тадқиқот маркази ва Мусиқа музейи ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Фан ва технологиялар маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда Илмий-тадқиқот маркази ва Мусиқа музейи низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусиқий таълим муассасаларини замонавий мусиқий ўқув адабиётлари билан таъминлаш, уларни мунтазам чоп этишни йўлга қўйиш мақсадида бир ой муддатда Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида ихтисослаштирилган «Мусиқа» нашриёти, босмахона ва овоз ёзиш студияси ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элдаги мусиқа муассасаларида таълим олаётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон ижодкор ёшлари вакиллари билан доимий алоқада бўлишни таъминлаш, Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятида уларнинг ижодий салоҳиятидан фойдаланиш, республикада мусиқа анжуманлари ва фестиваллари ўтказиш бўйича тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочилари ва санъат арбобларини, етакчи педагог-мутахассисларини консерваторияда ишлашга таклиф этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва 2002/2003 ўқув йилидан бошлаб амалга киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ўрта махсус маданият ва санъат ўқув юртлари концертмейстерлари ва етакчи концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2002/2003 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида 125 нафар ўқувчига мўлжалланган Иқтидорли болалар академик лицейи ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда Иқтидорли болалар академик лицейини асбоб-анжомлар, чолғу асбоблари, техник воситалар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-норматив ҳужжатлар билан таъминлашга доир зарур тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002/2003 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибида турли даражадаги педагог кадрлар учун малака ошириш факультети ташкил этсин ва бир ой муддатда унинг ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда кадрлар тайёрлаш миллий модели асосида таълим жараёнининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда махсус мусиқа мактаблари, мусиқа академик лицейлари ва коллежлари, шунингдек мазкур йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари, шу жумладан Ўзбекистон давлат консерваторияси учун Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2002/2003 ўқув йилидан бошлаб В. Успенский ва Р. Глиэр номидаги Республика ўрта махсус мусиқа мактаб-интернатлари негизида, улар фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитларини сақлаб қолган ҳолда Республика махсус мусиқа академик лицейлари ташкил этилсин. Мусиқий таълимни ва ўқитиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, ушбу академик лицейлар негизида мавжуд бошланғич ва ўрта мактаблар (интернатлар билан бирга) сақлаб қолинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда бир ой муддатда Республика махсус мусиқа академик лицейлари тузилмасини ва низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон давлат консерваториясининг ноёб бинолари мажмуи мураккаб муҳандислик коммуникацияларидан зарур даражада фойдаланишни, улар техник ҳолатининг юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Бинолардан фойдаланиш дирекцияси иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Дирекция тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида ташкил этиладиган Академик лицейга 2002 йилги Давлат бюджетида белгиланган молиявий нормативлар асосида янги ўқув йилидаги жорий харажатлар учун, таълим соҳасида назарда тутилган маблағлар доирасида зарур маблағлар ажратсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги ўқув юртлари учун 2002 йилги Давлат бюджети доирасида назарда тутилган маблағлардан 2002 йилда Давлат консерваториясини чолғу асбоблари, махсус театр жиҳозлари, ёруғлик-овоз кучайтириш аппаратлари, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, ўқув-методик адабиётлар ва бошқалар билан таъминлаш, шунингдек чет элдан санъат соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланишга рухсат этсин. 2003 йилдан бошлаб кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларни ҳисобга олган ҳолда маблағлар ажратсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 октябрдаги 207-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг ҳузурида ташкил этиладиган Иқтидорли болалар академик лицейи ва Малака ошириш факультети учун ётоқхона биноси ажратиб, унинг реконструкция қилиниши ва жиҳозланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат консерваториясининг эски биносига (Тошкент шаҳри, Пушкин кўчаси, 31-уй) Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа коллежини, шунингдек Республика «Маънавият ва маърифат» марказини жойлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Караматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 5 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 сентябрдаги 315-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат консерваторияси биноларидан фойдаланиш дирекцияси
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жами: 110,5 штат бирлиги.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 134-модда;2005 й., 27-сон, 191-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда)